Полезное для бухгалтера в декабре:
Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда
2025 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этадиган ишлаб чиқарувчилар учун «Ишлаб чиқарувчилар экотизими» ташкил этилади (03.12.2024 й. ПҚ-417-сон). Шунингдек, аввал Президент томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар маъқулланган эди.
Бу Ўзбекистондаги мавжуд давлат харидлари амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
Муҳим янгиликлар ва мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Асосий янгиликлар:
- 2025 йил 1 январдан бошлаб очиқ ва шаффоф «Ишлаб чиқарувчилар экотизими» яратилади. Ушбу «экотизим»га киритилган корхоналардан товарлар устувор тартибда харид қилинади (ХМИ ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасидаги харидлар бундан мустасно, улар бўйича алоҳида тартиб ўрнатилган);
- ишлаб чиқарувчи компаниялар учун «В2В» ва «В2С» форматидаги ихтисослаштирилган маркетплейс ташкил этилади;
- барқарорлик рейтинги «юқори» ва «ўрта» бўлган ишлаб чиқарувчилар давлат харидларида иштирок этганлик учун воситачилик йиғимининг 50% миқдорида чегирма оладилар. Ва улар давлат харидлари тартиб-таомилларида қатнашиб, барча электрон давлат харидлари тизимларида қўшимча закалат тўламайдилар;
- харидларда иштирок этиш учун талабгор бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини электрон ахборот тизимлари маълумотлари асосида баҳолашнинг скоринг тизими жорий этилади;
- маҳаллий тадбиркорларни чет элдаги давлат харидларида қатнашишга ўргатишга ваъда қилишмоқда. Бу ҳақдаги материаллар давлат харидлари ахборот порталига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввал Президент томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар ҳам имзоланган эди. Улар қуйидагиларни назарда тутади:
- харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этиш (кам қийматли харид қилишнинг соддалаштирилган тартиби, икки босқичли давлат харидлари). Икки босқичли давлат харидлари деганда, бир шартнома бўйича маълум қийматга эга бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларни (ишларни, хизматларни) ўзаро боғлиқ икки босқичда амалга ошириладиган давлат харидлари усули тушунилади;
- барқарорлик тамойилини, марказлаштирилган давлат харидларини амалга ошириш механизмини, ҳадли битимни тузиш ва амалга ошириш тартибини белгилаш;
- давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқишда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чоралари.
Бир нечта давлат буюртмачилари бир турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) марказлаштирилган харид органи орқали сотиб олишлари мумкин бўлади. Марказлашган харид органи томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Шунингдек, давлат буюртмачиси 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга энг яхши таклифларни танлаш ёки тендер натижаларига кўра аниқланадиган бир нечта ғолиблар билан ҳадли битим тузиши мумкин.
Битта шартнома бўйича БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган (бюджет буюртмачилари учун – БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган) суммадаги давлат харидлари харид комиссияси иштирокисиз, бироқ БҲМнинг 1 000 бараваридан кўп бўлмаган суммада – битта корпоратив буюртмачи учун бир молия йили давомида ва БҲМнинг 500 бараваридан кўп бўлмаган суммада – битта бюджет буюртмачиси учун бир молия йили мобайнида амалга оширилиши мумкин.
Buxgalter.uz тавсия қилади: