Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2016 й. ПҚ-2537-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2016 й.

N ПҚ-2537



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини визалар расмийлаштиришдан озод қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришномалар йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)