Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1999 й. 58-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзжамғармабанк"ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида" 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1999 й.

N 58



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"НИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 1995 ЙИЛ 4 ОКТЯБР

ДАГИ 386-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлаттижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзжамғармабанк"ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида" 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган ҳолда унга ўзгартириш киритилсин:


"Халқ банки" 2002 йил 1 январгача солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшайдиган маблағлар банк инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилсин".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов