2025 йил декабрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

preview

Декабрь ойида баъзи ташкилотлар ноябрь, йил якуни ёки бошқа давр учун статистика бўйича ҳисобот беришлари керак.

Назорат саналари кўрсатилган статистика ҳисоботлари рўйхати – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Декабрь ойидаги барча статистика ҳисоботларини қулай жадвалга жамладик:

Илова т/р

Шакли ва муддати

Ҳисобот номи

 

Ким топширади

Ҳисобот даври ва топшириш муддатлари

18.

3-paxta shakli – йилига 3 марта (1 декабрь ҳолатига)

Пахта хом ашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот


Тайёрлов ташкилотлари

5 декабрдан кечиктирмай

19.

3-don shakli – йилига 3 марта (1 декабрь ҳолатига)

Донли экинлар ҳосили тўғрисида ҳисобот


Тайёрлов ташкилотлари

5 декабрдан кечиктирмай

20.

3-pilla shakli –йилига 3 марта (1 декабрь ҳолатига)

Пилла хариди тўғрисида ҳисобот


Тайёрлов ташкилотлари

5 декабрдан кечиктирмай

47.

1-o‘rta ta’lim shakli – йиллик

Академик лицейнинг бошланғич, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ___/____ ўқув йили бошига ҳисоботи


Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар

11 декабрдан кечиктирмай

48.

1- oliy ta’lim shakli – йиллик

Олий таълим ташкилотининг _____/_____ ўқув йили бошига ҳисоботи


ОТМлар

18 декабргача

60.

12- moliya shakli – ойлик

Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот


Тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);

тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари

18 декабрдан кечиктирмай

64.

12- korxona shakli – ойлик

Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот


Тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари);

тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари;

нотижорат ташкилотлар

5 декабрдан кечиктирмай

64/1

12-korxona (savdo)
(12 korxona shakliga ilova) – ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисоботи


Улгуржи, чакана савдо фаолияти, овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари)

5 декабрдан кечиктирмай

64/3

12- korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот


Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ва нотижорат ташкилотлари

5 декабрдан кечиктирмай

 

Шунингдек, ташкилотингиз қандай ҳисоботлар тақдим этишини stat.uz сайтида аниқлашингиз мумкин. Унинг бош саҳифасида «Интерактив хизматлар» бўлимини, сўнгра очилувчи менюдан «Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати»ни танланг. Текшириш учун ташкилотнинг СТИР рақамини киритинг.

Топширмаслик, нотўғри маълумотлар киритиш ёки кечикиш учун жавобгарлик

Агар статистика ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаса, кечикиб юборилса ёки нотўғри маълумотларни ўз ичига олса, ташкилотнинг мансабдор шахси МЖтКнинг 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Биринчи марта қоидабузарлик содир этилганда жарима миқдори БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 884 000 – 4 120 000 сўм) бўлади.

Эътибор беринг

Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган бўлсалар ва уни аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлсалар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилмайди, бошланган иш эса тугатилиши лозим. .

 

Қоидабузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, янада оғирроқ жазога тортилади – БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4.120.000 – 6.180.000 сўм).

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ul/publish/doc/text212116_2025_yil_dekabr_oyida_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirish_kerak