Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2018 й. 502-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2018 й.

N 502



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 июлдаги

502-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинин ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 47-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2015 йил 4 сентябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 77-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2016 йил 15 июлдаги 234-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 68-модда) илованинг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 76-модда) 3-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль