Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 20-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-14-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит олиб ўтиладиган хавфли юклар рўйхатининг 6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 11.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 24.07.2014 й. 2429-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.07.2014 й.
N 2429-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2014 й. N 20 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 11.07.2014 й. N 01-02/12-14 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат
махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит
олиб ўтиладиган хавфли юклар рўйхатининг 6-бандига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги қарорининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 7 февралдаги 2 ва 01-02/12-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2429, 2013 йил 20 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит олиб ўтиладиган хавфли юклар рўйхатининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
6. |
Махсус юкларни ташиш учун фойдаланиладиган бўш транспорт комплектлари |
7806 00 100 0; 7806 00 800 0; 7907 00 000 0; 8007 00 800 0; 8108 90 900 1; 8108 90 900 9 |
". |
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 29 июль, 30-сон, 377-модда