2026 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2026 йил август ойида жами 9 та назорат санаси бор. Уларнинг баъзилари дам олиш кунларига тўғри келгани сабабли бошқа кунга кўчирилади.

Одатдагидек, ой учун режа тайёрладик. У сизга августда солиқ тақвими муддатларини ўз вақтида кузатиш ва муддатларни ўтказиб юбормасликка ёрдам беради.

Муддатлар ҳақида Телеграм-каналимизда олдиндан эслатиб ўтамиз.

 

Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил август ойидаги бирорта ҳам назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботи ва тўлов муддатлари батафсил баён этилган. Бундан ташқари, жадвал (юклаб олиш учун) кўринишидаги қисқа шпаргалка ҳам мавжуд. Унинг ёрдамида сиз солиқ тўловлари ва ҳисобот топширишнинг долзарб муддатларини осон текширасиз.

 

5 август – сўнгги кун:

  • 2026 йил июль ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш .

 

7 август – сўнгги кун:

  • 2026 йил июль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар тўлаш  .

Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади.

 

9 август – сўнгги кун

(9 август якшанба бўлгани учун 10 августга кўчирилади):

  • Қуйидаги ҳуқуқлар учун 2026 йил август ойи учун йиғимларни тўлаш :

– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш;

– пиво ва пиво ичимликлари чакана савдоси;

– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.

 

10 август – сўнгги кун:

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари томонидан 2026 йил июль ойи учун рўйхатга олинган акциялар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • 2026 йил июль ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш ;

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил август ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил август ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланиши .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун 2026 йил июль ойида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш ,   

16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

15 август – сўнгги кун

(15 август шанба бўлгани учун 17 августга кўчирилади):

  • 2026 йил июль ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш ;

 

  • 2026 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ҳамда тўлаш.

ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмасдан тўланади ;

 

  • солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2026 йил июль ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича БҲМнинг 12 000 бараваригача бўлган миқдорда ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ;

Эслатиб ўтамиз

2026 йил 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтиш учун даромаднинг чекланган миқдори БҲМнинг 12 000 баравари миқдорида белгиланди .

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган, белгиланган чегарагача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади .

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг юридик шахслардан олган даромадлари бўйича ушбу юридик шахс солиқ агенти деб эътироф этилади. Юридик шахс солиқ органларини хабардор қилиш асосида тўлов манбаида солиқни ушлаб қолади .

 

  • Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

 

20 август – сўнгги кун:

  • 2026 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш ;

ҚҚС тўловчилар ва энди ҚҚС тўловчиси бўлиш арафасида турганлар учун фойдали маълумотлар:

Товарлар ва хизматларни сотишда ҚҚСни қандай ҳисоблаш керак;

ҚҚС тўлашга қандай ўтиш мумкин;

Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва тўлаш керак.

 

  • Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш :

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно .

Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботларни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар ;

 

  • 2026 йил август ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан солиқнинг йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2026 йил июль ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи суммалари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш .

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2026 йил июль ойи учун дивидендлар ва фоизлар солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш .

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • юридик шахслар томонидан 2026 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш ;

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

 

23 август – сўнгги кун

(23 август якшанба бўлгани учун 24 августга кўчирилади):

  • 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил август ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди .

Жорий чорак давомида жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган солиқ тўловчилар, ушбу чорак тугагандан сўнг ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар .

 

25 август – сўнгги кун:

  • ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда боқувчисини йўқотганлик, меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик бўйича тайинланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун 2026 йил июль ойи учун маблағлар тўлаш .

 

31 август – сўнгги кун:

  • юридик шахслар томонидан 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғининг бир қисмини (йиллик суммасининг 30 фоизини) тўлаш .

Солиқнинг йиллик суммасидан қолган қисми 1 декабргача тўланади.

 

Маълумот учун:

1. Муддатлар кунларда кўрсатилган бўлса, улар қандай ҳисобланади?

Агар муддат кунларда белгиланган бўлса, у календарь кунлар ҳақида гап бораётганлиги тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни ҳисобланади .

2. Муддатнинг охирги куни дам олиш кунига тўғри келса, нима қилиш керак?

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади  .

3. Ўзбекистонда 2026 йилда солиқларни (йиғимларни) тўламаганлик ва кечиктирганлик ҳамда ҳисоботларни ўз вақтида топширмаганлик учун жарималар

Солиқлар ва йиғимларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик Солиқ кодексининг 224-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади – тўланмаган солиқ ва йиғим суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солинади.

Солиқлар ва йиғимларни кечиктириб тўлаганлик учун ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 баравари миқдорида, тўланмаган солиқ суммасидан фоизларда пеня ҳисобланади  .

Солиқ тўловчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкка солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) фуқароларга БҲМнинг 1 баравари, мансабдор шахсларга эса 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text205067_bosh_buhgalter_rejasi