Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 14.06.2022 й. 2022-20-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 28.06.2022 й. 3373-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2022 й.

N 3373




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.06.2022 й.

N 2022-20


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

томонидан қабул қилинган айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон "Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                Ш.Д. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 17 июндаги 2014-25-сон "Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2600, 2014 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 350-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сон "Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2600-1, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1018-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон "Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 821-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сон "Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3077-1, 2019 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 30-сон, 535-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 июндаги 2020-24-сон "Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3077-2, 2020 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 31-сон, 365-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 9 апрелдаги 2020-12-сон "Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3234, 2020 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 19-20-сон, 214-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 майдаги 2020-19-сон "Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3245, 2020 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 24-сон, 269-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июнь