Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2013-9-сон, Марказий банк Бошқарувининг 5/3-сон "Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 02.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 15.03.2013 й. 1788-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2013 й.

N 1788-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.03.2013 й.

N 2013-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.03.2013 й.

N 5/3


ҚАРОРИ



Нақд пул тушуми келиб тушишининг

хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 январдаги ПҚ-1910-сон "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 44-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги ""Қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш" бўлими (шўъбаси)га" сўзлари "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича бўлимига (шўъбасига)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 149-модда