Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.09.2019 й. 22/5-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.10.2019 й. 1639-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.10.2019 й.

N 1639-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.09.2019 й.

N 22/5


ҚАРОРИ



"Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/5-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1639, 2006 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 463-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 21 майдаги 16/5-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1639-1, 2011 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 271-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/3-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1639-2, 2013 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 261-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/7-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1639-3, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1639-3/1008-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 октябрь