Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 27.11.2007 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.01.2008 й. 1757-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2008 й.

N 1757




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА

ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.11.2007 й.

N 9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун

қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа

тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид

қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби

ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 19 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июнь 110-сонли "Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида"ги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 2002 йил 16 сентябрь 7-сонли қарори (2002 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 1177- Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 19-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга кирган деб ҳисоблансин.



Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси                   А. Тохтаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 7-модда.