Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2008 й. ПФ-3982-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.03.2008 й.

N ПФ-3982


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятида янги унификацияланган Товар номенклатураси (2007 йил версияси) қабул қилинганига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига 1-иловага* мувофиқ ўзгартиш киритилсин.

Белгилансинки, ушбу ўзгартишлар 2008 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонлари ва айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 28 мартдаги

ПФ-3982-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган Фармонлари ва айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пилла маҳсулоти экспортини тартибга солиш тўғрисида" 2000 йил 28 февралдаги ПФ-2553-сон Фармони.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги ПФ-3077-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл экспортини тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 25 августдаги ПФ-2068-сон Фармонининг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги ПФ-2212-сон Фармонининг 1-бандидаги иккинчи хатбоши ва иловаси.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 августдаги ПФ-2677-сон Фармонининг 2-бандидаги учинчи хатбоши ва иловаси.


6. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 июлдаги ПФ-3625-сон Фармони иловасининг 2-банди.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони иловасининг 4-банди.


8. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармон ва қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 сентябрдаги ПФ-3800-сон Фармони иловасининг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 95-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 3-сон, 160-модда