Янги тизим ҳозирча синовдан ўтказилаётган пайтда статистика ҳисоботларини икки марта топширамиз

preview

Давстатқўм статистика ҳисоботларини топшириш учун ахборот тизимининг янги версиясини ишга туширди - «Estat 4.0». Синов даврида регулятор ташкилотларга ҳисоботларни ҳам «ESTAT 3.0»да, ҳам «ESTAT 4.0»да топшириш мажбуриятини юклади.


Олдинги версиядан фарқли ўлароқ, «ESTAT 4.0»ни фойдаланувчининг компьютерига юклаб олиш зарур эмас, у web-платформада ишлайди Ҳисоботни янгиланган сервис орқали жўнатиш учун:

1. Давстатқўмнинг сайтига - https://my.stat.uz/ru га ўтиш;

2. ЭРИдан фойдаланган ҳолда шахсий кабинетда логинни киритиш;

3. Жўнатиш учун ҳисоботни танлаш, тўлдириш, жўнатиш лозим.

Давстатқўм статистика ҳисоботларининг қайси шакллари «ESTAT 3.0»да ва «ESTAT 4.0»да такрорланиши кераклигини кўрсатиб ўтди:

12- narx (sanoat);

12- narx (xarid);

12- narx (transport);

12- narx (aloqa);

12- narx (qurilish).

12-korxona (savdo), 12-korxona (sanoat), 12-korxona (xizmat), 12-moliya ва 12-korxona ҳисоботлари фойдаланувчининг ихтиёрига биноан «ESTAT 3.0» ёки «ESTAT 4.0» орқали тақдим этилиши мумкин.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади