Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1995 й. 72-сон "Меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган фуқароларнинг айрим тоифалари даромадларидан имтиёзли солиқ олиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1995 й.

N 72



МЕҲНАТ ҚИЛИШ ШАРОИТЛАРИ

ҒОЯТ ОҒИР ВА ЗАРАРЛИ, ЎТА ОҒИР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРДА ИШЛАЙДИГАН

ФУҚАРОЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИ

ДАРОМАДЛАРИДАН ИМТИЁЗЛИ

СОЛИҚ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар даражасини камайтириш тўғрисида" 1995 йил 24 февралдаги ПФ-1083-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2, 3-рўйхатларига кирувчи меҳнат қилиш шароитлари роят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқарчшларда ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан солиқлар олишнинг имтиёзли тартиби белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг юқорида қайд этилган тоифалари даромадларининг ушлаб қолинадиган даражаси 25 фоиздан ошмаслиги керак.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорга мувофиқ даромад солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 3, 7-модда.