Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 30.09.2019 й. 15/ЮБ-40-сон "Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.10.2019 й. 2803-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2019 й.

N 2803-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2019 й.

N 15/ЮБ-40


ҚАРОРИ



Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида

фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи

материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш

ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 54-сон буйруғи (рўйхат рақами 2803, 2016 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис в.б.                                                             Б. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида

фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи

материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш

ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тегишли худудий бошқармаларига (бундан буён матнда худудий бошқарма деб юритилади), ҳудудий ички ишлар органига, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмасига ҳамда юқори турувчи органига (агар мавжуд бўлса ўзи бўйсунувчи ташкилотга) зудлик билан тезкор хабар юбориши;".


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий бошқарма, ҳудудий ички ишлар органи ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмаси тезкор хабар келиб тушганда, бу ҳақда юқори турувчи органини дарҳол хабардор қилиши шарт.".


4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раисининг (раис ўринбосарларининг) буйруғи билан тузиладиган ҳудудий бошқарма вакили раислик қиладиган Портловчи материалларнинг йўқолиши сабабларини техник жиҳатдан текшириш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Комиссия йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори, хоссалари, йўқолган жой ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили раислик қиладиган таркибда тузилиши мумкин.".


5. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 11-банддаги "минтақавий инспекцияга" деган сўзлар "ҳудудий бўлинмага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссияни тузиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган куни унинг нусхаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига юборилади.".


8. 14-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили Комиссия раиси бўлганда);

тегишли худудий бошқармага ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқармасига (худудий бошқарма вакили Комиссия раиси бўлганда) юборилишини таъминлайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 796-модда