Полезное для бухгалтера в декабре:
Импорт қилинган материални божхонадан ўтказмасдан, ундан маҳсулот тикиш мумкинми
«Ташкилот экспорт учун тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Давал усулидан фойдаланади. Ички бозорда реализация мавжуд эмас, хомашё ва тайёр маҳсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилади. Материални Хитойдан импорт қилиш режалаштирилган. Импорт қилинаётган материални божхонадан ўтказмасдан, ундан маҳсулот тикиб, бутун ҳажмини ички бозорда реализация қилмасдан экспорт қилиш мумкинми?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига Божхона қўмитаси мутахассислари жавоб беришди:
Эътибор беринг
Материал – «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қиламиз.
Мутахассисларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.
– Божхона кодексининг 70-моддасига мувофиқ, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида товарлар божхона ҳудудига қайта ишлаш учун олиб кирилади ва қайта ишлаш маҳсулоти сифатида олиб чиқилади – божхона божлари ва солиқларини тўлашдан шартли озод қилиш шарти билан.
Бунда товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш Божхона кодексининг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашга қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда йўл қўйилади:
1) импорт қилинаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларидан идентификациялаш;
2) қайта ишлаш маҳсулотларининг ишлаб чиқариш меъёрини аниқлаш.
Бунда товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига Ўзбекистон Республикасининг исталган манфаатдор шахси, шу жумладан товарнинг мулкдори бўлмаган ёки уларни қайта ишлаш ёки ишлов бериш бўйича бевосита операцияларни амалга оширмайдиган ҳар қандай шахс қўйиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, қайта ишлаш маҳсулотларининг божхона ҳудудида чиқиш нормалари, агар улар белгиланган тартибда тасдиқланмаган бўлса:
- товарни қайта ишлашнинг ҳақиқий шароитларидан келиб чиққан ҳолда ваколатли шахс томонидан белгиланади ва тасдиқланади;
- божхона ҳудудида товарларни қайта ишлашга рухсатнома беришда божхона органи томонидан белгиланади.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш муддати тугаган кундан кечиктирмай олиб кирилган товарни қайта ишлаш маҳсулотларини ёки унинг қолдиқларини, шунингдек товарни қайта ишлашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ёхуд уларни бошқа божхона режимларига жойлаштириш билан тугалланиши керак.