“Чиройли” рақамли автомобиль қандай ҳисобга олинади (йўриқнома)

preview

“Чиройли” рақамли автомобиль қандай ҳисобга олинади (йўриқнома) 

Корхона енгил автомобиль сотиб олди ва аукцион орқали “чиройли” давлат рақами белгисини харид қилди. Муайян вақт ўтгач, автомобилни сотишга, рақамни эса олиб қолишга қарор қилди.

Ушбу операциялар ҳисобда қандай акс эттирилишини “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди:

 

– “Асосий воситалар, улар жумласига автомобиль ҳам киради, билан операциялар 5-сон БҲМС нормалари билан тартибга солинади.

 

1. Автомобилни сотиб олишда бухгалтер активнинг бир вақтда иккита шартга - корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган ёки 5-сон БҲМСнинг 4-бандига мувофиқ асосий воситани тан олиш мезонларига мувофиқ келишини текшириши керак:

1) қиймати БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган;

2) 1 йилдан ортиқ хизмат муддати.

Иккала шартга риоя қилинаётганлигига ишонч ҳосил қилгач, бухгалтер активни “Асосий воситаларни харид қилиш” ҳисобга олиш моддаси таркибига қабул қилади. Ушбу ёзув ҳисобда кирувчи ЭҲФ асосида амалга оширилади.

Эътибор беринг
ҚҚС тўловчилар учун автомобилни харид қилишда тўланган солиқни ҳисобга олиш имконияти ундан кейинчалик фойдаланишга боғлиқ. Агар автомобилдан хўжалик фаолиятида фойдаланилса, ҳисобга олишнинг барча қоидаларига риоя қилинган тақдирда корхона етказиб берувчига тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

Шунда харид қилинган автомобиль бўйича бухгалтерия ўтказмалари бундай бўлади:

1) харид суммасига ҚҚСсиз:

  • Дебет 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;

2) кирувчи ҚҚС суммасига:

  • Дебет 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС аналитикасида)”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”.

Хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланмаган автомобилни харид қилган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва ҚҚС тўловчилар бўлган корхоналар харид қилишни унинг қийматига ҚҚСни киритган ҳолда қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирадилар:

  • Дебет 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”.

 

2. Асосий воситани харид қилиш қўшимча харажатлар билан бирга кечади. Хусусан, автомобилни давлат рақами белгиси, техник паспортни олмасдан харид қилиш имконияти йўқ. Шу каби харажатлар активнинг бошланғич қийматига киритилади . ҚҚС тўловчилар учун ушбу операциялар қиймати ҳисобга олишнинг барча қоидаларига риоя қилинган тақдирда қуйидаги ёзув билан асосий воситанинг қийматига киритилади:

Харид суммасига ҚҚСсиз:

  • Дебет 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” ёки 6990 “Бошқа мажбуриятлар”.

Кирувчи ҚҚС суммасига:

  • Дебет 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС аналитикасида)”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” ёки 6990 “Бошқа мажбуриятлар”.

“Асосий воситаларни харид қилиш” 0820-счёти дебетига киритилган барча суммалар “Асосий воситалар” моддаси таркибига ўтади ва амортизация қилиниши лозим.

Эътибор беринг
Асосий воситалар амортизацияси белгиланган нормалар доирасида - бу фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажат . Бироқ СКнинг 305-моддаси харажатлар, бошқалар қаторида, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини талаб қилади.

“Чиройли” рақам харид қилишнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини исботлаш қийин бўлади. Шу билан бир вақтда, “чиройли” рақам қиймати 5-сон БҲМСнинг 11-банди нормалари остига тушмайди.

Шу боис, эҳтиёткорлик принципига таянган ҳолда, “чиройли” рақам қийматидан “оддий” рақам қийматини ажратишни ва ушбу операцияларни қуйидаги тарзда акс эттиришни тавсия қиламиз:

Оддий рақамни харид қилиш:

  • Дебет 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”.

“Чиройли” ва “оддий” рақамлар қийматидаги фарқ:

  • Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар”;
  • Кредит 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”.
Эътибор беринг
Қийматдаги бундай фарқ фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажат бўлади.

Рақам белгиси кирим қилинди:

  • Дебет 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар”.

3. Асосий воситадан фойдаланишни бошлаш фойдаланишга киритиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бухгалтерия буни қуйидаги ўтказма билан акс эттиради:

  • Дебет 0160 “Транспорт воситалари”;
  • Кредит 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”.

Асосий восита фойдаланишга киритилгандан кейинги ойдан бошлаб унга амортизация ҳисобланади.

Эътибор беринг
Берилган рақам белгилари, шу жумладан оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рақам белгилари автотранспорт воситаси эгасининг мулки ҳисобланмасдан, улардан қатъиян мақсадли фойдаланилиши учун унга тақдим этилади .

Давлат рақами белгиси ЙҲХДХга берилган ариза асосида корхонада сақлаб турилади. Сақлаш муддати - ариза санасидан эътиборан 12 ой, сақлаш учун тўлов ундирилмайди .

 

4. Асосий воситанинг чиқиб кетишида бухгалтер ҳисобда қуйидаги ёзувларни амалга оширади:

1) автомобилнинг бошланғич қиймати суммасига:

  • Дебет 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;
  • Кредит 0160 “Транспорт воситалари”;

2) жамланган эскириш суммасига:

  • Дебет 0260 “Транспорт воситаларининг эскириши”;
  • Кредит 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;

3) асосий воситани реализация қилиш суммасига (ҚҚСсиз):

  • Дебет 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”;
  • Кредит 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;

4) харидорга ҳисобланган ҚҚС суммасига:

  • Дебет 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”;
  • Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС аналитикасида)”.

Шу тариқа, 9210-счётда қуйидаги маълумотлар тўпланади:

Дебет

Кредит

Бошланғич қиймат (0160)

Жамланган эскириш (0260)

 

Автомобилни сотишдан олинган соф тушум (4010)

9210-счёти дебети бўйича айланмалар жами

9210-счёти кредити бўйича айланмалар жами

Агар 9210-счётининг дебет айланмалари унинг кредит айланмаларидан кўп бўлса, демак, автомобиль зарар билан сотилган. Бухгалтер қуйидаги ёзувни амалга оширади:

  • Дебет 9430 “Бошқа операцион харажатлар”;
  • Кредит 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”.

Агар 9210-счётининг кредит айланмалари унинг дебет айланмаларидан кўп бўлса, демак, автомобиль фойда билан сотилган. Бухгалтер қуйидаги ёзувни амалга оширади:

  • Дебет 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;
  • Кредит 9310Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”.

Ҳар қандай ҳолда ҳам автомобилни бозор нархида сотишни тавсия қиламиз .

 

Эътибор беринг!

Асосий воситаларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши ҳисоб-китоб мисоллари, ўтказмалар ва солиқ оқибатлари билан Молия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг тавсияларида батафсил баён этилган:

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text177786_chiroyli_raqamli_avtomobil_qanday_hisobga_olinadi_yuriqnoma