Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак

preview

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги яқин икки-уч йил ичида Ўзбекистонда бухгалтерларнинг халқаро миқёсда тан олиниши керак бўлган миллий сертификация тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

Бунинг устида ҳозир ким ишламоқда ва нима нотўғри кетиши мумкин?

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Миллий сертификация тизимини яратиш маълум хатарларни ҳисобга олишни талаб қилади. Масалан, Қозоғистон тажрибаси шуни кўрсатадики, халқаро амалиёт ва бизнеснинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан узвий боғланиш бўлмаса, тизим расмий бўлиб қолиши ва касб ривожланишининг локомотивига айланмаслиги мумкин.

Ўзбекистонда бу хатарларни қуйидагилар орқали камайтириш мумкин:

1) Сертификатланган дипломли бухгалтерлар уюшмаси (АССА) билан ҳамкорлик;

2) иш берувчиларнинг тизимни ишлаб чиқишда бошиданоқ фаол иштироки.

Аввал АССА дастурлари аккредитациядан ўтиши, кейин эса улар асосида миллий тизим шакллантирилиши расмий ёндашувдан қочишга ёрдам беради. Бу мавжуд тажрибани ҳисобга олган ҳолда, велосипед ихтиро қилмасдан, дастлаб мутахассисларни тайёрлаш сифатини халқаро талаблар даражасида таъминлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда миллий сертификация учун жиддий муаммо бир томондан – ҳудудларда замонавий таълим инфратузилмасини яратиш, бошқа томондан – имтиҳонлар ва ўқитиш нархини арзон қилиб таъминлаш ҳисобланади.

Шунингдек, касбий ҳамжамиятнинг малакага қўйиладиган янги талабларга қаршилик кўрсатиш хавфи ҳам мавжуд.

Ҳар қандай янгилик, айниқса мутахассислар содир бўлаётган ўзгаришлардан ўзлари учун бевосита ва тез фойда кўрмасалар, доим қаршиликка учрайди. Фойда эса албатта бор: АССА жараёнларида иштирок этиш Ўзбекистон молиявий мутахассислари учун кам харажат билан уларнинг малакасини халқаро тан олиниш йўлини очади, чунки имтиҳонларнинг катта қисмини Миллий сертификация доирасида топшириш мумкин бўлади.

Амалдаги ҳамкорлик шартномаси доирасида ACCA аллақачон беш фан бўйича имтиҳонларни аккредитациядан ўтказди:

  • Молиявий ҳисобнинг асослари;
  • Бошқарув ҳисобининг асослари;
  • Ташкилот ва унинг фаолияти;
  • Солиқлар;
  • Ҳуқуқ.

Энди уларни ўзбек ва рус тилларида топшириш мумкин. Бу имтиҳонлар натижалари ACCAнинг нуфузли халқаро малакасини олишда автоматик тарзда ҳисобга олинади. Бунда имтиҳон топширувчилар вақт ва маблағни тежайдилар, чунки буларнинг барчасини қайта топширишга ёки бунинг учун хорижга чиқишга ҳожат қолмайди. Айниқса бу ҳудудлардаги мутахассислар учун муҳим жиҳат.

 

22 ноябрда Сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP)да ACCA вакиллари – ACCAнинг «Евросиё ва Яқин Шарқ» минтақаси бўйича раҳбари Куш Ахужа ва Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистон мамлакатлари бўйича ваколатхона раҳбари Жанна Искенова Ўзбекистон мутахассислари билан кейинги қўшма қадамларни муҳокама қилдилар.

Режа қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • замонавий касбий ва таълим стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • аккредитацияланган дастурлар рўйхатини кенгайтириш;
  • ACFPнинг Халқаро бухгалтерлар федерациясига аъзо бўлиши;
  • халқаро миқёсда ўзбек малакасининг маркетинг тарғиботини илгари суриш.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ul/publish/doc/text204461_uzbekistonda_buhgalterlarning_milliy_sertifikaciyasi_qanday_bulishi_kerak