Қурилиш материаллари учун МХИКни қандай тез топиш мумкин

preview

Tasnif.soliq.uz сайтида МХИК қидириш тизими такомиллаштирилди, бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Функционал қурилиш материаллари учун МХИК қидиришнинг уч усулини таклиф этади.

Гап нима ҳақида?

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

МХИКни уч усулда топиш мумкин:

1) Матн бўйича (эски усул).

Қидирув сатри остида «матн бўйича кенгайтирилган қидирув»ни танлайсиз, сатрга қурилиш материалининг номини киритасиз. Масалан, ёғоч. Қидирув натижаларидан керакли ёғоч турини ва унинг МХИКни танлайсиз;

2) ҚМТМК кодлари бўйича (агар уларни билсангиз).

Қидирув сатри остида Қурилиш материаллари ва техник манбалар миллий классификатори коди бўйича МХИКни топиш имконини берадиган янги ёрлиқ пайдо бўлди. У керакли кодларни биладиганларга ёрдам беради.

«ҚМТМК коди бўйича» қидирув сатрига кодни киритинг, қидирув натижаларида керакли МХИКни оласиз;

3) Excel рўйхатида.

tasnif.soliq.uz да қурилиш материалларининг янги МХИКлари Excel жадвалида жойлаштирилган. Excel форматидаги каталогни «Классификатор тоифалари» бўлимида Электрон каталог остидан юклаб олиш мумкин. Қурилиш материалларининг МХИК файли «Қурилиш материаллари учун қатъий ўлчов бирликлари белгиланди» ахборот хабарида ҳам мавжуд. Сиз уни очишингиз ва «матн филтрлари»дан фойдаланишингиз керак.

Манбани кўринг.

 

 

 

 

Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ul/publish/doc/text204215_qurilish_materiallari_uchun_mhikni_qanday_tez_topish_mumkin