Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Иш вақти тақвими: 2020 йилда қайси жиҳатларни инобатга олиш лозим
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йил учун иш вақти тақвимини тасдиқлади. Улардан:
- иш ҳақини ҳисоблашда;
- ташкилот ходимлари учун иш жадвалини тузишда, иш вақти ҳисобини юритиш ва иш соати ҳисоб-китобида;
- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар суммаси ҳисоб-китобида;
- таълиллар жадвалини тузишда, таътил кунлари ва таътил пули ҳисоб-китобида фойдаланинг.
Тақвим қуйидагиларни ўз ичига олган:
- 2020 йилда иш, дам олиш ва байрам кунлари сони;
- 40 ва 36 соатлик иш ҳафтасида бир ой, чорак, ярим йил ва йил учун иш вақти меъёрлари;
- 5-кунлик ва 6-кунлик иш ҳафтасида жами (ой, чорак, ярим йил ва йил учун) иш кунлари сони;
- аниқ санада касб байрамлари;
- дам олиш ва байрам кунларини кўчириш тўғрисидаги ахборот.
2020 йил учун иш вақти тақвимини бу ерда юклаб олиш мумкин.
Ишланмайдиган байрам кунлари
МКнинг 131-моддасига асосан қуйидагилар Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланади:
1. 1 январь - Янги йил;
2. 8 март - Хотин-қизлар куни;
3. 21 март - Наврўз байрами;
4. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни;
5. 1 сентябрь - Мустақиллик куни;
6. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
7. 8 декабрь - Конституция куни;
8. Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
9. Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Ишланмайдиган байрам кунларини бу ерда юклаб олиш мумкин.
Нимани инобатга олиш муҳим
- МКнинг 132-моддаси ишланмайдиган байрам кунлари ишлашни ман этади.
Агар корхонангиз узлуксиз технологик жараёнга эга бўлса, объектларни қўриқласа ва уларнинг хавфсизлигини таъминласа, аҳолига хизмат кўрсатса, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида ва бошқа шу каби ишларда сиз ходимларни ишланмайдиган кунлар ишга жалб қилишингиз мумкин. Бироқ битта шарти бор: бундай ишнинг тартиби ва шартларини албатта жамоа шартномасида назарда тутиш лозим. Ёки – агар сизда жамоа шартномаси бўлмаса – бу жиҳатларни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишишингиз зарур.
- МКнинг 121-моддасига мувофиқ байрам куни арафасида (бевосита ишланмайдиган байрам кунидан олдинги) иш 1 соатга қисқартирилади.
- Иш вақти ҳисоби табелларини юритиш ва иш соатлари ва кунларининг жами суммасини ҳисоблашда ходимнинг иш вақтидан ташқари иш соатлари мавжудлигини билиш учун ишлаб чиқариш тақвими маълумотлари билан таққослаш лозим.
Бундай таққослаш иш ҳақини тўғри ҳисоблаш учун зарур, сабаби МКга биноан меъёрдан ортиқ ишланган барча иш соатлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ёки отгул бериш билан қопланади.
Меъёрдан ортиқ ишланган иш соатлари МКнинг 125-моддаси нормаларини қўллаш учун ҳам зарур, унга кўра корхона ходими йилига 120 соатдан ортиқ ишламаслиги керак. Меъёрдан ортиқ ишланган иш соатларини ўсувчи якун билан ҳисоблаб, иш вақтидан ташқари ишланган соатлар суммасининг ортиқча миқдорини аниқлаш мумкин.