Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми

preview

«Корхона 2024 йил октябрда импорт шартномаси тузди ва биринчи партия товарни импорт қилди. ҚҚС божхонада тўлиқ тўланди. Лекин ҚҚС тўловчи гувоҳномасини фақат 2024 йил 21 ноябрда олди. Бу ҳолда октябрда импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма»эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг ҳаммасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Товарларни импорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:

1) айланмадан солиқ тўлашлари мумкин эмас ;

2) импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан – қайси сана олдинроқ келишига қараб, ўша санадан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтадилар .

Кўриб чиқилаётган ҳолда корхона импорт шартномаси тузилган санадан бошлаб ҚҚС тўловчисига айланади.

Солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказилмаган ва солиқ тўловчи гувоҳномасига эга бўлмаган ҚҚС тўловчилар олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз ҚҚС тўлайдилар .

Уларнинг харидорлари (буюртмачилари) ҳам етказиб берувчида ҚҚС тўловчи гувоҳномаси бўлмаган даврда амалда олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга қабул қилишга ҳақли эмас  .

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ul/publish/doc/text204957_tulovchi_guvohnomasini_olishdan_oldin_bojhonada_tulangan_qqsni_hisobga_olish_mumkinmi