Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 02.12.2025 й. 5-сон "Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.12.2025 й. 3732-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.12.2025 й.
N 3732
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ
ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ
ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
02.12.2025 й.
N 5
БУЙРУҒИ
Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат
аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари
бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон "Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон "Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Б.Г. Юлдашев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter