Давал хом ашёсини (қайта ишловчида) ҳисобга оламиз

preview

Ўзимизнинг материаллар ҳамда давал хом ашёдан темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарамиз (ҚҚС тўловчисимиз). Давал хом ашёси сифатида арматура ва цемент келиб тушади. Давал хом ашёсини қандай тўғри ҳисобга олиш керак? Солиқ солиш мақсадларида қандай сумма корхона даромади ҳисобланади: юклаб ортилган тайёр маҳсулотлар қийматими ёки давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматлари қийматими?

Саволларга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Давал хом ашёсига оид операцияларни Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисобга олинг .

Буюртмачининг қайта ишлашга қабул қилинган хом ашёси ва материалларини (давал хом ашёсини) балансдан ташқари – 003-«Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» счётида буюртмачи билан тузилган шартномада назарда тутилган нархлар бўйича ҳисобга олинг. 003-«Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар» счёти бўйича таҳлилий ҳисобни буюртмачилар, хом ашё ва материаллар турлари, навлари, жойлашган жойи бўйича юритинг

Буюртмачи давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат бўйича қайта ишловчига беради 

 

Эътибор беринг!
Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар учун моддий жавобгар шахс масъул бўлади. Бошқа хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган ва балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган барча товар-моддий қимматликлар корхоналар томонидан инвентаризациядан ўтказилиши лозим  .

 

Қайтариб бериш шарти билан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллардан товарлар ишлаб чиқариш бўйича хизматлар реализация қилинган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ базаси уларни қайта ишлашга доир хизматларнинг қиймати асосида, унга солиқни киритмаган ҳолда аниқланади 

Сизнинг вазиятингизни шартли мисолларда кўриб чиқамиз.

Буюртмачи (ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди) ва қайта ишловчи (ҚҚС тўловчиси) буюртмачининг давал хом ашёсидан қайта ишловчининг компонентларидан (материалларидан) 10 та темир-бетон плитани тайёрлаш учун шартнома тузди.

Битта темир-бетон плитани ишлаб чиқариш учун 51 кг арматура ва 260 кг цемент керак бўлади. Буюртмачи қайта ишловчига 510 кг арматурани 1 кг учун 2 278 сўм баҳосида ҳамда 2 600 кг цементни 1 кг учун 115 сўм баҳосида берди.

Шартноманинг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 725 000 сўмни, битта темир-бетон плитани тайёрлаш қиймати – 150 000 сўмни ташкил қилади.

Сизнинг солиқ солинадиган даромадингиз давал хом ашёсидан темир-бетон плиталар тайёрлаш шартномасига мувофиқ хизматлар қийматидан ҳисобланади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

Ҳужжат – асос

Счётлар корреспонденцияси

Сумма

Дебет

Кредит

1 кг учун 2 278 сўмдан 510 кг арматура олинди

Давал хом ашёсини бериш юкхати ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси (давал хом ашёсини ҳисобга олиш қайдномасида акс эттирилади)

003

 

1 161 780

1 кг учун 115 сўмдан 2 600 кг цемент олинди

003

 

299 000

Буюртмачи учун давал хом ашёсидан 10 дона темир-бетон плиталарни тайёрлаш ишлари таннархи шакллантирилди

Давал хом ашёсидан темир-бетон плиталар тайёрлашга сарфланган қайта ишловчининг хусусий материаллари (қум, симлар) қиймати

Ишлаб чиқариш талаблари (лимит-забор картаси), Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ калькуляция (умуман олганда, корхона, участка, цех бўйича ва ҳ.к.). 5.02.1999 й. 54-сон ВМҚ.

2010*

1010

160 780

Амортизация ҳисобланди

Амортизацияни ҳисоблаш қайдномаси

2010

0200

100 000

Ходимларга иш ҳақи (давал хом ашёсидан темир-бетон плиталар тайёрлашга тўғри келадиган улуш ҳисоб-китобидан) ҳисобланди

Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси

2010

6710

400 000

Ҳисобланган ижтимоий солиқ (400 000 х 12%)

Ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби

2010

6520

48 000

Қайта ишловчининг ишлари таннархига киритилган умумий ишлаб чиқариш харажатлари улуши

Умумий ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ҳисоб-китоби (бухгалтерия маълумотномаси)

2010

2510

50 000

Қайта ишловчи бажарган ишлар таннархига киритилган ёрдамчи цехлар харажатлари 

Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ҳисоб-китоби (бухгалтерия маълумотномаси)

2010

2310

50 000

Давал хом ашёсидан темир-бетон плиталар тайёрлаш ишлари таннархи ҳисобдан чиқарилди

Маҳсулот таннархи калькуляцияси (умуман олганда корхона, участка, цех бўйича ва ҳ.к.)

9130

2010

808 780

Давал хом ашёсидан темир-бетон плиталарни тайёрлаш бўйича ишларни бажаришдан олинган даромадлар акс эттирилди

Қайта ишловчи томонидан бажарилган ишларга ҳисобварақ-фактура

4010

9030

1 500 000**

ҚҚС ҳисобланди

 (1 500 000 х 15%)

4010

6410

225 000

Давал хом ашёсидан тайёрланган темир-бетон плиталарни буюртмачига беришда давал хом ашёсининг (цемент, арматура) балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

Давал хом ашёсидан тайёрланган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот

 

003

1 460 780

__________________________________

*Агар сиз ўзингизнинг хом ашёдан, шунингдек давал хом ашёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган бўлсангиз, 2010-счёт таркибида алоҳида ёрдамчи счёт ёрдамида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингизни тавсия қиламиз, буни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

**Давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан олинган даромад суммаси – 1 500 000 сўм фойда солиғи бўйича жами даромад таркибига киритилади  . Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун жами даромадга киритилади   ҳамда 4%лик ставка бўйича солиқ солинади  .


Давал хом ашёси билан операцияларни амалга оширишда қандай хатоликларга йўл қўйилиши ва улар қандай оқибатларга олиб келиши мумкин:

1) буюртмачи (давал хом ашёсини берувчи) давал хом ашёсини беришни ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирган бўлса, мазкур операция давал хом ашёси билан боғлиқ операция сифатида қаралмайди. Ҳисобварақ-фактура товарга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишда расмийлаштирилиши сабабли ушбу операция тегишли солиқ оқибатларига эга бўлган хом ашёни реализация қилиш сифатида таснифланади;

2) товарларни ва бошқа мол-мулкни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш, агар товарлар ва (ёки) мол-мулк қайта ишлаш маҳсули шаклида шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган бўлса, улар ҚҚС  ҳамда ушбу солиқни тўловчилар учун айланмадан олинадиган солиқ  солинадиган объектга айланади.

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text171752_daval_hom_ashesini_qayta_ishlovchida_hisobga_olamiz