Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-3897-сон, Молия вазирлигининг 71-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-44-сон "Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 04.07.2008 й. Қарори (АВ томонидан 13.08.2008 й. 428-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2008 й.

N 428-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.07.2008 й.

N ЭГ-01/10-3897


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.07.2008 й.

N 71


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

04.07.2008 й.

N 01-02/8-44


ҚАРОРИ



Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона

органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2008 йил 23 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 7-моддалари, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сонли "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида", 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сонли "Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 20-сон билан ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (1998 йил 8 апрель, рўйхат рақами 428 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1998 йил 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири



       

Э. Ғаниев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 321-модда.