Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2017 й. 350-сон "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2017 й.

N 350



МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ

НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 июндаги

350-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 7 ноябрдаги 385-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 169-модда):


а) 1-банддаги "Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Тошкент ахборот технологиялари университетининг" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 йил, 39-сон, 453-модда):


а) 1-илова "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлимининг 2-банди "Минтақавий ва тармоқ марказининг номи" устунидаги "Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 2-иловадаги "Тошкент ахборот технологиялари университети" блоки "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети" блоки билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди учинчи хатбошидаги "15" рақами "14" рақами билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг минтақавий филиаллари ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги 188-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 27-сон, 352-модда) рус тилидаги матнида:


а) қарорнинг номидаги, 1 ва 2-бандлардаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин;


б) 1, 2, 3-иловаларнинг номидаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат юридик университетида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда) рус тилидаги матнида:


а) қарор номидаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин;


б) 1-банддаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин;


в) қарорга 1-илованинг номидаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 30-модда) рус тилидаги матнида:


а) 1-банддаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин;


б) 3а-илованинг номидаги "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари қўшилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 2-илованинг 14 ва 15-бандларининг "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 474-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 93-модда