Қачон ишлаб чиқаришдаги АВлар амортизациясини таннархга киритмаса бўлади

preview

“Кичик корхона (фаолият тури - тикув ишлаб чиқариши) унумдорлиги юқори бўлган янги тикув машиналарини харид қилди. Балансда эскилари сақланиб қолди. Улар - фойдаланишга яроқли бўлиб, АВ таркибида ҳисобга олишда давом этилмоқда, бироқ ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаяпти. Эҳтимол - ҳали фойдаланилиши мумкин. Улар бўйича амортизация ҳисобланмоқда (2010-счёти). Бу ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари таннархини ошириб, зарар кўришга олиб келмоқда. 

Бундай АВларни хусусий корхонада консервация қилиш учун ташқи ташкилотларни - консалтинг, аудиторлик ва бошқа ташкилотларни таклиф қилиш мажбурийми? Ишлаб чиқаришга оид АВлар бўйича амортизация ҳисоблашни бошқа усулда тўхтатиш мумкинми? Қачон ишлаб чиқаришга оид АВлар амортизациясини таннархга киритмаса бўлади?”. 

Саволларга “Жавоб берамиз!” маълумот хизмати экспертлари жавоб беришди:

 

1. Агар АВни консервация қилишга қарор қилсангиз

– АВни консервация қилиш тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган. Агар асосий воситаларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ бўлмаса ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмасангиз, сиз асосий воситаларни консервация қилишингиз мумкин. Бу ҳолда консервация қилиш даври - улардан фойдаланиш тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотгунга қадар, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас .

Хусусий корхоналарда АВни консервация қилиш тўғрисидаги қарор мол-мулк эгалари - таъсисчилар томонидан қабул қилинади .

Консервация қилиш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида хўжалик юритувчи субъект томонидан бир ой муддатда қуйидагилар тузилади :

  • консервация қилиш тўғрисида далолатнома - консервация қилиш санасига асосий воситаларнинг дастлабки ва қолдиқ қиймати кўрсатилган ҳолда. Унга консервация қилинадиган ёки сотиш керак бўлган асосий воситалар ведомости илова қилинади. Далолатнома ва тўлов қайдномаси (ведомостлар) мустақил аудиторлик ташкилоти билан биргаликда тузилади;
  • консервация қилинган асосий воситалар сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати. Рўйхат лойиҳалаш ва консалтинг ташкилоти билан биргаликда тузилади.

Қайси ташқи ташкилотларни жалб қилишни сиз консервация қилинадиган асосий воситаларнинг турига боғлиқ ҳолда ўзингиз ҳал қиласиз. Тикув машиналари билан бўлган ҳолатда фақат аудиторлик ташкилотини жалб қилиш етарли, деб ҳисоблаймиз. Консервация қилинган асосий воситалар сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхатини тузиш бўйича вазифани сизнинг мутахассисларингиз - муҳандислар, механиклар, қўриқлаш хизмати уддалайди.

 

2. Агар асосий воситалар консервация қилинмаган бўлса

Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди. Қуйидагилар истисно ҳисобланади :

1) консервация даври учун - қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган амортизация қилинадиган актив;

2) солиқ тўловчининг қарорига кўра 12 ойдан ортиқ вақт реконструкция қилишда ёки модернизациялашда бўлган амортизация қилинадиган актив, бундан ушбу даврда бундай активдан солиқ тўловчи томонидан ўз фаолиятида фойдаланилиши давом эттириладиган ҳоллар мустасно.

Агар сиз мазкур ускунани консервация қилмасангиз, амортизация ҳисоблаш зарур. Масалан - ишлаб чиқариш усулида.

Бекор туриш даврида тикув машиналари жисмонан эскирмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ҳисобот йили учун амортизациянинг пасайтирилган нормаларини белгилашни тавсия қиламиз.

Солиқ солиш мақсадлари учун СКнинг 306-моддасида белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича амортизация ҳисоблашга йўл қўйилади. Уларни корхонанинг солиқ ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланг.

 

3. Таннархи

Ишлаб чиқаришга оид асосий воситалар амортизацияси тайёр маҳсулот таннархига киритилади . Бироқ умумий қоидага кўра, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади

Эски тикув машиналарида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилганлиги боис, улар бўйича амортизацияни ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари сифатида - 9430-счётига ҳисобдан чиқариш мумкин .

Эътибор беринг

“Жавоб берамиз!” маълумот хизмати - бу “Норма” экспертлари ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларидан солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича асослантирилган жавоблар олиш учун ажойиб имконият.

Сиз ўз саволларингизни ушбу ҳавола бўйича беришингиз мумкин. Шарти - сиз ахборот маҳсулотларимиздан (“Солиқ ва божхона хабарлари”, “Норма маслаҳатчи” газеталари, Buxgalter Pro, “Norma. Қонунчилик” АҚТ, “Norma. Амалий бухгалтерия” ва бошқалар) бирининг фойдаланувчиси бўлишингиз керак.

Қўшимча равишда молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ушбу мавзуга доир тушунтиришини ўқинг:

Амортизация ҳисоблаш тўғрисида фойдали йўл-йўриқларни сиз қуйидаги  тавсияларда топасиз:

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text181753_qachon_ishlab_chiqarishdagi_avlar_amortizaciyasini_tannarhga_kiritmasa_buladi