Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 15.06.2006 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1595-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2006 й.

N 1595




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.06.2006 й.

N 52


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби

Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий

захиралар"ни тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 27 июлдан кучга киради)


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар" (янги таҳрири) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда 44-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар" (1998 йил 28 август, рўйхат рақами 486 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 14 ноябрдаги 132-сонли "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралари"га қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи" (2002 йил 20 ноябрь, рўйхат рақами 486-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 22-сон).


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда.