Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Олдингизда – бухгалтерия янгиликларига оид кичик йўлбошчи. Биз унга энг муҳим янгиликларни бир сатрдан жойладик, норматив ҳужжатга ҳавола ва уларга шарҳ бердик ҳамда ҳар куни уларнинг барчасини янги маълумот келиб тушиши билан янгилаб борамиз.
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Батафсил...
- Фаолият юритмаётган ва тугатиш жараёнида бўлган корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ қарзини Soliq иловаси орқали тўлашлари мумкин (2.0.23-версия). Батафсил...
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-2028 йилларга мўлжалланган солиқ ва божхона сиёсати лойиҳасини эълон қилди. 2026 йилда солиқ ставкаларининг бир қисми ўзгаришсиз қолади, бир қисми индексация қилинади. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларида ҳам ўзгаришлар юз беради ва янги акциз солиғи солиш объекти пайдо бўлади. Батафсил...
- «Норма»нинг янги офиси қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 14-уй, «ABИАПAPК» бизнес маркази. Мўлжал: «Машинасозлар» метроси. Ўқув марказининг кўчиши йил охирига режалаштирилган. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси раиси этиб Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов тайинланди. Батафсил...
- Олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу хизмат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилади. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қатор давлат хизматларини кўрсатиш тартиби («Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили) жорий этилади. Батафсил...
- «Asl belgisi» МАТ хизматлари 2025 йил 28 ноябрдан 1 декабргача бўлган даврда ишламайди. Сабаби – барча товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун xTrace платформасига ўтиш билан боғлиқ режали ишлар. Батафсил...
- Юридик шахсларга ичимлик ва оқова сув хизматлари учун корпоратив карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишга, шу жумладан – жойларда тўловни амалга оширишга рухсат берилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун махсус «бизнес-карта» жорий этилмоқда. Батафсил...
- Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали ЖШШИРни олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари рақамли идентификациялаш воситалари (Face-ID)дан фойдаланган ҳолда масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин. Батафсил...
- Иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлиги оширилди: энди у йилига 120 соатдан ортиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, ишнинг 1 кундаги биринчи икки соати учун иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш даражаси пасайтирилади. Батафсил...
- Муассислар ёки уларнинг ворислари тижорат ташкилоти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилди. Батафсил...
- Buxgalter.uz сайтида бепул материалларни кўришнинг янгиланган қоидалари кучга кирди. Батафсил...
- Дастлабки божхона декларацияси (ДБД) тақдим этилгандан кейин тўлиқ божхона декларациясини тақдим этиш мажбурияти 2026 йил 5 февралдан бошлаб бекор қилинади. Батафсил...
- Мy.soliq.uz порталида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича янги 10601_19 пакет жойлаштирилди. Батафсил...
- 2025 йил ноябрь ойида айрим ташкилотлар статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак. Энг сўнгги саналар – 5 ва 18 ноябрь. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори билан Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш тартиби тўғрисидаги низомга, шунингдек – Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Батафсил...
- 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун белгиланган жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга харид қилиш далолатномаларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби барча тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади. Батафсил...
- «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» ДУК Солиқ қўмитаси ҳузуридаги акциядорлик жамиятига айлантирилди. ЭРИ учун тўлов реквизитлари ҳақида батафсил...
- Солиқ қўмитаси фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлаши шарт бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чекланган миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилганини маълум қилди. Тегишинча, 2025 йилнинг IV чорагидан (октябрь) бошлаб жами даромади 20 млрд сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар солиқни бўлиб-бўлиб тўлайдилар, лекин шуни ҳам таъкидлаш лозимки, СКнинг 340-моддасига ҳали тегишли тузатишлар киритилмаган. Батафсил...
- Қимматбаҳо металларни биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотишда чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 февралга қадар узайтирилади. 2026 йил 1 февралдан мазкур чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар рўйхатини шакллантиришда қўшимча мезонлар ҳисобга олинади. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача бўлган даврда маҳаллий саноат корхоналарининг ходимларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатлари, ҳар бир ходим учун ойига БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда, ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади.Имтиёз фаолият турига, умумий реализация ҳажмида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг улушига ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражасига мувофиқ бўлган тақдирда амал қилади. Батафсил...
- 13 октябрдан Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги янги низом кучга кирди (10.10.2025 й. 637-сон ВМҚ). Батафсил...
- Asl Belgisi рақамли маркировка тизими оператори Asl Belgisi (CRPT TURON МЧЖ) тизимининг кенг кўламли янгиланиши ҳақида маълум қилди. Гап хТраcе платформасида «Дори воситалари ва тиббий буюмлар», «Сув ва салқин ичимликлар», «Тамаки маҳсулотлари», «Пиво ва пиво маҳсулотлари» товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун шахсий кабинетнинг янгиланган версиясига ўтиш ҳақида бормоқда. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан 2028 йил охиригача иссиқхона хўжаликлари фаолиятидан олган даромади жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% миқдорида белгиланади. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган. Батафсил...
- 2025 йил 2 октябрда Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги янги Низом кучга кирди. Батафсил...
- Аудиторлик ташкилотлари ихтиёрий тугатишда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлди. Батафсил...
- Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (savolnoma) ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакллари бўйича танланма кузатув ўтказиш учун мўлжалланган кичик корхоналар ва микрокорхоналар рўйхатларини эълон қилди. Батафсил...
- Бир йилдан ортиқ ишламаган баъзи компаниялар 1 сентябргача тугатилган. Бундан олдин солиқ тўловчининг кабинетида –18.03.2025 йилдаги 170-сон ВМҚга ҳавола қилинган хабарнома мавжуд эди. Батафсил...
- Октябрь ойида айрим ташкилотларга турли даврлар – сентябрь, 2025 йилнинг III чораги ва йил учун статистика бўйича ҳисобот топшириш керак бўлади. Батафсил...
- Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб корхоналар учун «Яшил сертификат» мажбурий бўлади. Батафсил...
- Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича танлаб текширувдан ўтказиладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди. Батафсил...
- 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ҳам тузатишлар киритилмоқда. Батафсил...
- 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 3 йил муддатга:
– пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж саноати корхоналари ижтимоий солиқ ставкасини – 1% миқдорида қўллайди;
– белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато ва газлама, чарм ва ипак саноати учун зарур хомашёлар божхона божидан озод этилади. Батафсил...
- ҚҲТБТда Миллий статистика қўмитаси қарори лойиҳаси – 2026 йил учун 50 та статистика ҳисоботи шаклини тасдиқлаш муҳокама қилинмоқда. Батафсил...
- 20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган йўловчи ва юк ташиш учун мўлжалланган янги ғилдиракли транспорт воситаларининг («М» ва «N» тоифалари) экологик сертификатлаш тартиби бекор қилинди. Батафсил...
- Умумий овқатланиш корхоналари учун янги талаблар киритилди. Улар янги объектларнинг канализация тармоғига уланиши, чиқиндилар ва ташланмалар таркиби, шунингдек тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш масалаларига тааллуқли. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан бошлаб IT -парклар резидентлари экспорт тушумлари доирасида корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш учун бир календарь йил давомида обуна тўловларини амалга ошириши мумкин (500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда). Батафсил...
- 2025 йил декабрда 24.02.2020 йилдаги №ПҚ-4611-сонли қарорнинг айрим нормалари ўз кучини йўқотади. Хусусан, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта компаниялари ва йирик солиқ тўловчиларнинг 2021 йилдан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС) асосида тузиш, шунингдек, штатида халқаро сертификатларга (ACCA, CIPA, CPA, DipIFR) эга бўлган камида 3 нафар мутахассис бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Батафсил...
- Низом нормалари нафақат юридик шахсларга, балки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ҳам тегишли бўлади. Батафсил...
- 2025 йил августдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқни юридик шахс – солиқ агенти тўлайди. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан бошлаб Солиқ қўмитаси товарлар етказиб беришнинг ягона занжири бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдаги хавф даражасига – ЭҲФларни реал вақт режимида автоматлаштирилган таҳлил қилишнинг янги тизимини жорий этади. Батафсил…
- Айрим қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш механизмлари билан таъминлаш учун вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарларининг шахсий интизомий жавобгарлиги жорий этилади. Батафсил…
- Президентнинг 05.09.2025 йилдаги ПҚ-268-сон қарори билан МЧЖ иштирокчилари таркибига кириш ва таркибидан чиқиш тартиби сезиларли даражада ўзгартирилди. Батафсил…
- 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар учун белгиланган жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нақд пулга харид қилинганда, харид қилиш далолатномаларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби барча тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади
.
- Мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиладиган ва юқори хавф даражасини ифодаловчи маҳсулотлар рўйхати бекор қилинди. Ундаги товарлар Мувофиқлик декларациясини расмийлаштириш талаб этиладиган маҳсулотлар рўйхатига кўчирилди. Батафсил…
- 22 сентябрдан 03004 класс дори воситаларининг 131 та МХИК – уларни ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида 03002 классга кўчирилади. Батафсил...
- Ўзбекистонда тажриба тариқасида «Рақамли суд» жорий этилмоқда. Батафсил...
- ҚҚС бўйича «амнистия», экспорт бўйича муддати ўтган қарздорлик учун жарималарга мораторий, саноат инфратузилмасини яхшилаш харажатларини солиқ базасидан чегириб ташлаш, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларига ўтиш чегарасини ошириш ва Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотининг бошқа якунларини батафсил ўқинг...
- «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Батафсил...
- 2026 йил 1 апрелга қадар чакана савдода реализация қилишда сув ва салқин ичимликларнинг маркировка кодларини (доналаб ва блокларда) сканерламасликка рухсат берди. Батафсил…
- 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва рўйхат бўйича олиб кирилаётган полиэтилен гранулаларига акциз солиғининг ноль ставкаси қўлланилади. Батафсил…
- 2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорлик «E-kontrakt» ташқи савдо фаолияти ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳисобдан чиқарилади. Батафсил…
- Солиқ қўмитаси 13 август куни солиқ органлари тизимида юзага келган техник носозликдан жабр кўрган солиқ тўловчиларга ортиқча ундирилган маблағларни техник ишлар якунланиши билан қайтаришга ваъда бермоқда. Батафсил...
- Ташкилот бир неча ходимни ой охирида – 25-санада ишга қабул қилди. Шу ой учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширдик. Иш ҳақи штат жадвалига мувофиқ маошдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган, меҳнатга ҳақ тўлаш – вақтбай. Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг иш ҳақи бир неча иш куни учун МҲТЭКМнинг 1 бараваридан паст бўлди. Лекин солиқ инспекцияси ходимлари бу ишчиларнинг ойлиги МҲТЭКМнинг 1 бараваридан кам бўлмаслигини талаб қилмоқда. Батафсил...
- Иқтисодиёт ва молия вазирининг 11.08.2025 йилдаги 3659-сон буйруғи билан божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси 13 август куни солиқ органлари тизимида юзага келган техник носозликдан жабр кўрган солиқ тўловчиларга техник ишлар якунланиши билан ортиқча ундирилган суммаларни қайтариб беришни ваъда қилмоқда. Бухгалтерга ёрдам учун чек-варақ бу ерда > > >
- 11.08.2025 йилда Президент Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни ҳали расман эълон қилинмаган, аммо эълон қилинган шартлар кичик бизнес учун жуда жозибали кўринади ва тадбиркорларнинг хатти-ҳаракатларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Батафсил...
- 2025 йил 1 сентябрдан «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-190 сон Президент қарори асосида дорихоналарга лицензия талаблари қўшилади ва назорат кучайтирилади. Батафсил...
- Президентнинг 04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон Фармони қабул қилинди, у иш ўринларини захира қилиш тартиби ва иш берувчиларни текшириш ёндашувини ўзгартиради. Батафсил...
- МИБ расман юридик шахс ёки жисмоний шахснинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздор эканлигини осон текшириб кўриш мумкин бўлган хизматни ишга туширди. Аввал хизмат синов режимида ишлаган эди. Батафсил...
- Ўзбекистонда йил бошидан буён товар ва хизматларни ихтиёрий экологик белгилашнинг ягона тизими – «Yashil belgi» («Яшил белги») изчил равишда жорий этилмоқда. 2026 йил январидан бошлаб "яшил" сертификатнинг мавжудлиги компанияларга давлат харидларида иштирок этишда афзалликлар беради. Батафсил...
- Тадбиркорлар божхона билан низоларни судгача ҳал қилиш имкониятига эга бўлди. 28.07.2025 йилдаги 470-сон ВМҚ билан божхона соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди. Buxgalter.uz шарҳини ўқинг. Батафсил...
- Биноларга туташ участкалар ижараси соддалаштирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни расмийлаштириш ёки бузиш керак. Батафсил...
- Янги Сув кодекси тасдиқланди (30.07.2025 й. ЎРҚ-1076-сон). У 3 ой ўтгач – 2025 йил 31 октябрдан кучга киради. 1993 йилги "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун ўз кучини йўқотади. Батафсил...
- Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган, четдан келтириладиган ва сотиладиган барча ош тузи йодланган бўлиши керак. Барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат йодланган туздан фойдаланишга йўл қўйилади. "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги Қонунга бундай талаблар 31.07.2025 йилдаги ЎРҚ-1078-сон Қонун билан киритилган ва 2025 йил 1 февралдан (материал эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач) кучга киради. Батафсил...
- "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун "Олди-сотди шартномаси бўйича товарни топшириш муддатини бузиш"га оид янги 121-модда билан тўлдирилди. Батафсил...
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради. Батафсил...
- Янги йилдан бошлаб ТЭФЖМС (транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш) полислари нархи ошади ва суғурта қопламаси кўпаяди. Суғурта бозорида ўзгаришлар, шунингдек, автомобиль эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун янги нормалар қабул қилинди. Батафсил...
- Президентнинг 17.07.2025 йилдаги 225-сонли янги қарори билан Мўғулистондан майда шохли моллар импортини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди. Батафсил...
- 2025 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектларига янги мажбуриятлар юклашни назарда тутувчи НҲҲларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади. Июль ойидаги шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида батафсил...
- 1 июлдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида юридик шахслар учун совуқ сув ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади. Батафсил...
- Тошкент шаҳридаги нотурар жой объектлари учун ижара ҳақининг минимал ставкаларига фаолият турлари бўйича табақалаштирилган оширувчи коэффициентларни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 2025 йил 15 апрелдаги VII-8-60-14-0-К/25-сон қарори билан 1 майдан қўллаш керак. Батафсил...
- Халқаро валюта жамғармаси миссияси республикага прогрессив даромад солиғи шкаласига ўтиш, акцизларни ошириш ва солиқ имтиёзларини қисқартиришни тавсия қилди. Батафсил...
- 2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўловчилари ва фуқароларнинг яна айрим тоифалари режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш имкониятига эга бўлади. Батафсил...
- 2025 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма текширишга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинди. Батафсил...
- ҚҲТБТда 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Акциялар, чегирмалар ва бонуслар тўғрисида батафсил ахборот ушбу тадбирлар ўтказилишидан 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши керак. Батафсил...
- Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. Батафсил...
- Тадбиркорлар тоғли ва чўл ҳудудларида «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Батафсил...
- ҚҲТБТда СК 351-моддасига ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда. Батафсил...
- 2025 йилнинг июль-август ойларида айрим онлайн-НКТ ва ТХКМлари давлат реестрларидан чиқарилиши мумкин, эътибор беринг! Батафсил...
- Кўплаб имтиёзлардан 29 – Хорижий шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисоблаш коди бўйича ҳисоботда ҳозир битта имтиёз – молиявий хизматлар учун 996 коди билан акс эттирилади. Нима қилиш керак...
- Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи БҲМнинг 2 баравари миқдорида белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда. Батафсил...
- 28-30 июнь кунлари ASL BELGISI тизимида техник ишлар режалаштирилган. Хизматлар бу саналарда муайян вақтда ишламайди. Батафсил...
- Кадрлар ишлари учун масъул бўлган бухгалтерларда икки кундан буён my.mehnat.uz сайтига кириш билан муаммолар юзага келмоқда. Шунингдек, Бандлик вазирлиги маълумотлар базасидан ахборот олувчи солиқ хизматларида ҳам техник хатолар юзага келиши мумкин. Батафсил...
- 7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди (04.06.2025 й. 349-сон ВМҚ). Янги кодлар 1 июндан қўлланилади. Батафсил...
- Тошкент шаҳри корхоналари «Ўзсувтаъминот» сайтида юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини юбориш имкониятини олдилар. Батафсил...
- Ўзбекистон ва Туркия ўртасида икки томонлама ва транзит ташишларга рухсат бланкалари аллақачон E-permit (ДОЗВОЛ) тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилмоқда. «Учинчи давлатга/дан» рухсат бланкаларини E-permit тизимига ўтказиш якунланмоқда ва дастлаб синов режимида ишлайди. Батафсил... • 2025 йил 1 июлдан пенсиялар, болалар нафақалари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) оширилади. 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар, БҲМ ва МҲТЭКМ оширилади. Батафсил...
- 5 июнгача айрим ташкилотлар статистика бўйича – умумий фаолияти, улгуржи ва чакана товар айланмаси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот бериши керак. Батафсил...
- 2025 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июндан нишонланади, «олти кунликлар» учун қўшимча дам олиш куни – 7 июнь. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган тизимида қўлланиладиган 59 та мезонлар рўйхатини жойлаштирди. Батафсил...
- Солиқ тўловчилар 2025 йил 10 июндан бошлаб корпоратив карталар билан амалга оширилган харидлар чекларини рўйхатдан ўтказишда my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида чекда кўрсатилган банк картаси тури ҳисобга олинади. Агар чекда «корпоратив» карта кўрсатилган бўлса, уни шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Акс ҳолда чекларни рўйхатдан ўтказиш имкони чекланади. Батафсил...
- Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади. Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради. Батафсил…
- Алкоголь маҳсулотларини қуйиб сотиш схемаси тасдиқланди. Батафсил...
- Айрим солиқ тўловчилар 15 июнгача 2024 йил учун корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (товарлар, ишлар ва хизматлар) харажатлари бўйича сўровнома анкетасини (1 xarajat) тўлдириб юбориши керак бўлади. Батафсил...
- 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар болаларга мўлжалланган контентни яратишдан оладиган даромади умумий йиллик даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар, агар бундай ўзгартиришлар СКга киритилган бўлса, фойда солиғини тўлашдан озод этилади ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлайди. Батафсил...
- Божхона ҳудудида ва унинг ташқарисида товарларни қайта ишлаш учун аризалар ва рухсатномаларнинг янги шакллари тасдиқланди
.
- 16.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1063-сон Қонунга кўра паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Солиқ кодексига болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича имтиёзлар, рақамли маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш харажатлари бўйича имтиёзлар, пиво ва пиво ичимликлари, тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун янги йиғим киритилди. Батафсил...
- Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янги Низомга (28.04.2025 й. 263-сон ВМҚга илова) асосан МХИК ва уларга бириктирилган ўлчов бирликлари бўйича ўзгартиришлар 30 кун ўтгач кучга киради. Батафсил...
- Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Батафсил…
- Энди сув ўлчагич қурилмасисиз ер ости сувлари манбаларидан сув олганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баробари миқдорида белгиланади. Батафсил...
- ҚҚС бўйича жорий солиқ ҳисоботини топшириш имкониятини чекловчи техник фильтр жорий этилди. Натижада, тизимда кирувчи ЭҲФ ва илгари топширилган ҳисоботлар ўртасида номувофиқликлар юзага келганда – ҳатто бундай фарқлар бюджетга ҚҚС қўшимча ҳисобланишига олиб келмаган ҳолларда ҳам – навбатдаги давр учун ҳисобот топшириш блокланар эди. Батафсил...
- 19 майдан сўнг ТИФ «Контракт» иловалари, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатиш имконияти бўлмайди. «E-Contract» тизими ТИФ иштирокчилари учун ҳужжат айланишини юритиш бўйича расмий ягона рақамли платформага айланади. Батафсил…
- 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари оширилади > > >
- «O'zsuvta'minot» АЖ абонентларни огоҳлантиришича апрель ойи учун совуқ сув бўйича кўрсаткичлар фақат тўлдирилган ҳисобот бланкасида шахсан топширилиши керак. Батафсил...
- 2025 йил 24 апрелда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
- 21.04.2025 йилдаги ПФ-70-сон Фармонга кўра тадбиркорлик субъектларини (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб дивидендлар, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаш тақиқланади. Шунингдек, давлат мулки объектларини сотиш борасида кенг кўламли ўзгаришлар бор. Батафсил...
- 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон Фармон билан 2025 йилда 20 ва ундан ортиқ ходими мавжуд бўлган юридик шахсларга қуйидаги солиқларни икки тўлов билан – 15 июлгача ва 1 декабргача тўлашга рухсат берилган – мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижара тўлови бўйича ҳисобланган солиқ. Батафсил...
- Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш мақсадида реализациядан олинган даромад таркибида умумий овқатланиш улушининг энг кам чегараси –80% этиб белгиланди (18.04.2025 й. ПФ-67-сон 14-б.). Илгари у 90% ни ташкил этган. Батафсил...
- РЕПО операциялари бўйича даромад энди даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди. Батафсил...
- 17 июлдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт. Батафсил...
- 1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Батафсил...
- Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 8 апрелдан кучга кирди. Батафсил...
- 15 июлдан фақат биржа савдолари орқали ички бозорда реализация қилинадиган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турлари Рўйхати кенгайтирилади.
- Марказий банкнинг янги 14 фоизлик асосий ставкаси 2025 йил 24 мартдан бошлаб қўлланилади. Батафсил...
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига иккита қўшимча қатор киритилган - 061 «Жойлашган жойга нисбатан пасайтирилган солиқ ставкасидаги солиқ солинадиган фойда» ва 071 «Пасайтирилган солиқ ставкаси». Батафсил...
- Дори воситалари ва тиббий хизматларни реализация қилувчи корхоналарга 2025 йил 1 апрелдан ҚҚС тўловчилари бўлиш мажбуриятини юклайди. Аммо бу ўз-ўзидан ҚҚСни жорий қилмайди – бунинг учун Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши лозим. Батафсил...
- Апрель ойида режалаштирилган газ ва электр энергияси тарифларининг оширилиши бир ойга кечиктирилмоқда. Батафсил...
- 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчиларига айланади. Шунингдек, айрим субъектлар учун ижтимоий солиқ ва ЖШДС ставкаси пасайтирилмоқда. Батафсил...
- Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларининг рўйхати 104 тадан 72 тагача қисқартирилади. Батафсил...
- Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПҚ-124-сон қарори билан Рамазон ҳайитини нишонлашнинг расмий санаси – 30 март, якшанба куни белгиланди. Бу март ойидаги, шунингдек I чорак, ярим йиллик ва йил учун иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилиши ҳақида батафсил ўқинг...
- Миллий статистика қўмитаси 4-kb savolnoma шакли бўйича 2025 йил I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди. Батафсил...
- ЭҲФ ва ЭТТЮХ расман бирлаштирилди. Батафсил...
- 20 март куни Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга – йиллик 14 фоизгача оширди. Батафсил...
- My.soliq.uz сайтининг «Молиявий ҳисобот» бўлимида МҲХСга ўтган ташкилотлар учун ҳисобот шакллари пайдо бўлди. Батафсил...
- Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Батафсил...
- 2025 йил 1 апрелгача жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилаётган ёки даромад олиш учун мўлжалланган ўзларининг нотурар жой кўчмас мулкларини баҳолаш ташкилотлари ёрдамида мустақил баҳолашдан ўтказишга рухсат берилди. Бундай баҳолаш натижалари 2025 йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси сифатида тан олинади. Батафсил...
- My3.soliq.uz сайтининг «Юридик шахсларнинг онлайн-НКТ ҳақида ахборот» бўлимида янги хизмат – «Алкоголли ва алкоголсиз ичимликларни қуйиб сотиш тўғрисида ариза» пайдо бўлди. Батафсил...
- 2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Батафсил...
- 1 мартдан бошлаб барча давлат органларининг расмий сайтлари ягона платформа – Ҳукумат портали орқали фаолият юритиши керак. Аввалги сайтлар фойдаланувчиларни порталдаги янги сайтларга йўналтиради. Бугун янги платформада Солиқ қўмитасининг сайти ҳам ишлай бошлади. Ва у ерда янги маълумотлар – солиқ резидентлиги сертификатлари намуналари ва хорижий давлатларнинг солиқ (молия) хизматлари сайтларига ҳаволалар пайдо бўлди. Батафсил...
- 2025 йил 1 мартдан бошлаб корхоналар жисмоний шахслардан экспорт мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш далолатномасини солиқ органлари базасида электрон шаклда расмийлаштирадилар. Уни қандай расмийлаштириш кераклиги хусусида батафсил ўқинг...
- 2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб баъзи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Батафсил...
- 2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди (27.02.2025 й. ПҚ-78-сон). Батафсил...
- 1 мартдан бошлаб чакана савдо учун электрон ҳисобварақ-фактураларга рақамли маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш мажбурий ҳисобланади
. Батафсил...
- Молиявий агентлар билан ишлашда валюта тушумини репатриация қилиш бўйича янгиликларга ва факторинг хизматлари учун ҳақни ҳисобга олиш тартибига алоҳида эътибор қаратиш лозим (11.02.2025 й. ВМҚ-77-сон қарор). Батафсил...
- Статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига асосан баъзи ташкилотлар статистик ҳисоботларни 2025 йил 25 февралдан 10 мартгача кечиктирмай тақдим этишлари керак. Батафсил...
- Ўзбекистонда барча турдаги озиқ-овқат ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш режалаштирилмоқда. Батафсил...
- Якшанба ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ва ишдан бўшаш чоғида фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўлашда ҳисобга олинмайди. Батафсил...
- 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан ўртача иш ҳақини ҳисоблашга ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- 17 февраль - айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил январь ойи учун онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишнинг сўнгги куни.
- 2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача қайси статистика ҳисоботларини топшириш керак. Бу ҳақда батафсил...
- ЎРҚ-1025-сонди қонун кучга киргач, агар пулсиз (мол-мулк шаклидаги) ҳиссаларнинг қиймати БҲМнинг 10 000 бараваридан (3,75 млрд сўм) ошса, уни мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан мажбурий баҳолаш талаб этилади. Бунда қўйилманинг якуний қиймати унинг баҳолаш қийматидан ошмаслиги керак. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олувчи, ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи, ташувчи, сақловчи, етказиб берувчи (тақсимлаш, реализация қилиш) ва истеъмол қилувчи хўжалик субъектларини сутканинг исталган вақтида текшириш ҳуқуқини олди. Батафсил...
- Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи (11.02.2025 й. АВ рўйхат рақами 3607-сон) билан чет эл валютасида сотиб олинадиган турли хил активларни баҳолаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар бухгалтерия ҳисобининг 4, 5 ва 7-сонли учта миллий стандартига тегишли бўлди. Батафсил...
- Солиқ органларининг электрон тизимидаги носозликлар туфайли солиқ тўловчиларга январь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддатлари 11 февралгача узайтирилди.
- 2025 йил 1 апрелга қадар ассортиментида ДСҚ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббий буюмлар мавжуд бўлган улгуржи савдо корхоналари ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси натижалари асосида «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтишлари керак. Худди шундай ассортиментдаги чакана савдо корхоналари учун назорат санаси - 2025 йил 1 июнгача. Батафсил...
- 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади
. (ва мос равишда – фойда солиғи тўловчилари
). Батафсил…
- ЯТТ учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот шаклидаги хатолик бартараф этилди (код 11190_10). Батафсил...
- Статистика агентлиги минимал истеъмол харажатларини (МИХ) қайта ҳисоблаб чиқди. 2024 йил декабрь ойида май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун МРРнинг ҳисобланган қиймати ойига киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (илгари 648 минг сўм эди). Батафсил...
- Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди (31.01.2025 й. ВМҚ-55-сон). Ҳужжат 2025 йил 4 майдан кучга киради, бироқ рўйхатдаги айрим позициялар кейинроқ қўлланила бошлайди. Батафсил...
- My.soliq.uzда жорий йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланганлиги ва солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан 2025 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот пакети коди (№11101_18) янгиланди. Батафсил...
- ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида онлайн-аукционлар ғолиблари қайта рўйхатдан ўтишлари керак. Янгидан рўйхатдан ўтган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 10 кун ичида кўчмас мулкни ижарага олиш ёки текин фойдаланиш шартномасини тузиши шарт. Батафсил…
- 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган савдо устамалари фақат рецепт бўйича сотиладиган дори воситаларига қўлланилади. Батафсил...
- Солиқ тўловчининг my3.soliq.uz даги шахсий кабинетида солиқ тўловчи раҳбариятини ўзгартириш ҳақидаги маълумотларни киритиш қоидаларига тузатишлар киритилди. Батафсил...
- 2025 йил 1 январдан 31 декабргача Ўзбекистонда вақтинчалик тартиб кучга кирди, унга кўра бир кишига 20 дона банк карталари, шу жумладан виртуал ва кобейджинг карталари лимити белгиланади. Улардан 5 тасини битта банкда очиш мумкин. Чет эл валютасида очилган банк карталарига чекловлар татбиқ этилмайди. Вақтинчалик тартиб орқага қайтиш кучига эга бўлмаган янги банк карталарини расмийлаштиришга татбиқ этилмайди. Масалан, фуқаро 2025 йилгача 20 тадан ортиқ карта очган бўлса, лимитдан ошган карталарни мажбурий равишда ёпишга мажбур қилинмайди. Бироқ, жорий этилган чеклов туфайли мижоз янги карталарни расмийлаштира олмайди.
- «Автокамерал» формулалари билан soliq.uz сайтида «Фаолият» бўлимида («Солиқ хавфларини таҳлил қилиш» - «Текширишдан олдинги таҳлил» кичик бўлимлари) танишиш мумкин. Батафсил...
- ЭИЗ иштирокчилари – экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни олиб киришда ЭИЗнинг бутун фаолияти даврида божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган норма бекор қилинди. Батафсил...
- 20 январь – солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисобот ва сув солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим етишнинг охирги куни. Солиқ қўмитаси кун охирига қадар солиқ ставкалари тасдиқланмаган ҳудудларда ер солиғи ҳисоботи ва сув солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома шаклланмаган бўлса, солиқ ставкалари тасдиқлангунга қадар солиқ тўловчиларга нисбатан чора кўрилмаслиги ҳақида маълум қилди.
- Корхоналар ҳисобрақамида 2-картотека мавжуд бўлса ҳам электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга ошириши мумкин. Батафсил...
- Статистика агентлиги хўжалик юритувчи айрим субъектлар учун статистика ҳисоботларини топшириш муддати 2025 йил 17, 18 ва 20 январда тугашини эслатди. Батафсил...
- 1-КB shakli йиллик статистика ҳисоботи тўлдириш ва жўнатиш учун очиқ. Уни қандай топшириш ҳақида батафсил ўқинг...
- Маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади. Шунингдек, суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади (13.01.2025 й. ЎРҚ-1018-сон).
- Йиллик молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган давлат органларига: БҲМС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай; МҲХС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тақдим этилади. Батафсил…
- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда солиқ ставкаларидан айрим ҳудудлар учун ҳисоботни шакллантиришда фойдаланиш мумкин. Қолганлар ҳозирча кутишади. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди. Батафсил…
- Қатъий миқдордаги айланмадан солиқ тўловчилар жарималар ва ҳисоб рақамларини блоклаш хавфисиз 2024 йил учун ҳисобот топширмаслик ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин. Батафсил...
- ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари рўйхати белгиланди. Батафсил...
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этди. Батафсил...
- Ўзбекистонда иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиши шарт. Лекин уларни қоғоз шаклида ҳам тузиш мумкин. Батафсил...
- 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг фоиз нисбати эълон қилинди. Батафсил...
- 2027 йил 1 январгача тасдиқланган рўйхат бўйича протез буюмлари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда «божхона» ҚҚСдан озод қилинади. 2026 йил 1 январгача темир йўл ташишларида Ўзбекистон резиденти-операторлари томонидан вагон ва контейнерларни ижарага бериш ҚҚСдан озод қилинади. 2025 йил 1 январдан давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилишда ҚҚС бўйича муддатсиз имтиёз жорий этилади. Батафсил...
- 2025 йилда жисмоний ва юридик шахслардан ер солиғини ундириш бўйича Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- 14 январь – I ва II тоифа субъектлари томонидан 2024 йил IV чорак учун атроф-табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. Ҳисоботни қачон ва қаерга топшириш кераклигини батафсил ўқинг...
- Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди (04.01.2025 й. ВМҚ-891-сон.). Батафсил...
- 2025 йил 1 январдан бошлаб бозорлар ва савдо мажмуаларида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 6 баробарга камайтирилди. Батафсил...
- СКда 2025 йилда аксиз солиғи бўйича ўзгартиришлар мавжуд. Батафсил...
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун ЖШДСни қатъий белгиланган ставкаларини индексациялади ва уларни энг кам миқдордан энг юқори миқдоргача бўлган оралиқда белгилади. Батафсил...
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун билан Солиқ кодексига фойда солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун IT-парк резидентлари учун солиқ имтиёзларини узайтирди. Батафсил...
- 2025 йилда айланмадан олинадиган солиқ қисмида экспортга берилган имтиёз бекор қилиниб, электрон тижорат учун ставка оширилди ҳамда қатъий белгиланган ставкалар кўтарилди. Батафсил...
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон қонунга асосан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун солиқ имтиёзлари яна 5 йилга узайтирилди. Батафсил...
- 2025-йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ борасида юридик шахслар учун: бино ва иншоотларнинг минимал қиймати оширилди, пасайтирилган солиқ ставкаси индексация қилинди, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларига бериладиган имтиёз ўзгартирилди, кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун янги имтиёз жорий этилди. Жисмоний шахслар учун эса: солиқ ставкалари индексация қилинди ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларига бериладиган имтиёз ўзгартирилди. Батафсил...
- Ҳисобварақлар режаси янги таҳрирда қабул қилинди (21-сон БҲМС). 2025 йил 1 январдан кучга кирди.
- 30 декабрь куни Президент ПФ-228-сонли Фармонни имзолади, унга кўра Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади. Батафсил...
- Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-227-сон Фармонига мувофиқ имтиёзлар бўйича ўзгартиришлар мавжуд. Хусусан, ягона тарифлар бўйича йўловчи ташиш хизматлари айланмаси учун бўйича имтиёз илгари кўзда тутилганидек, 1 январдан эмас, балки 2025 йил 1 июлдан бошлаб бекор қилинади. Батафсил...
- 2024 йил 30 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субектлари шартномада назарда тутилган истеъмол ҳажмларидан ошган тақдирда электр энергияси ва табиий газ учун ҳақ тўлаш қоидалари ўзгарди. Батафсил...
- 4-mehnat shakli бўйича ҳисоботни 2025 йил 6 январдан кечиктирмай топширамиз. Батафсил...
- 2025 йил 1 январдан бошлаб етказиб берувчилар - алкогол, пиво ва маиший техника ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва улгуржи сотувчилар «Асл белгиси» МАТда маркаланган товарлар қолдиғидан ошган маҳсулот миқдорига ЭҲФ қўйиши мумкин бўлмайди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси огоҳлантирган. Миқдори мавжуд қолдиқлардан ортиқ бўлган товарларни ЭҲФда акс эттириш автоматик равишда чекланади. Ушбу чеклов КТ орқали реализация қилишга тааллуқли эмас. Мавзу бўйича тавсия...
- 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кирганлиги ва унинг транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланди 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон, 10-илова. Батафсил...
- «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун (24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон) билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг минимал ставкалари тасдиқланди. Батафсил…
- Статистика агентлиги 2024 йил IV чорак учун 4-kb savolnoma ва 4-kb sanoat шакллари бўйича танлаб олинган кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатларини эълон қилди. Батафсил…
- Президен 2025 йилга мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади.
- Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармони ва 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сон қарори билан 2024-2025 йиллар Янги йил байрамларида узлуксиз дам олиш кунлари белгиланди: 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 6 календарь кун,6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 5 календарь кун. Янги йил байрамлари даврида таътилларни расмийлаштиришда таътил кунлари ҳисобига фақат 1 январь - байрам куни киритилмайди. Батафсил...
- Умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг МХИК рўйхати тўлдирилди. Янгиланган рўйхатга уй шароитида тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киритилди. Батафсил...
- «BBB» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби жорий этилди (23.01.2024 й. ПҚ-39-сон 4-бандига ўзгартириш киритилди). Батафсил...
- 137 ва 29-кодлар бўйича ҳисоботларни янгиланган шаклларда тўлдиришда муаммолар юзага келяптии. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси аввал нофаол ҳолатга ўтказилган қурилиш материалларининг 625 та МХИКларини қайта тиклади. Қурилиш материаллари учун қатъий ўлчов бирликлари фаоллаштирилган умумий МХИКлар рўйхатига қаранг.
- Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади. Батафсил...
- 2024 йил декабрь ойида Конституция куни ва Янги йил арафасида қандай дам оламиз? Батафсил...
- 20 ноябрь куни Адлия вазирлиги «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги янги Низомни рўйхатдан ўтказди (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон). Батафсил...
- 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун – барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимларни тўлашдан озод қилиш муддати узайтирилади. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси бензин, дизел ёқилғиси ва пропан учун ўлчов бирлиги сифатида «литр»дан фойдаланишга рухсат берди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига бензин, дизел ёқилғиси ва пропанни ЭҲФ орқали реализация қилишда ўлчов бирлиги сифатида «литр»дан фойдаланиш имконияти берилди.
- Солиқ қўмитаси ЭТТЮХ тизимини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ягона дарча тизими билан интеграция қилди. Натижада солиқ тўловчи қўлда тўлдириши керак бўлган ЭТТЮХ майдонлари сони қисқартирилди. Батафсил...
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда Солиқ кодексидаги ўзгартиришларни тушунтирди. Товарлар (хизматлар) экспортида фойда солиғи бўйича ноль ставка бекор қилинади. Экспортдан тушган даромадлар айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритилади. Батафсил...
- «Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом» ва «Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Батафсил...
- БҲМС ва МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот шаклларига оид «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом” тасдиқланди (04.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3567).. Низом 2025 йил 1 январдан кучга киради. Демак, 2024 йил учун молиявий ҳисобот янги қоидалар асосида тақдим этилади. Батафсил...
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025–2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома ҳужжатини эълон қилди. Ундан биз тўлаётган солиқлар яқин вақт ичида қандай ўзгариши мумкинлиги маълум бўлди. Батафсил…
- 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотиш муддати тугайди ва уларни мусодара қилиш бошланади. Батафсил…
- Мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганликлари учун 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача жаримага тортилади. Батафсил...
- Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди. Батафсил...
- IT-компаниялар Ўзбекистонда Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сонли янги Фармонига мувофиқ янги солиқ имтиёзларини олишди. Жумладан, 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар учун экспорт ҳажми жами даромаднинг 50% дан ошганда фойда солиғининг 5% ставкаси қўлланилади. Бошқа имтиёзлар тўғрисида батафсил бу ерда ўқинг.
- Президент Фармони (14.10.2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сон) билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди. Жумладан, етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган ускуналарни импорт қилишга оид шартномалар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун молиявий санкциялар қўлланилмаслиги қоидаси бекор қилинди. Батафсил...
- Тошкентда 2024 йилнинг 9-10 декабрь кунлари бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўича Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Батафсил...
- Янгилик экспортчиларни ҳурсанд қилмаслиги аниқ. Агар лойиҳа (ID-103672) қабул қилинса, экспортчи-компаниялар учун 6 турдаги имтиёзлар бекор қилинади. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси МХИК 03926001020000000 «Бошқа жойда киритилмаган пластмассадан тайёрланган бошқа буюмлар» учун 8 та ўлчов бирлигини белгилади. Батафсил...
- МҲЭКМ 1 октябрдан 1 155 000 сўмни, БҲМ эса 375 000 сўмни ташкил этади, бу ҳақда батафсил...
БҲМ баъзи тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижтимоий солиқ миқдорига қандай таъсир кўрсатади. Бу ҳақда батафсил...
- 5 октябргача танланма текширувга тушган корхоналар 2024 йилнинг III чораги учун 4-kb savolnoma (батафсил) ва 4-kb qurilish, savdo, xizmat (батафсил) шакллари бўйича статистик ҳисобот топширишлари керак.
- Солиқ қўмитаси пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилмаган пахта хом ашёси ва пахта толасининг МХИК бўйича ўлчов бирлиги сифатида «тонна»ни белгилади. Батафсил...
- 2024 йил 1 октябрдан - III чоракдан бошлаб - Фойда солиғи ҳисоб-китобини янгиланган шаклда топшириш керак бўлади. Батафсил...
- 1 октябрдан бошлаб 25 турдаги қурилиш материалларига электрон ҳисоб-фактура (ЭҲФ) расмийлаштиришда фақат маълум ўлчов бирликларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Батафсил...
- 2025 йил 1 январдан бошлаб молиявий йил давомида қабул қилинган, бюджет даромадларининг камайишини назарда тутувчи ҳар қандай меъёрлар (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш) фақат кейинги календарь йили бошидан кучга киритилади. Батафсил...
- Савдо-саноат палатаси ҳузурида судгача ҳал қилиш масалалари бўйича Эксперт кенгаши ташкил этилади. Батафсил...
- 11 сентябрдан бошлаб онлайн-ККМ ва виртуал кассаларга узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминловчи бир йўла бешта Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) Давлат реестридан чиқарилди. Уларнинг мижозлари катта эҳтимол билан касса аппаратларини алмаштиришларига тўғри келади. Батафсил...
- Экология вазирлиги томонидан Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги қум-шағални қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилмоқда. Батафсил...
- Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади. Истисно – Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида жойлашган ер участкалари. Батафсил...
- 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб – умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган ҚҚСнинг бир қисми давлат бюджетидан қайтарилади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти натижалари бўйича ПФ-132-сон Фармонд а назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар ҳақида бу ерда ўқинг.
- 1 сентябрдан озиқ-овқат ва техник этил спиртини мақсадсиз ишлатиш сўнгги 12 ой давомида биржа савдоларида харид қилинган техник ва озиқ-овқат этил спирти ҳажмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасининг 2,5 баравари миқдорида санкциялар билан жазоланади. Батафсил…
- Очиқ мулоқот натижалари билан бу ерда танишинг, шунингдек, маслаҳатчисининг учрашувга оид фикр-мулоҳазаларини ҳам ўқинг. Батафсил...
- Солиқ тўловчиларга 2023 йил 1 январдан кейин берилган савдо чекларидаги баъзи хатоларни вақт чекловларисиз тузатишга рухсат берилди. Батафсил...
- Барча солиқ тўловчилар 1 сентябргача 2024 йилнинг апрель-август ойларида турли сабабларга кўра расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни қўшимча расмийлаштиришлари керак. Батафсил...
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларини эски қоидаларга мувофиқ тўлдирамиз, лекин биз бу йўналишни тартиба солувчи янги хабарларга амал қиламиз. Батафсил...
- Мустақиллик куни муносабати билан 4 кун дам оламиз. Батафсил...
- Жисмоний шахслар сотувчининг автомобилларида товарларни сотиш ва етказиб беришда бир томонлама ЭТТЮХ расмийлаштириш керак. Батафсил...
- 1 октябрдан МҲЭКМ ва БҲМ кўрсаткичлари ўзгаради, сентябрдан пенсия ва нафақалар оширилади. Батафсил...
- Юридик шахсларга СТИР бериш ва қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди. Батафсил...
- Чакана савдо ташкилотлари фаолиятини юритиш учун янги норматив ҳужжат – 03.08.2024 йилдаги ВМҚ-478 сонли қарор қабул қилинди. Мазкур қарор тадбиркорлар учун янги қоидаларни ўрнатади ва мажбурий рақамли маркировка қилиниши керак бўлган товарлар савдосини тартибга солишга маълум йўналиш беради. Батафсил...
- 2024 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда суғурта (қайта суғурта) шартномалари фақат электрон шаклда расмийлаштирилади ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади. Батафсил...
- Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини баҳолаш мезонларига жиддий ўзгартиришлар киритди. Батафсил...
- Экология вазирлиги ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан иккиламчи қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотлари мажбурий кўрсатилиши керак бўлган товарлар рўйхатини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Батафсил...
- ЭТТЮХ шаклларига расмийлаштириш жараёнини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, баъзи майдонларни мажбурий тўлдириш талаби бекор қилинди. Батафсил...
- «Ўзэнергоинспекция» 2024 йил 1 октябргача энергоаудитдан ўтиши керак бўлган корхоналар рўйхатини эълон қилди. Батафсил...
- 2024-2027 йилларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин. Батафсил...
- 2024 йил 25 июлдан бошлаб асосий ставканинг 14% дан 13,5% га туширилиши натижасида солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун пеня миқдори камайди. Батафсил...
- My3soliq.uz сайтида мурожаатларни юбориш шакли янгиланди, солиқ тўловчилар регуляторга мурожаат қиладиган мавзулар рўйхати кенгайтирилди. Батафсил...
- Пулларни банк депозитларига жойлаштириш - бу миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операция. Бундай операциялар ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди. Яқинда тадбиркорлар билан учрашувлардан бирида Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир АБДИЕВ бу масалада солиқ қўмитасининг позициясини тушунтирди. Батафсил...
- My3soliq.uz сайтида энди ортиқча тўлов суммалари билан автоматик тарзда иш юритадиган солиқлар бўйича "автоматик ўтказиш" функциясини ўчириш мумкин. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга "DavrOn" (https://ai.soliq.uz/) виртуал ёрдамчисининг маслаҳатларидан фойдаланишни таклиф қилди. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Батафсил... Баъзи муҳим жиҳатларни ТА-VAT бухгалтерия аутсорсинг асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА эслатди.
- 2024 йил 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси тадбиркорлари билан очиқ учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бир нечта муҳим баёнотлар қилди. Хусусан – E-aкtiv долзарб эмаслиги, у энди бўлмаслиги ҳақида. Батафсил...
- Ўзбекистонда оммавий тадбирлар чоғида фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бошқа товарларни бепул ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда таклиф қилиш тақиқланади. Батафсил...
- Статистика агентлиги жорий йилнинг II чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхатини эълон қилди. Батафсил...
- Статистика агентлиги сайтида “Танланма кузатув” бўлимида 2024 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. Батафсил...
- Ijara.soliq.uzда “Қўшимча келишув” тугмаси пайдо бўлди. У кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ижара шартномаларига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Батафсил...
- Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида позицияни йўқотмаслик учун тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш чоғида эътиборли бўлинг. Батафсил...
- 12-moliya шакли – бу «Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот». У ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай топширилади. 2024 йилда 16 июндан 18 июнга қадар Қурбон Ҳайит байрами нишонланиши муносабати билан ҳисобот топширишнинг сўнгги куни 19 июнга кўчирилади. Батафсил...
- Тамаки ва алкоголь маҳсулотлари бозорини ўзгаришлар кутмоқда. Акциз солиғининг миқдорлари қайта кўриб чиқилади, солиқлар бўйича имтиёзларнинг бир қисми бекор қилинади, қонунчилик, шу жумладан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат кучайтирилади. Батафсил...
- Regulation.gov.uzда Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокама қилиш давом этмоқда – ID 98908. 197 та таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Батафсил...
- Президент томонидан Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун имзоланди (29.05.2024 й. ЎРҚ-927-сон). 30 майдан бошлаб ушбу модда бўйича жарима ҳисобот чораги учун соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизигача пасайтирилди. Батафсил...
Июнь ойидаги қонун ҳужжатларининг барча янгиликлари Buxgalter Pro тавсиясида: 2024 йил июнь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради.
- Президентнинг навбатдаги 24.05.2024 йилдаги ПҚ-193-сон қарори юридик шахсларга субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар уларнинг Барқарорлик рейтингидаги баҳосидан келиб чиққан ҳолда қандай берилишини белгилади. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқди, уни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқлаш режалаштирилмоқда. ID 98908 рақамли ҳужжат regulation.gov.uzда муҳокама қилинмоқда. Батафсил...
- Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади (20.05.2024 й. ПҚ-181-сон). Батафсил...
- ҚҲТБТ порталида иқтисодиёт ва молия вазирининг “Молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА профессионал ҳамжамиятни лойиҳага бефарқ бўлмасликка ва уни муҳокама қилишда фаол иштирок этишга чақириб қолади. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчиларга апрель ойи учун барча товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини тақдим этди. Буни 2024 йил 1 июнга қадар амалга ошириш лозим. Батафсил...
- Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ОАВда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА муҳокамада бизнеснинг кўпроқ вакиллари иштирок этиши муҳим деб ҳисоблайди. Батафсил...
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаш (IASB) янги 18-сон молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (IFRS) “Молиявий ҳисоботдаги ахборотни тақдим этиш ва ёритиб бериш”ни тақдим этди. Батафсил...
- Президентнинг 29.04.2024 йилдаги ПҚ-165-сон қарори давлат дастурларига мувофиқ объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун янги тартибни белгилайди. Кўп нарсалар рақамлаштирилади. Батафсил...
- Солиқ ва божхона преференциялари, имтиёзли кредитлар, бинони бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш – ушбу чораларнинг барчаси Президентнинг 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон Фармони билан тўқимачилик тармоғи корхоналари учун кўзда тутилган. Батафсил...
- 2024 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир ва ногиронлик бўйича, тўлиқ бўлмаган чоғдаги, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди. Батафсил...
Май ойидаги қонун ҳужжатларининг барча янгиликлари Buxgalter Pro тавсиясида: 2024 йил май ойида қандай ўзгаришлар кучга киради.
- Статистика агентлиги 2024 йил 1 майдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари (МИХ) миқдорини бир ойга киши бошига 648 минг сўм миқдорида белгилади (2024 йил январь ойидан 1 майга қадар ушбу кўрсаткич 621 минг сўмни ташкил этди). Батафсил...
- 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг меъёрлари жорий этилмоқда ҳамда тарифлар оширилмоқда. Бу ҳақда 16.04.2024 йилдаги янги 204-сон ВМҚда. Батафсил...
- «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган ва 51 та янги иш ўрни яратиши мумкин бўлган тадбиркорлар учун пасайтирилган ставкалар ва солиқларни тўлашнинг алоҳида шартлари тасдиқланди. Бу Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган корхоналарга тааллуқли эмас. 2.04.2024 йилдаги ЎРҚ-923-сон Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Батафсил...
- Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар миқдорлари ўзгарди. Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш ёки тугатиш ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартиби тасдиқланди. Реклама жойининг паспортини янги шаклдагисига алмаштириш учун ариза топшириш муддати Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар ва қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Бу ҳақда – 28.03.2024 йилдаги 165-сон ВМҚда. Батафсил...
- Статистика агентлигининг сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг рўйхати эълон қилинган. Батафсил...
- Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Солиқ кодексига мувофиқ келтирилган (13.03.2024 й. 132-сон ВМҚ). Бу амалиётда нималарга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 йилдаги 132-сонли Қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- Ўзбекистон қонунчилиги бўйича «Молия ва бизнесни бошқариш» (АCCА) дипломи доирасида солиқ ва ҳуқуқ бўйича имтиҳон топшириш мумкин бўлади. Батафсил...
- 2025 йилда юридик шахслар учун мажбурий суғуртанинг янги тури – юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан суғурталаш жорий этилади. Суғурта соҳасидаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар тўғрисида Президентнинг 01.03.2024 й. ПҚ-108-сон қарорида ўқинг. Батафсил...
- Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун юридик шахслар ҳар бир дарахт ва бута ўрнига 100 туп дарахт экишлар керак. Дарахтларни кесишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Аввал белгиланган жарима миқдорлари ҳам оширилмоқда. Батафсил...
- 15 февраль куни Президент томонидан «Андижон вилоятида «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди (15.02.2024 й. ПҚ-72-сон). Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги Ўзбекистон ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (07.02.2024 й. 76-сон ВМҚ). Май ойидан бошлаб ушбу тартиб-таомилдан ЯИДХП орқали ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ўтиш мумкин бўлади. Батафсил...
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1 (a) ва 2.1 (б)-иловаларга ишлаб чиқарувчилар ва ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизмат кўрсатиш учун амалга оширилган харажатлар бўйича тузатишларга мўлжалланган янги 021, 031, 0903-сатрлар қўшилди. Ҳисоботни топшириб бўлганлар нима қилишлари керак? Батафсил...
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1 (а) ва 2.1 (б)-иловалар 07011, 07012, 07021 ва 07022-сатрлар билан тўлдирилди. Батафсил...
- Хусусий мактаблар сонини кўпайтириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг 31.01.2024 йилдаги ПҚ-49-сон Қарори тасдиқланди. Ҳужжатда солиқ имтиёзлари ва компенсациялар назарда тутилган. Батафсил...
- Президентнинг 31.01.2024 йилдаги ПФ-24 сонли Фармони билан 2024 йил 1 февралдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилди. Батафсил...
- Кўп қаватли уйларнинг ертўла ва бўш турган биноларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Батафсил...
- 29 январь куни уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Батафсил...
- Президентнинг 9.01.2024 йилдаги ПҚ-8-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобот ва статистика маълумотларини тақдим этиш соддалаштирилди. Батафсил...
- 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қоидабузарликлар учун жарималари миқдорини икки баравар камайтиришлари мумкин. Янги тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш учун таъсисчилар энди нотурар жой биноларини излашлари шарт эмас. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2023 йилдаги “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 684-сон қарори қабул қилинди. Батафсил...
- “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон) билан қуйидагилар учун йиғимлар ставкалари тасдиқланди:
– юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи учун. Батафсил...
– 2024 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун. Батафсил...
– Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун. Батафсил...
- 2024 йилда электрон ТТЮ мажбурий бўлади. Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (21.12.2023 й. 673-сон ВМҚ). Батафсил...
- 2024 йил учун Иш вақти календари эълон қилинди. Календарга ўтиш
- 2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар белгиланди (22.12.2023 й. ПФ-213-сон). Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚ). Ушбу тартибни белгилайдиган НҲҲнинг мақоми оширилди, бироқ тартибнинг ўзи ўзгартирилмади. Батафсил...
- Янги "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди (14.12.2023 й. 660-сон ВМҚ). Батафсил...
- Кўчириш: 2023 йил 11 декабрь – 2023 йил ноябрь ойида амалга оширилган операциялар бўйича ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги куни. Батафсил...
- Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (05.12.2023 й. 644-сон ВМҚ). Ўзгартиришлар ҚҚС маъмуриятчилигини соддалаштиради ва Президентнинг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижроси юзасидан киритилди. Батафсил...
- 27.11.2023 йилдаги 626-сон ВМҚ билан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқларни қандай бекор қилиш аниқлаштирилган. Нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар электрон маълумотлар банкига киритилади. Агар тақиқ 2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса, ҳар қандай нотариус ёки нотариал архив мудири томонидан, агар 2019 йил 1 январдан кейин қўйилган бўлса – тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан амалга оширилади. Батафсил...
- 23.11.2023 йилдаги 619-сон ВМҚ билан шаҳарсозлик соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 2023 йил 25 ноябрдан кучга кирди. Батафсил...
- Президент томонидан 15.11.2023 йилдаги ЎРҚ-878-сон Қонун имзоланди:
– ЖК сифатсиз товар, хизмат, иш учун жиноий жавобгарлик билан тўлдирилди;
– МЖТКга – янги жарималар;
– лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди;
– ФКга географик кўрсаткичлар – интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги норма киритилмоқда.
Қонун 17.02.2024 йилдан кучга киради. Батафсил...
- 2023 йил 1 декабрдан бошлаб БҲМ ва МҲЭКМ миқдорлари оширилади (17.11.2023 й. ПФ-196-сон). МҲЭКМ 1 050 000 сўмни, БҲМ – 340 000 сўмни ташкил этади. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга оширилади. Батафсил...
- Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан (бундан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган маблағлар мустасно) тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмани, шунингдек уларнинг импортини 2028 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади (16.11.2023 й. ПФ-195-сон). Батафсил...
- Бизнесни лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди (15.11.2023 й. ЎРҚ-878-сон):
– санитария тўғрисидаги қонунчиликни, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини бузганлик учун жарималар оширилди;
– Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси ва пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолияти бўйича лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида ваколатли орган этиб тайинланди;
– тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач (2024 йил февраль ойида) кучга киради.
- Президентнинг 15.11.2023 йилдаги ПҚ-366-сон қарори қабул қилинди, унга асосан:
– 2024 йил 1 июлдан бошлаб кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;
– 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 млрд сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади. Батафсил...
- 17 ноябрь куни Президент томонидан Фармон имзоланди (17.11.2023 й. ПФ-196-сон), унга асосан 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилади. Шунингдек, МҲЭКМ ва БҲМ ҳам оширилади. Батафсил...
- Президент томонидан “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон (10.11.2023 йилдаги ПФ–193-сон) имзоланди. Батафсил...
- Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Батафсил...
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди. Батафсил...
- Барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш, аукционлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот жойлаштириладиган Портал яратилади. ВМнинг Портални ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори қабул қилинди. Батафсил...
- Онлайн-НКМ чекларида янги реквизит – товарларнинг келиб чиқиши пайдо бўлди. Илгари у ҳисобварақ-фактураларга жорий этилганди. Батафсил...
- Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди. Батафсил...
- Солиқ тўловчилар сотиш чекларини тузатиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди. Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди. Батафсил...
- 2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил...
- Ярим тайёр чармни экспорт қилувчилардан божхона йиғими ундирилмайди.
Корхоналар “уста-шогирд” анъанаси асосида тикувчи, бичувчи ва косибларни тайёрлаш учун субсидиялар олиши мумкин. Маблағлар 3 ой мобайнида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан ойига БҲМнинг 4 баравари миқдорида ажратилади (11.10.2023 йилдаги ПҚ-331-сон қарор). Батафсил...
- Каустик сода, кальцийланган сода, қурилиш ойнаси, техник керосин, нефть парафини, формалин маҳсулотларини монополист корхоналар томонидан фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг Рўйхатидан чиқарилди. Батафсил...
- Темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бошланди. Юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш келгуси 1 январдан бекор қилинади. Юк ташиш хизматларини амалга ошириш учун “Темирйўлкарго” АЖ ташкил этилмоқда. 2023 йил 1 декабрга қадар темир йўлда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади. Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар (икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар бундан мустасно) 2024 йил 1 январдан бекор қилинади. Батафсил...
-
Давлат чегарасини кесиб ўтишда ундириладиган айрим йиғимларни тўлаш муддати узайтирилмоқда. ВМнинг 03.10.2023 йилдаги 522-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Батафсил...
Октябрь ойидаги қонун ҳужжатларининг барча янгиликлари Buxgalter Pro тавсиясида: 2023 йил октябрь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради.
- Майнинг фаолияти учун рухсатномалар бериш тартиби белгиланди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3461, 29.09.2023 й., билан махсус Низом тасдиқланди. Батафсил...
-
Мактабгача таълим соҳасида ДХШ лойиҳалари учун кредит имтиёзлари узайтирилди (27.09.2023 йилдаги ПҚ-316-сон қарор). Батафсил...
- Янги чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар утилизация йиғимидан озод қилинади (26.09.2023 йилдаги ПФ-161-сон Фармон). Батафсил...
- 4-kb savolnoma ва 4-kb (sanoat) шакли бўйича 2023 йилнинг III чораги учун танлама кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинди. Батафсил...
- Навбатдаги ўзгаришлар тўплами янги ой бошланиши билан кучга киради. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликларни биз санаб ўтдик. Батафсил...
- Йил охирида – 24.12.2023 йилдан кучга кирадиган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3457, 21.09.2023 йил). Қоидаларга кўра, темир йўл варақалари, юкларни ташиш учун буюртмалар ва бошқа ҳужжатлар электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Батафсил...
- ҚҚС ва божхона тўловисиз олиб кириладиган ускуналар рўйхати кенгайтирилди. Батафсил...
- 1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар учун янги МХИК кодларини қўллаш мажбурий бўлади. Батафсил...
- 13 сентябрдан 23 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси томонидан онлайн-НКМ, виртуал касса, маркетплейс ва электрон тўловлар тизимларининг 2022 йил учун чекларида комитентнинг МХИК ва СТИРига тузатиш киритиш имконияти тақдим этилди. Батафсил...
- Президент «Ўзбекистон-2030» стратегиясини ва уни 2023 йилда амалга ошириш чораларини тасдиқлади (11.09.2023 й. ПҚ-300-сон). Стратегия жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилди. Янгиликлар ва ўзгаришларнинг бир қисми яқин вақт ичидаёқ кучга киради. Батафсил...
- Корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади – Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Батафсил...
- Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради – белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор). Батафсил...
- Капитал бозори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтказилмоқда. Бу ҳақда Президент томонидан 02.09.2023 йилдаги «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-291-сон Қарор имзоланди. Батафсил...
- Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади. Ўзгартиришлар 02.09.2023 йилдаги 436-сон ВМҚ билан киритилмоқда. Батафсил...
- Сентябрь ойида қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz янгиликлар тўпламини тақдим этади. Батафсил…
- Махсус Низомга солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли ва бошқа янгиликлар тасдиқланди. Батафсил...
- Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторларининг ветеринария назорати объектларига монеликсиз кириш бўйича ваколатлари қисқартирилмоқда. Энди улар ушбу объектларга қонунчиликда белгиланган тартибда киришлари мумкин. Батафсил...
- Солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар декларация асосида ЖШДСни ўз вақтида тўлашга ёрдам беради. Батафсил...
- Soliq.uz сайтида янгиланган Йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди. 2023 йил 11 июлдаги рўйхатда 896 та корхона мавжуд. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси 2023 йилнинг 17 августидан 31 августига қадар шу йили (2023 йил 1 январдан бошлаб) хатолар билан урилган онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс, ЭТТ) чекларига тузатиш киритиш имкониятини очди. Батафсил...
- 2022 йилнинг ноябрь ойида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди. Батафсил...
- Тадбиркорликка мажбурий талаблар ягона реестрини ишлаб чиқиш бошланди. 14.08.2023 йилдаги 385-сон ВМҚ билан бундай реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Батафсил...
- Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Батафсил...
- Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради (ички ишлар вазирининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 396, 10.08.2023 й.). Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2023 йилдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 345-сон қарори қабул қилинди. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси кредитлар ва қарзлар, РЕПО операциялари бўйича имтиёзларни ташувчилар-экспорт қилувчилар учун қандай қўллашни тушунтирди. Батафсил...
- Тошкент шаҳрида учинчи марта бухгалтерлар, аудиторлар ва молиячилар учун “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйин нафақат кўнгилочар тадбир ҳисобланади, балки профессионал равишда ўсиш имконини беради. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 йилдаги “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 332-сон Қарори қабул қилинди. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2023 йилдаги 331-сон қарори билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил...
- Тадбиркорлар ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар топширмайди. Батафсил...
- 1 августдан фуқароларнинг айрим тоифаларига пенсия ва нафақалар миқдори оширилди.. Батафсил...
- Президентнинг 27.07.2023 йилдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сон қарори қабул қилинди. Батафсил...
- Президент томонидан 26.07.2023 йилдаги “Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-236-сон Қарор имзоланди. Батафсил...
- Президентнинг 26.07.2023 йилдаги “Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-112-сон Фармони қабул қилинди. Унга асосан пойтахтда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади. Батафсил...
- 2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Янги маркаларга ўтиш жараёни 26.07.2023 йилдаги 313-сон ВМҚ билан регламентланган. Батафсил...
- 2023 йил 27 июль куни ЎзР Марказий банки томонидан асосий ставкани сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилинди. Асосий ставка йиллик 14%ни ташкил этади. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (21.07.2023 йилдаги 305-сон ВМҚ). Батафсил...
- Тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек, жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ўтказиладиган тафтиш энди Бизнес-омбудсман билан келишмаган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳақдаги ўзгартиришлар Президентнинг 21.07.2023 йилдаги ПФ-110-сон Фармони билан киритилган. Батафсил...
- Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади. Президент томонидан 18.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш ҳақидаги” ЎРҚ-857-сон Қонун имзоланди. Батафсил...
- Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Батафсил...
- Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади. Батафсил...
- 2023 йил 14 июлдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар шаклининг жадвал қисмида янги “Товарнинг келиб чиқиши” устуни пайдо бўлади. Бундан ташқари, “Етказиб берувчи тоифаси” ҳамда “Реализация мақсади” устунларини тўлдириш талаби бекор қилинмоқда. Солиқ қўмитасининг мутахассислари янгиликлар билан қандай тўғри ишлаш ҳақида сўзлаб беришди. Батафсил...
- “20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ tasnif.soliq.uz сайтининг такомиллаштирилган версиясини тақдим этди. Янгиланишлар орасида керакли МХИКни қидиришни, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чеклари билан ишлашни жиддий осонлаштирадиган янги функционал ҳам мавжуд. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамаси ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан “сув ва салқин ичимликлар” гуруҳи товарларини босқичма-босқич рақамли маркировкалашнинг янги муддатларини белгилади. Ўзгартиришлар 30.06.2023 йилдаги 269-сон ВМҚ билан киритилди. Батафсил...
- Ўзбекистон BEPS 2.0 инклюзив ҳадли дастурига қўшилди. У халқаро компаниялар гуруҳлари фойдасига солиқ солиш бўйича 2 та модуль – Pillar 1 и Pillar 2 дан иборат. Батафсил...
- Статистика агентлиги КТЯДРга кириш модулини янгилади. Батафсил...
- Статистика агентлиги сайтида “Танланма кузатув” бўлимида 2023 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. Батафсил...
- Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, унга кўра байрам 28 июнь, чоршанба кунига тўғри келади, ўзбекистонликлар эса ҳеч қандай бошқа кунга кўчиришларсиз кетма-кет 5 кун дам олишади. Бу иш вақти календарига таъсир қилади. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларга нисбатан рақамли маркировкалаш қўлланилади 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚ 2-б.:
– ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар (бошқа ширинлик) қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (бундан узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари;
– газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар. Батафсил...
- Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан АВ, НМА ва ТМҚни ҳисобга олиш ҳамда ўз УФни (УКни) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг е-aktiv ахборот тизимида ихтиёрий акс эттириш тартибининг амал қилиш муддати 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. Батафсил...
- 2024 йил учун “Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталиги учун обуна бошланди. Обуначилар учун бонуслар ҳақида батафсил...
- Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Шахсий ҳисобварақалар” ва “Солиштириш далолатномалари” my.soliq.uzдан my3.soliq.uzга олиб ўтилди. Янги манзилда сизни кўнгилсиз янгилик кутиши мумкин: айрим маълумотлар олдингилардан фарқ қилиши мумкин. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тасдиқланди (07.06.2023 йилдаги 231-сон ВМҚ). Хўжалик юритувчи субъектлар бундай вазиятда ССП раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган QR-код билан сертификат олишлари мумкин. Батафсил...
- 2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлар хорижий ижтимоий тармоқлардаги реклама хизматлари учун корпоратив валюта карталари ёрдамида ҳақ тўлашлари мумкин. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни истеъмол қилиш меъёрини тўлиқ бажармаган юридик ва жисмоний шахслар етишмаган энергия улушини “яшил энергия” сертификатларини сотиб олган ҳолда қоплашлари мумкин. Бу Президентнинг 12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон қарорида назарда тутилган. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш бошланади. Бу бундай товарларни импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва реализаторларига муайян мажбуриятларни юклайди. Батафсил...
- 30 апрелдан янги Меҳнат кодекси кучга киради. Бу бухгалтернинг ишида кандай акс этиши ҳақида батафсил ўқинг...
- 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда давлат иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлиқ қоплаб беради. Батафсил...
- 2023 йил 1 майдан бошлаб МҲЭКМ миқдори 980 000 сўмни, БҲМ - 330 000 сўмни ташкил этади. Батафсил...
- 2023 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель, жума кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар тўрт кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда. Бу иш вақти календари ва таътилларга қандай таъсир қилади, батафсил...
- Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчилар учун шакл пайдо бўлди (коди 10205_39), илгари амал қилган шаклларга ўзгартиришлар киритилди. Батафсил... Қўшимча тушунтиришлар – бу ерда.
- 2023 йилнинг 3 апрелидан 19 апрелига қадар тадбиркорларга 2022 йилнинг 1 январидан буён хато равишда урилган онлайн-НКТ ва маркетплейслар чекларига тузатиш киритишга рухсат берилди. Батафсил...
- Президент томонидан 28 март куни иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ошириш тўғрисида Фармон имзоланди. Ҳужжатга кўра Ўзбекистонда пенсия ва ижтимоий нафақалар 1 апрелдан, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, МҲЭКМ ва БҲМ эса – 2023 йил 1 майдан ошади. Батафсил...
- Статистика агентлигининг сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг иккита рўйхати эълон қилинган. Батафсил...
- Президентнинг 23.03.2023 йилдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-41-сон Фармони билан айрим истеъмол товарлари бўйича божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддатлари узайтирилди. Батафсил...
- 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 14%гача пасайтирди. Батафсил...
- E-aktiv ахборот тизимида операцияларни ихтиёрий равишда акс эттириш муддатини 2024 йилнинг 1 январига қадар узайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Батафсил...
- Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар махсус Импорт қилувчилар реестрига киритиш учун ариза беришлари керак (09.03.2023 йилдаги 99-сон ВМҚ). Батафсил...
- 2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Батафсил...
- Е-aktiv ни жорий этиш 2023 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилади. Батафсил…
- 2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича – мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича – ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган – фойда солиғини тўлашдан озод қилинади. Батафсил...
- ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 10006_36 кодли шакли 2023 йил учун ҚҚСнинг 12% миқдоридаги ставкасини ҳисобга олади ва ўтган йилги шартномалар бўйича тузатиш киритиш суммасини акс эттириш имконини беради. Батафсил...
- 2023 йил 9 мартга қадар комитентлар воситачиларнинг ёрдамисиз кешбэк тўланганидан ташқари барча чекларни тузатишлари мумкин. Батафсил...
- 2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд "Шаффоф қурилиш" МАТ орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тузилади. Ўзэнергоинспекция ходимлари хизмат гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳолати, уланиш схемалари ва қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини кўришга тўсқинликсиз киритилади. Батафсил...
- Узоқ кутилган 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинди. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди
. Батафсил... Эски мезонлар билан қандай йўл тутиш тўғрисида бу ерда ўқинг.
- Тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик бизнес жумласига киритишнинг янги мезонлари эълон қилинди. Корхонага солиқ солиш, имтиёзлар ва преференциялар унинг таснифланишига боғлиқ бўлади. Батафсил...
- Январь ойидаги энергия ташувчилар танқислиги туфайли қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг қарзи бўйича пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади. Батафсил....
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида янги 070-сатр “Мол-мулкни ижарага беришдан солиқ суммаси” пайдо бўлди. 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб ушбу тўловлар солиқнинг шахсий ҳисобварағида 186-коди билан ҳисобга олинади. Айрим солиқ тўловчилар ушбу жиҳатни ҳисобга олишмади ва бутун солиқни тўлиқлигича 46-кодига тўлашди. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг 2 та варианти мавжуд. Батафсил...
- 2023 йилнинг 1 февралидан бошлаб нефть маҳсулотлари ҳамда ишлаб чиқариладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари 10%га индексация қилинмоқда. Батафсил...
- Сув ва чанқоқбости ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2023 йил 1 февралга қадар «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтишлари ва рақамли маркировкалар тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома имзолашлари шарт
. Батафсил...
- 23 январь куни солиқ органлари солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини жума куни 20 январда соат 17:00 дан кейин жўнатган солиқ тўловчиларга инкассо топшириқномасини тақдим этишди. Батафсил...
- 2023 йилнинг 27 февралига қадар Статистика агентлиги 1-kb шакли бўйича ҳисоботни топшириш масалалари бўйича кичик бизнес субъектларига маслаҳатлар беради. Маслаҳатлар бериш душанба, чоршанба ва жума кунлари Zoomда ўтказилади. Батафсил...
- Жорий йил учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини ва юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича маълумотномани тақдим этган солиқ тўловчиларга нисбатан 2023 йилнинг 25 январига қадар маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилмайди – деб хабар берди Солиқ қўмитаси. Батафсил...
- 2023 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкалари эълон қилинди. Батафсил...
- 2023 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкалари эълон қилинди. Батафсил...
- 2022 йил декабрь учун ЭҲФ расмийлаштириш муддати 2023 йил 19 январга қадар узайтирилди. Сабаби –электр таъминотидаги узилишлар.
- 2023 йил 15 январга қадар 2022 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштириш муддати узайтирилди. Манбага қаранг.
- 2022 йил 31 декабрда Солиқ кодексига тузатишлар тасдиқланди. Батафсил...
- Агар кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномасининг тугаш санаси дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса (2022 йил 31 декабрдан 2023 йил 3 январга қадар), сиз ҳатто ижара шартномасининг муддати тугамаган бўлса ҳам, кейинги даврга янги ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. Бу ҳақда ДСҚ хабар берди. Батафсил...
- Коммунал хизматлар ва чиқимларни (харажатларни) қоплаш учун қандай МХИК кодлари янгиланди. Батафсил...
- ҚҚС тўловчилари 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси соат 00:00 дан бошлаб солиқни 12% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаришга тайёр бўлишлари керак. Янги йил тунида ва байрам кунлари ишлайдиган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари алоҳида эътиборли бўлишлари лозим. Батафсил...
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири жорий этилмоқда (28.12.2022 йилдаги ПҚ-460-сон қарор).
- ДСҚ 2023 йилнинг 10 январига қадар 2022 йилнинг олдинги ҳисобот даврлари учун бозор ёки божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиришга рухсат берди. Шунингдек – буни амалга ошириш имконини берадиган интерактив хизмат ишга туширилганлигини эълон қилди. Батафсил...
- Узоқ кутилган “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш” тўғрисидаги 23.12.2022 й. ПФ-270-сон Президент Фармони:
1) келгуси йилда қандай дам олишимизни тушунишга имкон беради. Батафсил...
2) ПФ-270-сон Фармон чиққунга қадар расмийлаштирилган ва 2022 йилнинг декабридан 2023 йилнинг январига ўтадиган таътилларга қандай тузатиш киритишни тушунишга имкон беради. Батафсил...
- Давстатқўм сайтининг «Танланма кузатувлар» бўлимида жорий йилнинг IV чораги учун танлаб текшириладиган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг тасдиқланган рўйхати эълон қилинди. Батафсил...
- юк ташиш хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда илгари бўлганидек, «хизмат (сўм)» ёки «бошқалар» ўрнига фақат «тонна-километр» (қатъий белгиланган) ўлчов бирлиги қўлланилади. Батафсил...
- ДСҚ маркетплейсларга, шу жумладан тўлов ташкилотларига 2022 йил 1 январдан (шу кун ҳам киради) шакллантирилган фискал чеклардаги хатоларни тузатишга рухсат берди. 2022 йил 16 декабрдан бошлаб 20 кун ичида тузатишларни киритиш мумкин. Батафсил...
- 2023 йил 1 январдан бошлаб туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тикланади. Батафсил...
- Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Батафсил...
- 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, республикада ишлаб чиқариладиган ва якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи "ноль" ставкада қўлланилади. Батафсил...
- ДСҚ 2022 йил ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддатини 15 декабргача узайтирди. Батафсил…
- 10 декабрда умумий овқатланиш корхоналари учун янги МХИКга ўтиш даври тугади. Бунда ўтган ҳафтада бир қатор ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари ва чой учун МХИК янгиланди. Батафсил…
- 12 декабрь - 2022 йил 1 январдан (шу кун ҳам киради) бошлаб ўтган даврда хато урилган онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишнинг сўнгги куни. Батафсил…
- 2022 йил 1 декабрдан бошлаб металл, шу жумладан алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари ҳаракатланишини барча - ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига сотишгача бўлган босқичда тўлиқ кузатиб бориш тартиби амал қилади. Батафсил…
- 2022 йил 9 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун эски МХИК кодларидан фойдаланилмайди. Батафсил…
- 2022 йил 1 декабрдан бошлаб айрим МЧЖ, АЖ ва ДУКларда ички аудит хизматларини ташкил этиш; МЧЖ таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш; умумий йиғилишда иштирок этиш учун МЧЖ иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг вакилларига бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш; МЧЖда резерв фондини ташкил этишда унинг миқдорини жамият УФ (УК)нинг камида 15%и этиб белгилаш бўйича талаблар бекор қилинади. Батафсил…
- 2022 йил 1 декабрдан бошлаб “Ҳисоб сиёсати конструктори” сервиси Buxgalter Pro ахборот-маълумотнома тизими - Norma компанияси яратган маҳсулот VIP тарифининг барча фойдаланувчилари учун очиқ. Батафсил…
- Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар. Батафсил…
- 2022 йил 2 ноябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларини 1 календарь кун ичида кўриб чиқиш зарур. 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 6-илованинг 6-банди билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-бандига тегишли ўзгартириш киритилди. Батафсил…
- 2022 йилнинг 10 декабрига қадар 2022 йил 1 январдан бошлаб хатолар билан урилган онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишга рухсат берилди. Фақат харидорлар улар бўйича кешбэк олган чекларга тузатиш киритиш мумкин эмас. Батафсил...
- 2022 йилнинг 22 ноябрида Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-банди кучга кирди. У бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан расмийлаштириладиган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхатини белгилайди. Лекин ушбу нормани қўллашда муаммолар бўлди... Батафсил...
- Сариёғ, балиқ, чой, ун ва тасдиқланган рўйхат бўйича бошқа истеъмол товарларини олиб кириш учун божхона божи ноль ставкаларининг амал қилиши 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Батафсил...
- 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин. ҚҚС тўловчилар бўлган чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Батафсил...
- 2023 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектлари учун ҳар чораклик молиявий ҳисоботни топшириш талаби бекор қилинади. Батафсил...
- 2023 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги формула бўйича аниқланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана нархларидан ошишни назорат қилиш жорий этилади: чекланган референт нарх + улгуржи савдо учун 15% устама + чакана савдо учун харид қийматининг 20%и. Ҳуқуқбузарлик учун жарималар назарда тутилган. Батафсил...
- Октябрь-ноябрь ойларида солиқ тўловчилар солиқчилардан солиқлар бўйича қўшимча ҳисоблашлар ҳақида хабар берилган текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича навбатдаги хабарномаларни олдилар. Батафсил...
- 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб яна 10 турдаги маиший техника ва дори воситалари учун рақамли маркировкалаш мажбурий бўлди (02.04.2022 йилдаги 148-сон ВМҚ). Улар: сув иситиш қозонлари; кондиционер; сок чиқазгич; блендер; миксер; кофе янчгич; гўшт майдалагич; барча турдаги лампалар; бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари; ангро-маҳсулотлар (йирик қадоқдаги дори воситалари).Товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун СК 227-1-м. бўйича сўнгги ҳисобот чорагидаги реализациядан соф тушум миқдорида жарима солиниши назарда тутилган. Батафсил...
- Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси (28.10.2022 йилдаги 798-сон ЎРҚ) 2023 йил 30 апрелдан кучга киради. Батафсил...
- 2022 йил 23 ноябрдан бошлаб солиқ тўловчилар даромадни ҳисобда тан олиш санасига келиб шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар тарзидаги даромадга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирадилар (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда). Батафсил...
- 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар
товарларни ва хизматларни экспортга реализация қилишдан тушган фойдага ноль даражали ставкани қўллашга ҳақли. Фойдага ноль даражали ставкани қандай қўллаш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш зарурлиги ҳақида батафсил ўқинг...
- 2022 йил 19 октябрдан бошлаб Текширувларни рўйхатга олиш китоби фақат электрон форматда тўлдирилади. Батафсил...
- Зарур ҳужжатлар, йиғимларнинг миқдорлари, аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ва бошқа тартиб-таомиллар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланди (05.10.2022 йилдаги 566-сон ВМҚ). Батафсил...
- 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 50 та экспортчи корхона экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун субсидиялар ола бошлайди. Имтиёзга эга бўладиган корхоналар рейтинги муайян мезонлар бўйича Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида – www.exportportali.uz автоматик режимда белгиланади. Мезонлар ва молиявий ёрдам суммалари ҳақида батафсил...
- 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ 7-б.). Батафсил...
- 2022 йилнинг 1 октябрига қадар кўчмас мулк қийматини мустақил баҳолашни ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланган солиқ тўловчилар
. 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этишлари керак. ДСҚ буни масофадан туриб қандай амалга оширишни тушунтирди. Батафсил...
- Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У амалдаги бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради. Молия вазирлиги ушбу ҳужжатнинг лойиҳасини муҳокама қилишни таклиф қилади. Батафсил...
- Молия вазирлиги 2022 йил 26 сентябрдаги 06/04-01-02-32/3374-сон расмий тушунтиришни эълон қилди. Унда идоранинг фойда солиғи солишнинг айрим масалалари бўйича позицияси акс эттирилган. Шу жумладан – товарнинг истеъмолбоплик хусусиятлари пасайиши оқибатида товар таннархидан паст баҳоларда реализация қилинган вазият бўйича. Батафсил...
- Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (20.09.2022 йилдаги 515-сон ВМҚ). Батафсил...
- Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудларнинг янгиланган рўйхати тасдиқланди (19.09.2022 йилдаги 510-сон ВМҚ). Батафсил...
- 2023 йил 1 январдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади. Батафсил...
- Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг функционалини янгилади. Хусусан, тадбиркорларда штрих-кодлар ёрдамида товарлар МХИК билан ишлаш имконияти пайдо бўлди. Батафсил...
- 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади. Батафсил...
- жисмоний шахслар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олишлари мумкин;
- шунга ўхшаш қурилмаларни ўрнатган ва уларнинг қийматини тўлиқ тўлаган шахсларга давлат томонидан харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади. Компенсация миқдори – қурилманинг қувватига боғлиқ ҳолда –БҲМнинг 5 бараваридан 50 бараваригача.
Шунингдек, турар жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Батафсил...
- 2023 йил 1 майдан бошлаб иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари учун ЭҲФдаги мажбурий маркировкалаш тўғрисидаги махсус устунларни ва онлайн-НКМ чекларидаги тегишли майдонларни тўлдириш мажбурий бўлади, орфан дори воситалари бундан мустасно. Шунингдек, бошқа товар гуруҳлари бўйича муддатлар белгиланган. Батафсил...
- 2023 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50%идан йилига БҲМнинг 1 бараваригача камайтирилади (бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно). Батафсил...
- 2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган
. Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин. 9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Батафсил...
- Ўзбекистон Президенти томонидан 09.09.2022 йилдаги “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги ПФ-218-сон Фармон имзоланди. Батафсил...
- ДСҚ фуқаролар ва лицензияланган йўловчи ташувчилар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномасини ijara.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказишни тушунтирди. Батафсил...
- 2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ставкаси 12%ни ташкил этади. Микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг ягона 4%ли солиқ ставкаси жорий этилади. Бунда олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1% ва 2%ли ставкалар сақлаб қолинади. Товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик бизнес учун 1 йил давомида фойда солиғи ставкаси 2 бараварга пасайтирилади. Кичик бизнес тоифасидан ўрта бизнес тоифасига ўтган тадбиркорлик субъектлари 2 йил давомида фойда солиғи 50%га пасайтирилган ставка бўйича тўлайди. Батафсил...
- Ijara.soliq.uz сервисида ертўла ва томларни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ушбу функционал қандай ишлашини тушунтирди…
- 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. ДСҚ уларни маркетплейслар Давлат реестрига киритиш тартибини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
- Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- Инновация ва менежмент марказида 2022 йил 13 августда “ақлий ҳужум” ўтказилди, унда қуйидагилар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди:
– маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталогини янада такомиллаштириш;
– солиқ маъмуриятчилигида МХИКни қўллаш. Батафсил...
- Тиббиёт муассасалари учун янги МХИК. Батафсил...
- Молия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини МҲХСни қўллаш жараёнида қўллаб-қувватлаш тўғриcида Ахборот хатини эълон қилди. У Бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот шаклларини ўз ичига олади. Батафсил...
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шаклида (коди 11101_15) энди 2022 йилда тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган учта янги имтиёзни акс эттириш мумкин. Шу жумладан - жисмоний шахслар-норезидентлар учун ЖШДСнинг 12% ставкасини. Батафсил...
- Тадбиркорларни кўп квартирали уйларда жойлашган офиснинг ноқонуний қайта қурилиши юзасидан текширишади. Батафсил...
- Тураржой ва нотураржой бинолар учун МХИК ўзгарди. Батафсил...
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (29.07.2022 йилдаги 413-сон ВМҚга илова). Buxgalter.uz мазкур тартиб-таомил қандай ишлашини аниқлаштирди. Батафсил...
- 2022 йил 3 август куни Америка CPA (AICPA) институти ва Бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар халқаро ассоциацияси (CIMA)ни бирлаштирувчи Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтерлар ассоциацияси ўз аъзолари ва ўз ўқув дастурларининг талабаларини рус тилида CIMA «Бизнес самарадорлигини бошқариш» сертификатини ва рус тилида CIMA «Бизнесни бошқариш» дипломини олиш учун барча мамлакатларда имтиҳонлар ўтказмаслигини юзасидан огоҳлантирди. Ассоциация мазкур қарорни сиёсий сабаблар билан тушунтиради ва мазкур дастурларнинг фаол талабалари учун мумкин бўлган қадамлар ҳақида маълумот беришга ваъда беради.
- 2 августда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида янги низом қабул қилинди (02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚга илова). Батафсил...
- Солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматида янги ҳавола – “Хато МХИК мавжуд чеклар” пайдо бўлди. Батафсил...
- 2022 йил 26 июлда Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритувчи ЎРҚ-785-сон Қонуни қабул қилинди. Молия вазирлиги солиқ тўловчиларга ёрдам тарзида барча ушбу янгиликлар бўйича ўзининг батафсил тушунтиришларини эълон қилади (1, 2, 3-сон):
- МИЗ иштирокчилари учун имтиёзлар. Батафсил...
- чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун, тиббиёт буюмларини олиб кириш бўйича, қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ бўйича, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, қишлоқ жойларда антенна-мачта конструкциялари ва ХМИ маблағлари ҳисобидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар. Батафсил...
- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқишга тўлов, норезидентлар учун ЖШДС ставкаси, иқтидорли фарзандларнинг бепул ўқиши, ўзини ўзи банд қилган талабалар ва ўз ходимлари учун маданий тадбирларга билетлар харид қилиш ҳақида. Батафсил...
- дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқлар, мусиқа чолғу асбоблари ва балиқчилик тармоғи ишлаб чиқарувчиларига солиқ солиш ҳақида. Батафсил...
- савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи, туризм ҳудудларида солиқлар. Батафсил...
- хизматлар соҳасидаги ташкилотлар учун ижтимоий солиқни пасайтириш ва тураржой биноларини хизматлар кўрсатиш мақсадида нотураржой биноларга ўтказишда мол-мулк солиғи ва ер солиғи ставкаси. Батафсил...
- ДСҚнинг янги тушунтиришлари пайдо бўлди:
– Жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда бир томонлама ЭҲФсиз ишлаш мумкинми. ДСҚ хабари ва бизнинг тушунтиришимизга қаранг;
– Нима учун электрон ТТЮ, ишончномалар ва бажарилган ишлар далолатномасида МХИКни кўрсатиш зарур. Хабарга ва бизнинг тушунтиришимизга қаранг.
My3.soliq.uz сайтида “Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш” янги интерактив хизмати ёрдамида 2022 йилда мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун мустақил баҳолаш натижаларини масофадан туриб тақдим этиш мумкин. Батафсил...
- 2022 йил 21 июлда асосий ставка 15%гача пасайтирилди. Олдинги 17%дан 16%гача пасайтириш 2022 йил 9 июнда эълон қилинганди. Батафсил...
- Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Батафсил...
- Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига онлайн-назорат касса техникаси чекларини тузатиш қоидаларидаги ўзгартиришлар ҳақида хабарнома келди. Батафсил...
- 2022 йил 1 июлдан бошлаб МХИКлар янгиланди ва ёғоч учун қатъий белгиланган бирликлар маълум қилинди. Шунингдек, шакар ва сабзавотлар учун ягона ўлчов бирликлари жорий этилмоқда. Батафсил...
- Президент томонидан “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги 304-сон қарор имзоланди. Байрам санаси 9 июль (шанба) кунига тўғри келади. Шу боис 2022 йил июлда иш вақти тақвими ўтган йилнинг декабрь ойидаги ПФ-35-сон Фармон асосида тасдиқланганига нисбатан бироз ўзгаради. Батафсил...
- 2022 йил 1 июлдан бошлаб мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинади ва бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференциялар қайта тикланади. 2023 йил 1 мартга қадар АВ, НМА ва ТМБни ҳисобга олиш билан боғлиқ операцияларни “Е-актив” тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади. Солиқ тизимини ислоҳ қилиш даврида ушбу ва бошқа преференциялар Президентнинг 28.06.2022 йилдаги Фармонида назарда тутилган. Батафсил...
- 1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган янги тартиби кучга киради. Бундай хизмат давлат хизматлари марказлари ва (онлайн-режимда) - ЯИДХП портали томонидан кўрсатилади. Батафсил...
- Солиқ қўмитаси истисно тариқасида, шу йилнинг ўтган даври учун 2022 йил 10 июлга қадар чекларга тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. 2022 йил 1 июнга қадар урилган, харид қийматининг 1%и миқдорида кешбэк тўланган чеклар бундан мустасно. Батафсил...
- Давстатқўм 2022 йил 1 июлга қадар 1 hisobot mazmuni (1kb) ва 1 hisobot mazmuni (1 korxona) шакллари бўйича сўровномаларни тўлдириб жўнатиши сўралаётган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. Батафсил...
- ДСҚ ортиқча тўланган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш эвазига ҳисобга олишни автоматлаштиради. Бунда солиқ тўловчида ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади. Батафсил...
- 2022 йил 11 июлдан бошлаб савдо, хизмат кўрсатиш, шунингдек нефть-газни қайта ишлаш, уларни сақлаш ва ташиш соҳаси хўжалик юритувчи субъектлари бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш ҳуқуқини йўқотади. Батафсил...
- Бухгалтерлар ва тадбиркорлар сўровининг II босқичи бошланди. Уни ўтказишдан мақсад - СКнинг айрим нормаларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганиш ва 2023 йил учун солиқ сиёсатига тузатиш киритиш. Сўровга ўтиш...
- 2022 йил 9 июнь куни Марказий банк асосий ставкани 16%гача пасайтирди. 2022 йил 18 мартдан 9 июнга қадар асосий ставка 17%ни ташкил қилган. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.
- 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар айрим озиқ-овқат товарларини олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланади.
- 2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда бир қатор янгиликлар кучга киради. Улар солиқ солиш, лицензиялаш, чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш, давлат хизматларини ва кредитлар олиш, корхоналарда жамоа шартномаларини тузиш шартлари ва ҳоказоларга дахл қилади. Қулайлик учун биз 10 та энг муҳим ўзгартиришларни жадвалга тўпладик. Батафсил...
- 2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар (ЯТТ, деҳқон хўжаликлари) ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатишлари шарт. Ушбу талабни бажарганлар учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС бўйича тўланиши лозим бўлган суммалар камаяди. Батафсил...
- 2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари ёпилади. Батафсил...
- Молия вазирлигининг тушунтириши: 1) олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация ташқи савдо контрактлари бўйича ҚҚС юзага келмайди; 2) ЭҲФ шакллантирилмайди; 3) Фойда солиғи ҳисоб-китобида реализациянинг барча суммасини кўрсатиш зарур. Батафсил...
- 2022 йил 1 июндан бошлаб БҲМ ва МҲЭКМ миқдорлари оширилади
. МҲЭКМ 920 000 сўмни, БҲМ - 300 000 сўмни ташкил этади. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12%га оширилади.
- ҚҲТБТда хўжалик юритувчи субъектлар у орқали лицензиялар, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ва ҳоказони оладиган, шунингдек солиқ ҳисоботи, молиявий ҳисобот ва статистика ҳисоботини топширадиган “Тадбиркор виртуал офиси”ни яратиш назарда тутилган Президент Фармони лойиҳаси жойлаштирилган. Батафсил...
- ТХКМга техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги учун тадбиркорларнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассаларини ўчириш тақиқланди. Батафсил...
- Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Бу уларга дахл қилган, 2022 йил апрель ойи учун ҳисоботни эски шакллар бўйича топширган солиқ тўловчилар уни ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қайта топширишларига тўғри келади. Батафсил...
- 5 май куни СКга солиқ имтиёзлари қисмида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонунга қаранг). Buxgalter.uz кодекснинг барча ўзгартирилаётган моддаларининг илгариги ва янги таҳрирларини солиштириш жадвалига йиғди. Батафсил...
- Давстатқўм Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ҳисоботларни топшириш муддатларининг кўчирилиши ҳақида эълон қилди. Сўнгги муддат - 2022 йил 7 майга қадар. Батафсил...
- Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик ва қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланаётган субъектлар учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди. Бу 26.04.2022 йилдаги ПҚ-224-сон қарорда назарда тутилган.
- 2022 йил 1 майдан бошлаб Президентнинг ПФ-115-сон Фармонига мувофиқ божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишининг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. Батафсил...
- 2022 йил 1 июлдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг яна 6 та турини олишда ортиқча шартлар бекор қилинади, 1 июндан эса - 38 та давлат хизматидан ЯИДХПда ЭРИсиз фойдаланиш мумкин бўлади. Батафсил...
- “IT-визалар” эгалари учун янги имтиёзлар жорий этилмоқда. Батафсил...
- 20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди (ҚҚС, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ). Батафсил…
- Президентнинг 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда 1 кв. метрнинг энг кам қиймати тўғрисидаги талабни қўллаш зарур бўлган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди. Батафсил...
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги янги Қонун жисмоний шахсларни банкрот деб топишга рухсат беради. Батафсил...
- Президент томонидан бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилишига рухсат берилди. Батафсил...
- Цемент учун МХИК рўйхати янгиланди. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ЭҲФ ва онлайн-НКМ созламасига ўзгартириш киритишлари лозим. Батафсил...
- Фискал маълумотлар оператори солиқ тўловчининг кабинетида хато МХИК ва комитентнинг хато СТИРи мавжуд бўлган чекларни топиш ва тузатиш имконини берадиган функционални ишга туширди. Батафсил...
- Президентнинг 2022 йил 8 арелдаги ПФ-101-сон Фармони билан айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинди. Илгари солиқ тўловчиларнинг чекланган доирасига берилган бошқа имтиёзлар эса тармоқнинг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади. Батафсил...
- Президентнинг 8.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб норезидент жисмоний шахслар учун ЖШДС ставкаси 12%гача пасайтирилади. Дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлар бундан мустасно. Батафсил...
- ДСҚ томонидан хато тарзда шакллантирилган қайтариш чекини тезкор равишда сотиш чекига ўтказиш имконини берадиган функционал ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирча эса бундай ҳолат рўй берган тақдирда info@yt.uz электрон почтасига қайтариш чекини сотиш чекига ўтказиш сўралган расмий хат йўлланг. Хатда чек шакллантирилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг фискал модули рақамини ва чек рақамини кўрсатинг. Батафсил...
- 4-kb savolnoma кузатув шакли бўйича I чорак учун 15 апрелга қадар eStat 4.0 дастури орқали ҳисобот тақдим этиш зарур. Ушбу талаб сизга ҳам тегишли ёки йўқлигини текширинг! Корхоналар рўйхати ва қадамма-қадам йўриқномага қаранг.
- Тўлов тизимлари, интернет-сайтлари ва маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Батафсил...
- 2022 йил 1 майдан бошлаб янги Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради (06.04.2022 йилдаги 160-сон қарор). Батафсил...
- Молия вазирлиги томонидан Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами №3361, 1.04.2022 й.). Стандарт 2023 йил 1 январдан кучга киради. Батафсил...
- Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентлари тасдиқланди. Батафсил...
- IT Park ахборот хизматининг маълум қилишича, 1 апрелдан бошлаб Технопарк резидентлари янги имтиёзларга эга бўлишди. Батафсил... Технопарк резидентлари имтиёзларни қандай қўллаши ҳақида бу ерда ўқинг.
- 31 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан солиқ маъмурчилигидаги янги механизмлар бўйича йил якунигача жарима қўлламаслик, шунингдек божхона имтиёзларини қўллаш даврини узайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Батафсил...
- Молия вазирлиги банк операцияларини ҚҚСга тортиш масалаларини тушунтирди: 1) ҚҚСга тортиладиган молиявий операциялар; 2) солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритиш; 3) ЭҲФни расмийлаштириш; 4) бошқа масалалар. Батафсил...
- 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилиши керак
. Моҳиятига кўра, бу тўлов терминали ва онлайн-НКМ ёки бирга ишлаши ёхуд бир қурилма бўлиши кераклигини англатади. Батафсил...
- Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Батафсил...
- Tasnif.soliq.uz да дори воситалари МХИК кодлари янгиланди. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим. Батафсил...
- Тошкент шаҳар суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати), Тошкент туманлараро иқтисодий суди суд мажлислари жадвали билан танишиш имконини берадиган @suduzbot ишга туширилди, шунингдек Telegram мессенжерида иқтисодий судлар фаолияти бўйича жавоблар олиш мумкин.
- Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича ҳамда, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади. Батафсил...
- 2022 йил 12 мартдан бошлаб ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарималар миқдорлари 2 баравар камайтирилди. 2022 йил 12 июндан бошлаб эса тадбиркорлар фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузганлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жаримага тортилади. Батафсил...
- 2022 йил учун давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинди. Батафсил...
- ҚҲТБТда битим нархи бозор нархидан фарқ қилган тақдирда фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни товарларнинг/хизматларнинг бозор қиймати асосида ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайдиган НҲҲ лойиҳаси жойлаштирилди. Батафсил...
- 2022 йил 15 март куни Молия вазирлиги барча хоҳловчиларни МҲХС бўйича онлайн-конференцияга таклиф этади. Батафсил...
- 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.
- 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестрига киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий МҲФнинг камида 50%ини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
- ДСҚ МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатлари "2022 йил 15 майдан олдин бўлмаган муддатга" кўчирилганлигини тасдиқлади.
- Ишлаб чиқарилган пайтидан 1 йилдан кўп вақт ўтмаган автомобилларга импорт божхона божлари ставкалари пасайтирилади. Батафсил...
- Молия вазирлиги мол-мулк солиғи ҳисоб-китобининг янги тартибини қандай қўллашни тушунтирди. Батафсил...
- Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ўз фаолиятини модернизация қилади ва Кенгаш таркибини янгилайди. Бугунги кунда янги одамлар - ўз ишининг ҳақиқий профессионаллари ва янги иш стратегияси зарур. Бунда шахсан иштирок этинг! Батафсил…
- МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисобот муддати 15 майга қадар кечиктирилди. Батафсил...
- Харидорлар харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг иккинчи ярмида SoliqUz иловаси орқали харид суммасининг 1%и тарзида кешбэк олишлари мумкин. Батафсил...
- 2022 йил 30 апрелга қадар ўсимлик ёғи, уруғларнинг айрим турлари, гўшт, картошка ва музлатилган балиқ бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар муддати узайтирилди. Батафсил...
- 10 февраль куни ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. ЭҲФларни (бир томонлама - онлайн-НКТ орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган солиқ солинадиган даромадга) ва стандарт (икки томонлама) - комитентга кўрсатилган хизматлар учун) Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган муддатларда тақдим этмаган солиқ тўловчилар учун ДСҚ тақдим этиш муддатини 2022 йил 14 февралга қадар узайтирди. Батафсил...
- Комитент ва воситачи солиқлар бўйича ўз ҳисоб-китобларини муаммоларсиз топширишлари учун солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг ва “Корхона комиссионерлари рўйхатини шакллантириш” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси ёрдамида оддий тузатишларни амалга ошириш зарур. ДСҚ 2021 йил ноябр ойида буни қандай амалга оширишни тушунтирганди. Батафсил...
- ДСҚ 5252-сон қарорнинг 3-банди бўйича имтиёзни қўллаш билан боғлиқ муаммони бартараф этди. Энди уни 2021 йил октябрь-декабрда штрих-кодлар ва рақамли маркировкани тўғри ўқиш ва аниқлашни таъминловчи қурилмалар харид қилган тадбиркорлар ҳам қўллашлари мумкин. Батафсил...
- Шахсий кабинетнинг “ҚҚС тўловчисини махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизмати таркибида яна “Солиқ узилиши” ҳаволасидан фойдаланиш имконияти мавжуд. ДСҚ ахборот хизматининг тушунтиришича, сервис фақат ахборот тусига эга, ушбу маълумотлар ҳисоб-китобларда қўлланилмайди. Батафсил...
- ДСҚ мол-мул солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларнинг электрон шаклларига ўзгартиришлар киритди. Агар ушбу ўзгартиришлар сизга дахл қилса, ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Батафсил...
- 1 февралдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар сотиш чекларини қайтариш чекларига боғлашлари керак. Буни қандай амалга оширишни ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМда тушунтиришди. Батафсил...
- 5 февралга қадар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар реализациядан ташқари даромадлар бўйича бир томонлама ЭҲФларни янги қоидалар бўйича расмийлаштиришлари керак. Энди бундай корхоналарда - Ҳисоб-китобнинг янги шакли. Батафсил...
- ДСҚ солиқ узилиши коэффициенти формуласига тузатиш киритди. Батафсил...
- 2022 йил 1 февралдан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари, фармацевтика маҳсулотлари ва балиқ хўжалиги учун ускуналар ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар кучга кирди. Батафсил...
- 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармонга асосан хусусий болалар боғчалари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлари ЖШДСдан озод этилади. Батафсил...
- Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан хизматлар соҳаси субъектлари учун - ижтимоий солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, акциз солиғи ва қатор олиб кириладиган товарлар бўйича божхона божи бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилмоқда. Батафсил...
- Хушхабар! 2022 йил 27 январь куни Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшма Ахборот хати чиқаришди, унга асосан таҳлика-таҳлил тизими ва у билан боғлиқ ДСҚ электрон сервисларини қўллаш шартлари енгиллаштирилди. Батафсил...
- 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар резидент ва норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг акциялари бўйича дивидендлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар қисмида солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда. 2022 йил 1 июлдан бошлаб қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3%и миқдорида йиғим тўланади. Батафсил...
- Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. Тизимдаги техник носозлик туфайли ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Муаммони “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари ёрдамида ҳал қилиш мумкин. Батафсил...
- ДСҚ солиқ ҳисоботини қабул қилишни 1 кунга узайтирди, унинг учун сўнгги муддат 19 ва 20 январда тугайди. Бундай кечиктириш санкцияларга сабаб бўлмайди ва солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи гуруҳига таъсир этмайди. Батафсил...
- 2021 йил декабрь учун ЭҲФ тақдим этиш муддатлари 18 январга қадар узайтирилди. Батафсил...
- 2022 йил 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари янгиланди. Батафсил...
- 1 февралдан бошлаб электрон савдо майдонлари орқали товарларни сотишда ва тўлов тизимлари орқали хизматларга ҳақ тўлашда шакллантириладиган электрон чекларда фискал белги акс эттирилиши керак
. Батафсил...
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби учун 2022 йилга ер усти ва ер ости сувларининг нисбати тасдиқланди. Тошкент шаҳрида у 9,2%га (ер ости сувлари) нисбатан 90,8%ни (ер усти сувлари) ташкил қилади. Батафсил...
- 2022 йил 11 январга қадар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтиши мажбурий бўлган ташкилотлар солиқ органига махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза беришлари керак. Батафсил...
- 2021 йил учун статистика ҳисоботларининг йиллик шаклларидан фақат 15 январдан кейин фойдаланиш мумкин. Батафсил...
- Президентнинг 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарори ҳамда МВ ва ДСҚнинг 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон Ахборот хабарига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисоботларни топшириш ва солиқни тўлашнинг, 2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг ва мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги муддатлари 2022 йил 31 январга кўчирилди. Бироқ ушбу ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилмаган. Тегишли тушунтиришлар ва ҳаволаларни сиз бизнинг “Январь ойи учун бош бухгалтернинг режаси” материалида - январь ойининг 9-10 саналарида топасиз.
- Солиқ кодексига киритиладиган узоқ кутилган тузатишлар эълон қилинди. Buxgalter.uz ҚҚС, фойда солиғи, ўз вақтида топширилмаган солиқ ҳисоботи учун санкциялар, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ресурс солиқлари, талабнома ва хабарномаларга жавоб бериш муддатлари бўйича, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича шарҳлар тайёрлади.
- Хушхабар: tasnif.soliq.uz да МХИКни излашни анча енгиллаштирадиган янгиланиш амалга оширилди. Батафсил...
- Давстатқўм статистика ҳисоботининг 14 та асосий шакли бўйича топшириш муддатларининг 6 январга қадар (6 январь ҳам киради) узайтирилишини эълон қилди. Батафсил...
- 2022 йил январда Экология ҳисоб-китобини ҳали ҳам шахсан бориб топширишга тўғри келади. Янгиланган топшириш муддатлари ва Давлат экология қўмитаси туман марказларининг манзиллари - бу ерда.
- ЭҲФда рангли белги - солиқ узилиши коэффициенти пайдо бўлди. Ушбу коэффициент ҚҚС тўловчиси мақомига таъсир этмайди, бироқ бунда контрагентлар учун сизнинг потенциал ишончлилигингизни аниқлайди. Батафсил...
- 23 декабрда 595-сон ВМҚ ва тегишинча, солиқ хавфини баҳолашга асосланган ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. Бироқ ҳали тизимда камчиликлар кўп. Шу муносабат билан нимани кутиш лозим? Батафсил...
- Президент томонидан 20 декабрь куни “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сон Фармон имзоланди. Бинобарин, энди иш вақти тақвимини қайта ҳисоблаш зарур. Батафсил...
- Якка тартибдаги тадбиркорлар ёлланган ходимлар билан тузилган шартномаларни my.soliq.uz да электрон шаклда рўйхатдан ўтказишлари керак. Батафсил...
- 2022 йил 1 январдан бошлаб норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар ТТЮларини электрон шаклда расмийлаштиришлари шарт. Акс ҳолда уларда ЭҲФни расмийлаштиришда муаммолар юзага келиши мумкин. Кейинроқ бу бошқа солиқ тўловчиларга ҳам дахл қилади. Шу боис бунга олдиндан тайёргарлик кўрган маъқул. Бу ҳақда ДСҚ хабар берди. Батафсил...
- ДСҚ кўчмас мулкни ижарага берувчи томонидан электр энергияси, иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари харажатларини қоплаш бўйича ЭҲФда кўрсатиши керак бўлган МХИКларни эълон қилди. Батафсил...
- 23 декабрда ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом кучга киради. Шу пайтдан эътиборан ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тақдирини солиқ хавфи даражасини баҳолаш ҳал қилади. Батафсил...
- Давстатқўм томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди. Барча 109 та шаклни бу ерда юклаб олиш мумкин.
- ДСҚ товарларга (хизматларга) базавий шартли ўлчов бирликларини боғлашни жорий қилишни 2022 йил 10 январга кўчирди. Батафсил...
- Воситачилик, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ва бўнак тўловини қўллаган ҳолда товарларни реализация қилишда онлайн-НКТ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айланмаларни автоматик тарзда акс эттириши учун ДСҚ янги функционални жорий этди. Янгиликларни қандай қўллаш мумкин ва техникани қайта созлаганларда нима ўзгаради? Батафсил...
- ЭҲФда энди ўлчов бирлиги сифатида флаконлар, қутилар, поддонлар ва ҳ.к.ни танлаш мумкин. Бунинг учун ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” сервисидан фойдаланинг. Батафсил...
- 18 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бизнес, ОАВ вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан учрашди. У ДСҚ мутахассислари томонидан солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва солиқ тўловчиларга рақобат учун тенг шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган янги дастурий комплекслар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувда солиқ тўловчилар учун хушхабар айтилди - ДСҚ раиси солиқ тўловчилар томонидан (киримида мавжуд бўлмаган товарларни сотадиган солиқ тўловчилардан ташқари) Е-activ тизимидан фойдаланмаганлик учун 2022 йилнинг I ярим йиллиги давомида жарима санкцияларини қўлламаслик имкониятини ишлаб чиқишга ваъда берди. Батафсил...
- Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи корхоналар, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, СКга мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллайдилар. 2024 йил 1 январга қадар Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50%га камайтирилади. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Батафсил...
- 2021 йил 9 ноябрдан бошлаб солиқ тўловчиларга тасдиқланган рўйхат бўйича хизматларни қайта тақдим этиш учун ЭҲФни расмийлаштириш имконияти тикланди. Батафсил...
- Агар сиз охирги 12 ой давомида солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни уч мартадан кўп қайта топширган бўлсангиз, “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси “Охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда” мезони бўйича сизга “тўқ сариқ кесишган чизиқ” (хавфнинг ўртача даражаси) қўяди. Батафсил...
- 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди. Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг айрим турларига нисбатан ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар, чакана ва улгуржи савдо ташкилотлари учун маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш билан боғлиқ янги талаблар ўрнатилмоқда. Батафсил...
- 2021 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланади. 2022 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди. Солиқ кодексининг 483-моддаси “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари” 9-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар айрим турдаги озиқ-овқат товарларини реализация қилиш бўйича айланмалар ва республика ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади. Батафсил...
- ДСҚ воситачи орқали хизматлар норезидентдан олинганда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг янги тартибини эълон қилди. Батафсил...
- 82 та товар позицияси бўйича импорт божхона божининг “ноль” ставкаси жорий қилинди. Батафсил...
- Айрим экспорт қилувчилар сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда ўзлари учун кутилган тарзда ҳақиқатда олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишди, бунда валюта тушуми ҳали Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига келиб тушмаган. Бу 24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон қарорнинг 1-2-бандларида назарда тутилган норма ишга тушди. Бироқ ҳамма ҳам бундай ҳисобга олишга эга бўлмаслиги мумкин. Батафсил...
- 2021 йил сентябрь учун ЖШДС бўйича ҳисобот топшириш муддати 5 кунга 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди. Батафсил...
- Электрон меҳнат дафтарчасида фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси алмашганлиги тўғрисида ёзувларни акс эттириш, шунингдек паспорт алмаштирилганда ходимнинг паспорт маълумотларини янгилаш функцияси ишга туширилди. Материал иш жараёнида...
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди. Батафсил...
- СК ва бошқа норматив ҳужжатларга алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш, шунингдек алкоголь ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ фаолият турлари бўйича лицензия божи миқдорлари қисмида ўзгартиришлар киритилди. Батафсил...
- ЯММТда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР бўйича рўйхатдан ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Бунда жорий қилинган техник ечим ходимни расмий ишдан бўшатиш ва уни янгидан ишга қабул қилишни назарда тутади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан бу қанчалик тўғрилигини “Норма” экспертлари тушунтирди. Батафсил…
- 12.10.2021 йилдаги ЎРҚ-721-сон Қонун билан 12 октябрь куни ФК, МЖТК ва ЖК қоидаларига рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолияти учун жавобгарлик қисмида тузатишлар киритилди. Батафсил...
- 11 октябрь куни янги Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (11.10.2021 йилдаги 634-сон ВМҚ билан тасдиқланган). Батафсил...
- Президент томонидан 6 октябрь куни ер қаъридан фойдаланувчилар учун янги имтиёзлар тўплами (божхона тўловлари, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи) билан Фармон имзоланди. Батафсил...
- Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклига қурилиш ташкилотлари – бош пудратчилар ҳамда бинони ижарага берадиган юридик шахслар учун ўзгартиш киритилди. Батафсил....
- ЭРИ ва фискал модулга тўловларни амалга оширувчилар учун «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази реквизитлари ўзгарди.
- Солиқ текшируви жараёнида ЭҲФни қабул қилиб олиш ва жўнатиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилиши мумкин. Амалда содир этилмаган хўжалик операциялари бўйича ҳисобварақ-фактуралар эса товарлар юклаб жўнатилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар деб тан олинмайди. Батафсил ....
- Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. Батафсил…
- 2022 йилнинг 1 январидан барча ҚҚС тўловчилар ва УФда (УК) 50% ва ундан ортиқ давлат улушига эга корхоналар ДСҚнинг «E-aktiv» тизимида УФни ўзгартириш, АВ объектлари, номоддий активлар ва ТМРни балансга жойлаштириш, яроқлилик муддати ўтган моддий ресурсларни чиқариб ташлаш ва йўқ қилиш бўйича барча операцияларни акс эттиришлари шарт. Батафсил...
- Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низом 2021 йил 22 декабрда кучга киради. Батафсил... Солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашеванинг шарҳлари - бу ерда
- 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар ўзларининг кўчмас мулк олиши (ижараси ёки текин фойдаланиш) тўғрисидаги барча шартномаларини солиқ органларида рўйхатга қўйишлари лозим
. Бунинг учун E-ijara тизими яратилмоқда. Батафсил...
- Тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси текшируви ҳақидаги ахборотни СМС орқали олиш мумкин. Батафсил...
- 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 17.09.2021 йилдаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги 579-сон ВМҚга мувофиқ янги қоидалар жорий этилмоқда. Батафсил...
- Президентнинг 07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил январь-июль ойларида Хоразм вилоятида эксперимент ўтказилади. Солиқ ҳисоботларини солиқ тўловчилар эмас, балки солиқчилар тайёрлашади. Батафсил... Шунингдек, молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг мазкур масала юзасидан шарҳига қаранг.
- 2021 йил 1 октябрдан айрим ишлаб чиқариладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари турларига солиқ ставкалари оширилди. Цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 дан 15%гача пасайтирилди.
- 2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилди (1 тоннаси 22 500 сўм)
- 2021 йил 1 октябрдан экспорт қилинадиган товарлар ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар кирувчи ҚҚСни ҳиcобга олиши мумкин
.
- 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилади (50% БҲМ)
.
- 2021 йил 1 октябрдан:
2022 йил 1 июндан бошлаб ўсимлик ёғи ва ёғ ажратиб олишга мўлжалланган ўсимликларнинг уруғларини экспорт қилиш вақтинчалик тақиқланди.
Бундан ташқари, нархларнинг кескин тебраниши даврида истеъмол нархлари барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи тил бириктиришлар доирасида келишиб қилинган ҳаракатлар ёки бошқа рақобатга қарши ҳаракатларни содир этувчи тадбиркорларни қуйидагилар кутади:
- омборларни хатловдан ўтказиш;
- товарларнинг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш талаби.
- Реестрга киритилган ҳудудда жойлашган объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50% имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;
- уларда ишловчи хотин-қизлар учун МҲФга ижтимоий солиқ 1%лик ставкада ҳисобланади;
- бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати БҲМнинг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади;
- кўчмас мулк ижарага олинганда имтиёзлар берилади.
Buxgalter.uz сайти солиққа оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича саволлар ва таклифлар тўплаш учун расмий майдонга айланади.
1) чекларида МХИК кодлари акс эттирилмайдиган НКМ ва виртуал кассалардан фойдалана олишмайди;
2) қуйидаги функцияларга эга бўлмаган онлайн-НКТни солиқ органларида рўйхатдан ўтказа олишмайди: а) банк карталаридан тўловларни қабул қилиш; b) қурилманинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн-НКМ сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан мустасно); c) штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиш ва аниқлаш.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга ошириш учун штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар (2D-сканерлар ва ҳ.к.) талаб қилинади. 2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлар онлайн-НКМ ҳамда махсус қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига - битта қурилма учун БҲМнинг 4 баравари доирасида ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ЖШДС суммаларини камайтиришлари мумкин.
Бунда солиқ тўловчиларда ҚҚС бўйича кутилмаган имтиёз туфайли қандай муаммолар юзага келганлиги ва уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди. Батафсил...
ДСҚ гўшт, балиқ ва картошка бўйича имтиёз уларни саноат тарзида қайта ишлаш маҳсулотларига қўлланилиши юзасидан тушунтириш берди. Батафсил...
- 11 октябрь (сабаби 10 октябрь якшанбага тўғри келади) – жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига кутилаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, 2021 йил IV чорак учун Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни
. Батафсил… - 15 октябрь – 2021 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг
; шунингдек 2021 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни
.
– қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчилари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти
– алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ;
бекор қилинди.