Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2003 й. 414-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2003 й.

N 414



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 11-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 29-модда) билан тасдиқланган "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги Намунавий низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил  29  сентябрдаги

414-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори билан тасдиқланган

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси

ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги

Намунавий низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 4-банднинг бешинчи хат бошидаги "экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


2. 5-бандда:

саккизинчи хат бошидаги "экспортга ва маҳаллий истеъмолчиларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи ва ўн тўққизинчи хат бошидаги "экспортга ва" сўзлари "ташқи савдо компанияларига ва"  сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма биринчи хат бошидаги "экспортга" сўзи  "ташқи савдо компанияларига" сўзлари билан алмаштирилсин, "экспорт" сўзи чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи хат бошидаги "белгиланган квоталар ва жўнатиш ҳужжатлари (разнарядкалар)га мувофиқ ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин, "экспортга" сўзи  "ташқи савдо компанияларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

охирги хат бошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин. 






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил  29 сентябрдаги

414-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта маҳсулотини сотиш нархлари ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида" 1995 йил 25 сентябрдаги 373-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 23-4-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат боши ва ушбу қарорга 4-илова.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2000 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози тўғрисида" 2000 йил 4 апрелдаги 124-24-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат боши.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 18 сентябрдаги 377-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 54-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 32-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 91-модда.