Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича Индикаторлар (АВ томонидан 23.12.2025 й. 3732-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 02.12.2025 й. 5-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2025 йил 23 декабрда 3732-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси
ҳузуридаги Таълим сифатини
таъминлаш миллий агентлиги
директорининг
2025 йил 2 декабрдаги
ИЛОВА
Олий таълим ташкилотларини комплекс
давлат аккредитациясидан ўтказишда
баҳолаш мезонлари бўйича
ИНДИКАТОРЛАР
1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши
2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши
3-боб. Талабалар фаолияти йўналиши
4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши
6-боб. Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши
7-боб. Талабаларни қўллаб-қувватлаш йўналиши
8-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши
Т/р |
Мезон
|
Индикатор
|
1-БОБ. ТАШКИЛИЙ-БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШИ
|
||
1. |
Таълим ташкилотида Бошқарув (Кузатув, Васийлик) кенгашининг (бундан буён матнда Бошқарув кенгаши деб юритилади) ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги |
Бошқарув кэнгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 23 майдаги 129-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган |
Бошқарув кэнгашининг ваколатлари, вазифалари, функсийалари ва иш юритиш тартиби белгиланган |
||
Бошқарув кенгашининг йиғилишлари тизимли равишда ўтказилган ва йиғилиш қарорлари асосида чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган |
||
Бошқарув кэнгаши томонидан қабул қилинадиган қарорлар таълим сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва олий таълим ташкилотини стратегик ривожлантиришга йўналтирилган* |
||
Олий таълим ташкилотида коллегиал органлар (олий таълим ташкилотининг кенгаши, жамоатчилик кенгаши ва бошқалар) мавжуд, ушбу коллегиал органларни ташкил этиш асослари, мақсадлари ва вазифалари аниқ белгиланган ҳамда уларнинг таълим сифатини таъминлашдаги иштироки таъминланган |
||
Бошқарув кэнгаши ва коллегиал органларнинг қарорларини қабул қилиш жараёнида талабалар, профессор-ўқитувчилар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари, битирувчилар, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган |
||
Бошқарув кэнгаши ва коллегиал органларнинг қарорлари ва ушбу қарорлар юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича ягона мониторинг тизими жорий этилган ҳамда мониторинг натижалари мунтазам таҳлил қилинган |
||
2. |
Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани |
Олий таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида олий таълим ташкилотини ривожлантириш режасига (стратегик режа, миссия, стратегия) мувофиқ молиявий маблағларни бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган |
Молиявий ресурслар ўқув жараёни, моддий-техник база ва инфратузилмани ривожлантириш йўналишларига мувофиқ равишда тақсимланган |
||
Йиллик молиявий режа тасдиқланган ва ижроси амалга оширилган |
||
Йиллик молиявий режадаги ўқув жараёнига йўналтирилган харажатлар мақсадли ва самарали сарфланган |
||
Молиявий ресурслардан фойдаланиш ва йиллик молиявий режанинг ижроси бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил амалга оширилган ҳамда мониторинг ва таҳлил натижалари асосида молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилинган |
||
3. |
Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани |
Олий таълим ташкилотини ривожлантириш режаси (стратегик режа, миссия, стратегия) (бундан буён матнда ривожлантириш режаси деб юритилади) тасдиқланган ҳамда мазкур режада олий таълим ташкилотини ривожлантиришнинг мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган* |
Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун олий таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг (факультетлар, кафедралар, бўлимлар ва бошқалар) йиллик иш режалари тасдиқланган |
||
Ривожлантириш рэжасини амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасининг мақсадлари ва вазифалари билан уйғунлаштирилган |
||
Ривожлантириш режасининг ижроси ҳамда натижалари очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка тақдим этиб борилган |
||
Ривожлантириш режасининг мониторинги ва таҳлили натижалари, манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ҳамда улар асосида ривожлантириш режасини такомиллаштириш чоралари кўрилган |
||
4. |
Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини, шунингдек бириктирилган таълим ташкилотларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси |
Iжтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни ривожлантириш йўналишларида ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган |
Олий таълим ташкилоти ҳудудий ва республика даражасида ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этган (ҳисса қўшган, ташкил қилган) |
||
Маданий-маърифий ва илмий тадбирлар (фестивал, кўргазма, анжуманлар ёки бошқалар) ташкил этилган |
||
Олий таълим ташкилотига бириктирилган умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ва бошқа таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган |
||
Жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ижтимоий, маданий-маърифий ва илмий тадбирларнинг натижалари таҳлил қилинган |
||
5. |
Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани |
Олий таълим ташкилотида таълим жараёнларини бошқариш, мониторинг қилиш ва назоратни амалга ошириш учун ахборот тизими (HEMIS, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ёки бошқалар) жорий этилган* |
Ахборот тизимида талабалар ва профессор-ўқитувчиларга оид маълумотлар, шунингдек ўқув машғулотлари (дарс) жадвали, баҳолаш ва талабалар давомати бўйича маълумотларни юритиш имконияти мавжуд |
||
Оъзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган |
||
Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминланган |
||
Ахборот тизимидаги маълумотларнинг аниқлиги таъминланган ҳамда ахборот тизими ўз вақтида янгиланиб борилган ва мониторинг юритилган, шунингдек ушбу маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган |
||
Тайёрланган таҳлилий ҳисоботлар олий таълим ташкилотининг кенгаши (бундан буён матнда ОТТ кенгаши деб юритилади) йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни тузатиш чоралари кўрилган |
||
6. |
Таълим ташкилотида халқаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани |
Xорижий таълим ва илмий ташкилотлар, шунингдек нуфузли халқаро институтлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган |
Профессор-ўқитувчиларнинг ўз соҳалари бўйича етакчи хорижий таълим ва илмий ташкилотларда малака осҳириш, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида иштирок этиш имконияти яратилган |
||
Ўқув жараёнига тегишли соҳалар бўйича юқори малакага эга хорижий мутахассислар жалб этилган ҳамда уларнинг ўқув жараёнидаги иштироки таълим сифатини оширишга хизмат қилган |
||
Халқаро ҳамкорлик натижасида ўқув жараёнлари, илмий-тадқиқот фаолияти ва таълим дастурларининг мазмуни такомиллаштирилган |
||
Халқаро тадбирлар, грантлар ва лойиҳалар натижалари бўйича таҳлиллар ўтказилиб ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган |
||
Таҳлиллар натижасида самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб, халқаро ҳамкорлик фаолияти қайта кўриб чиқилган ва манфаатли йўналишларда ривожлантирилган |
||
2-БОБ. ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШИ
|
||
7. |
Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани |
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби манфаатдор томонлар иштирокида ишлаб чиқилган ва ижрога йўналтирилган |
Таълим сифатини ички таъминлаш жараёнида манфаатдор томонларнинг иштироки таъминланган ҳамда уларнинг иштирокида мунтазам тадбирлар (учрашувлар, семинар-тренинглар, муҳокамалар, анжуманлар сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ёки бошқалар) ўтказилган |
||
Mанфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган |
||
Йиғилган маълумотлар, шу жумладан манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ва (ёки) ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва таълим жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳамда мунтазам такомиллаштирилган |
||
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилган |
||
8. |
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани |
Олий таълим ташкилотида таълим сифатини ички таъминлаш бўлинмаси (ички таълим сифати назорати бўлими, таълим сифатини таъминлаш бўлими) ташкил этилган* |
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган |
||
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти мунтазам равишда (йиллик ёки ярим йиллик) мониторинг қилинган ҳамда таҳлиллар асосида баҳолаб борилган |
||
Мониторинг ва таҳлил натижалари ОТТ кенгашининг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда жамоатчилик ва манфаатдор томонларга етказилган |
||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган |
||
Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этилган |
||
9. |
Талабалар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги |
Талабаларнинг билим, кўникма ва компетенсияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) тасдиқланган ва таълим дастурларидаги кутилган ўқув натижалари ҳамда фанларнинг (модулларнинг) мақсадларига мослиги таъминланган |
Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин талабалар ва профессор-ўқитувчиларга маълум қилиб борилган |
||
Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали қўлланилган ҳамда талабаларнинг билим, кўникма ва компетенсияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган |
||
Баҳоласҳ натижалари рақамли платформада, талабаларнинг амалиёт кундалигида ҳамда якуний давлат аттестация (бундан буён матнда YDA деб юритилади) комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли акс эттирилган, юритилган ва сақланган |
||
Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича талабаларнинг шикоятларини ҳал этиш бўйича апелляция ва (ёки) қайта кўриб чиқиш механизми мавжуд |
||
Баҳолаш тизимининг самарадорлиги доимий мониторинг қилинган ҳамда мониторинг натижалари асосида баҳолаш тартиби такомиллаштириб борилган |
||
10. |
Таълим ташкилотида академик ҳалоллик қоидалари белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги |
Олий таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқнома(лар) мавжуд |
Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинган |
||
Академик ҳалоллик қоидалари бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этилган* |
||
Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд |
||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик ҳалоллик ва этика қоидалари билан таништирилган |
||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилган |
||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган |
||
Академик ҳалоллик тизимининг самарадорлиги доимий таҳлил қилинган ҳамда уни такомиллаштириш боъйича амалий чоралар кўрилган |
||
11. |
Битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва иш берувчиларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилингани |
Карера маркази ёки битирувчилар билан ишлаш бўлимининг фаолияти ташкил этилган ҳамда унинг йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланган |
Меҳнат бозоридаги тенденциялар асосида талабаларнинг билим, кўникма ва компетенсияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган |
||
Битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги, амалий кўникмалари ва иш жойидаги самарадорлиги юзасидан иш берувчилардан фикр-мулоҳазалар олиш тизими йўлга қўйилган* |
||
Битирувчиларнинг бандлиги бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд ҳамда унинг мониторинги мунтазам юритилган |
||
Битирувчиларнинг бандлиги мониторинги натижалари таҳлил қилинган ҳамда Бошқарув кенгаши ва ОТТ кенгашининг йиғилишларида муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган |
||
Битирувчиларнинг бандлиги мониторинг натижалари ҳамда иш берувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ўқув жараёни такомиллаштирилган, кадрлар тайёрлаш сиёсати ва қабул параметрлари қайта кўриб чиқилган, шунингдек янгиланган маълумотлар жамоатчиликка очиқ тарзда эълон қилинган |
||
3-БОБ. ТАЛАБАЛАР ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШИ
|
||
12. |
Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мослиги |
Қабул параметрлари (талабалар сони, йўналишлар кесимидаги квоталар ва бошқалар) олий таълим ташкилотининг аудиториялари, махсус хоналари, лабораториялари, амалиёт базалари, техникавий жиҳозланиши, шунингдек таълим дастурларида белгиланган мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган инфратузилма қувватини ҳисобга олган ҳолда белгиланган* |
Қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда ARM деб юритилади) имкониятлари (сиғими) ҳисобга олинган |
||
Қабул параметрлари профессор-ўқитувчилар сони, таркиби ва уларнинг ўқув (иш) юкламасини таҳлил қилиш асосида белгиланган |
||
Молиявий имкониятлардан (буджет, грантлар, контракт тушумлари ёки бошқалар) келиб чиққан ҳолда қабул параметрлари шакллантирилган |
||
Қабул параметрлари олий таълим ташкилотини ривожлантириш режаси (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган |
||
Қабул параметрлари меҳнат бозори эҳтиёжлари, устувор таълим йўналишлари ва илмий салоҳият билан уйғун ҳолда шакллантирилган |
||
Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган |
||
13. |
Талабаларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани |
Оъқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган* |
Оъқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқлиги таъминланган |
||
Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва баҳолашнинг холислигини таъминловчи рақамлаштирилган тизим жорий этилган |
||
Қабул жараёнида абитуриентлар учун тенг имкониятлар яратилган ва қабул жараёнининг барча босқичлари (ҳужжат топшириш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш, танлов асосида ўқишга тавсия этилган ёки тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини эълон қилиш ва бошқалар) очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган |
||
Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган аризалар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган |
||
Қабул жараёни доимий равишда ички назорат ва таҳлил қилинган ҳамда ички назорат ва таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган |
||
14. |
Талабалар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда талабалар ҳаракати деб юритилади) жараёнларининг белгиланган тартиблар асосида амалга оширилгани |
Талабалар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқилган* |
Талабалар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда расмийлаштирилган, улар бўйича ҳисобдорлик таъминланган ва мунтазам мониторинг юритилган |
||
Курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдиришнинг мезонлари аниқ белгиланган ҳамда курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдириш бўйича қарор қабул қилишда академик кўрсаткичлар ҳисобга олинган |
||
Талабалар ҳаракати бўйича талабаларнинг ҳуқуқлари таъминланган ва жараёнлар ҳақида талабалар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинган, шунингдек талабалар ҳаракати бўйича барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида (HEMIS, LMS) ўз вақтида акс эттирилган |
||
Талабалар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнлари самарали ташкил этилган |
||
15. |
Рэспублика ва хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари билан академик мобилликнинг йўлга қўйилгани |
Республика ва хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари билан академик мобилликни амалга ошириш бўйича келишувлар (шартномалар, меморандумлар ва ҳамкорлик битимлари) тузилган |
Академик мобиллик жараёнларини ташкил этиш, танлов ўтказиш ва молиялаштириш тартиби белгиланган |
||
Академик мобилликни қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочи(лар) белгиланган |
||
Академик мобиллик жараёнлари миллий ва халқаро академик мобиллик талаблари асосида амалга оширилган |
||
Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик мобиллик лойиҳаларида, шу жумладан ҳамкорлик дастурлари асосида йўлга қўйилган лойиҳаларда иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратилган |
||
Академик мобилликда иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва талабалар таълим сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва ўқув жараёнини яхшилашга қўшаётган ҳиссаси тизимли таҳлил қилинган |
||
16. |
Таълим хизматлари экспортининг самарали йўлга қўйилгани |
Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби бўйича ички ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган |
Хорижий фуқароларни жалб қилишга қаратилган тарғибот ва халқаро ҳамкорлик фаолияти мунтазам йўлга қўйилган |
||
Хорижий талабаларга мўлжалланган таълим дастурлари, тил курслари ёки махсус модуль ва хизматлар (виза расмийлаштириш, виза муддатини узайтириш, турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар) ташкил этилган |
||
Хорижий талабаларнинг янги сҳароитларга (ўқув жараёни, яшаш, маданият ва бошқалар) адаптация бўлиши бўйича улар томонидан билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар мунтазам йиғилган, таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида ўқув жараёни ва ижтимоий шароитларни такомиллаштириш чоралари кўрилган |
||
Хорижий инвестициялар ҳисобидан таълим технологиялари, илмий тадқиқотлар ва инфратузилма модернизация қилинган |
||
Таълим хизматлари экспорти кўрсаткичлари, хорижий талабалар оқими, молиявий ва академик натижалар бўйича йиллик таҳлиллар амалга оширилган ва ҳисоботлар юритилган |
||
4-БОБ. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎНАЛИШИ
|
||
17. |
Оъқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани |
Ўқув жараёни жадвали (семестрлар давомийлиги, таътил даврлари, оралиқ ва якуний назоратлар муддатлари ва бошқалар) ишлаб чиқилган ҳамда ўқув йилининг бошланишидан олдин эълон қилинган* |
Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари (ўқув жараёни жадвали, ўқув режалар, ўқув дастурлар (силлабуслар), дарс жадваллари ва имтиҳонлар жадваллари) олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокамадан ўтказилган ҳолда тасдиқланган |
||
Дарс жадваллари ўқув режадаги кредитлар (соатлар) ҳажми, фанлар (модуллар) кетма-кетлиги, гуруҳлар сиғими ва профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (иш) юкламасига мувофиқ шакллантирилган ҳамда аудитория ва вақт бўйича тўқнашувларга йўл қўйилмаган |
||
Маъруза, амалий, лаборатория, семинар ва мустақил таълим машғулотлари бўйича ҳафталик ва семестрлик юкламалар тақсимоти ҳужжатлаштирилган |
||
Ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича оъқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари, аудитория, лаборатория ва махсус хоналарнинг бандлиги ҳамда гуруҳлар кесимидаги машғулотлар ахборот тизимида режалаштирилган ва онлайн мониторинг механизми йўлга қўйилган |
||
Ўқув режа ва дарс жадвалларига ўқув йили давомида киритилган ўзгартиришлар ҳужжатлаштирилган ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ўз вақтида етказилган |
||
18. |
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши |
Ўқув дастурларида (силлабусларда) фаннинг (модулнинг) мақсадлари ва вазифалари, кутилган ўқув натижалари (леарнинг оутcомес), асосий ва қўшимча адабиётлар, баҳолаш мезонлари ва усуллари, таълим технологиялари аниқ белгиланган |
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари (ўқув дастури (силлабус), ўқитиш материаллари, шахсий йиллик иш режа) фаннинг (модулнинг) мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокама қилинган ҳолда тасдиқланган |
||
Ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилган ҳамда ушбу ҳужжатларнинг амалда қўлланилиши доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилинган |
||
Мониторинг ва таҳлил натижасида ўқув-меъёрий ҳужжатларни (ўқув дастури (силлабус), ўқитиш материаллари, шахсий йиллик иш режа) қўллашда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижро этилган ҳамда шу асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштириб борилган |
||
19. |
Профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилганлиги |
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (иш) юкламалари халқаро стандартлар ва (ёки) профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари ва штатлар жадвалига мувофиқ ишлаб чиқилган |
Оъқув (иш) юкламалари профессор-ўқитувчилар ўртасида уларнинг мутахассислиги, илмий даражаси ва илмий унвонидан келиб чиқиб мутаносиб равишда тақсимланган |
||
Ўқув (иш) юкламаларининг тақсимоти барча профессор-ўқитувчилар учун очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган |
||
Ўқув (иш) юкламалари тўғрисидаги маълумотлар ўқув йили бошланишидан аввал профессор-ўқитувчиларга етказилган |
||
Сҳахсий йиллик иш режаларида илмий тадқиқот олиб бориш ва амалий кўникмаларни шакллантириш учун алоҳида банд белгиланган |
||
20. |
Таълим дастурларининг иқтисодиёт, саноат ва соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб такомиллаштирилгани ҳамда мазмунининг янгиланганлиги |
Таълим дастурлари бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиш механизми яратилган ҳамда кутилган ўқув натижаларига (леарнинг оутcомес) эришиш даражаси доимий баҳоланган |
Таълим дастурлари меҳнат бозори, саноат ва иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳамда соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам қайта кўриб чиқилган |
||
Таълим дастурлари мазмунига рақамли технологиялар, замонавий компетенсиялар ва инновацион ёндашувлар интеграция қилинган |
||
Таълим дастурларини такомиллаштириш жараёнида манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ва инобатга олинган |
||
Таълим дастурларига киритилган ўзгартиришлар манфаатдор томонларга очиқ ва шаффоф тарзда етказилган |
||
21. |
Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилинганлиги |
Дарс таҳлилларини ўтказиш тартиби, мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичлари олий таълим ташкилотининг ички ҳужжатларида белгиланган |
Раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан дарс таҳлиллари режа-график асосида мунтазам амалга оширилган |
||
Дарс таҳлиллари натижалари олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокама қилиб борилган |
||
Дарс таҳлиллари давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича методик тавсиялар тизимли равишда ишлаб чиқилган |
||
Ёш педагогларнинг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида улар "устоз-шогирд" ва менторлик тизимлари асосида тажрибали профессор-ўқитувчиларга бириктирилган |
||
5-БОБ. ИНСОН РЕСУРСЛАРИ ЙЎНАЛИШИ
|
||
22. |
Белгиланган талаблар ва меъёрларга мувофиқ илмий салоҳиятга эга педагог кадрларнинг мавжудлиги |
Профессор-ўқитувчиларнинг сони талабалар контингентига нисбатан талабалар сони нисбати нормативлари ва профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган минимал талаблар доирасида белгиланган (бунда, асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сони барча профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан камида 70 фоизни ташкил этади)* |
Олий таълим ташкилоти илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таъминланган (бунда, асосий штатдаги илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони барча асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан бакалавриатда камида 35 фоизни ва магистратурада 70 фоизни ташкил этади)* |
||
Профессор-ўқитувчилар илмий-тадқиқот фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда уларнинг илмий ишлари ва натижалари доимий таҳлил қилинган |
||
Олий таълим ташкилотини илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш учун мақсадли кадрлар тайёрлаш ёълга қўйилган |
||
Профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилган ҳамда илмий салоҳиятга эга ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тизими мавжуд |
||
23. |
Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги |
Профессор-ўқитувчилар улар томонидан ўқитиладиган (ўқитилаётган) фанлар (модуллар) бўйича тегишли олий маълумот, мутахассислик (ихтисослик) ва касбий тайёргарликка эга* |
Янги йўналишлар ёки фанлараро (модуллараро) курсларни жорий этишда тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар жалб қилинган |
||
Профессор-ўқитувчиларни танлаш ва ишга қабул қилиш жараёнларида фан (модуль) профилига мослик асосий мезон сифатида белгиланган |
||
Ўқув (иш) юкламаси профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислиги (ихтисослиги), илмий-тадқиқот йўналиши ва касбий компетенсиясига мувофиқ равишда адолатли ва асосли тақсимланган |
||
Профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш мақсадида тизимли малака ошириш ва қайта тайёрлаш механизмлари йўлга қўйилган |
||
24. |
Таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани |
Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва мэҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари мэҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва олий таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари асосида амалга оширилган ҳамда ушбу жараёнларга доир ҳужжатлар (танлов ҳужжатлари, суҳбат баённомалари, аризалар, буйруқлар ёки бошқалар) мавжуд* |
Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқлик, холислик ва адолат тамойиллари ҳамда танлов (имтиҳон, суҳбат) асосида амалга оширилган |
||
Профессор-ўқитувчиларнинг қўнимсизлиги ва кадрлар сиёсатининг самарадорлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлил олиб борилган, шу жумладан пэдагог кадрлар таркибидаги ўзгаришлар динамикаси ва мэҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари ўрганилган |
||
Mониторинг ва таҳлил натижалари асосида чора-тадбирлар режаси ва йиллик ҳисобот ишлаб чиқилган ҳамда бошқарув қарорларида инобатга олинган, шунингдек чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган |
||
Янги ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчилар учун менторлик ва адаптация дастурлари мавжуд |
||
25. |
Педагог кадрларнинг белгиланган талабларга мувофиқ касбий ривожланиши ва малакасини ошириш ишлари тўғри йўлга қўйилгани |
Профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларининг касбий ривожланиши, шу жумладан қайта тайёрланиши ва малакасини ошириши бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегиялар ва режа-жадваллар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган |
Профессор-ўқитувcҳилар ва бошқарув ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган |
||
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган |
||
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари профессор-ўқитувcҳилар мутахассислиги (ихтисослиги) ва фан (модуль) йўналишларига мос равишда ташкил этилган |
||
Профессор-ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими мавжуд ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижалари кадрлар сиёсатида инобатга олинган |
||
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида иштирок этган профессор-ўқитувчиларнинг улуши охирги уч йилда барқарор ўсиш тенденциясига эга |
||
26. |
Педагог кадрларнинг хорижда ва/ёки ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириши ёки стажировкалари ташкил этилгани |
Маҳаллий ва хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналари билан малака ошириш ва (ёки) стажировка бўйича ҳамкорлик келишувларига эга |
Стажировка, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнлари учун зарур молиявий ресурслар ажратилган ва ташкилий шарт-шароитлар яратилган |
||
Стажировка йўналишлари профессор-ўқитувcҳилар мутахассислиги (ихтисослиги) ва фан (модуль) йўналишларига мос равишда ташкил этилган* |
||
Стажировка натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрланган ҳамда олинган билим ва кўникмалар ўқув жараёнига жорий этилган |
||
Стажировка жараёнининг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизими мавжуд ҳамда стажировка натижалари кадрлар сиёсатида инобатга олинган |
||
Стажировкада иштирок этган профессор-ўқитувчиларнинг улуши охирги уч йилда барқарор ўсиш тенденциясига эга |
||
27. |
Раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (КПИ)нинг йўлга қўйилгани ҳамда у асосида ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани |
Раҳбар ва профессор-ўқитувcҳилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI) бўйича тартиб ишлаб чиқилган ва тасдиқланган |
KPI тизимида ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ижтимоий фаолият йўналишлари қамраб олинган |
||
KPI кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари аниқ белгиланган ҳамда баҳолаш жараёнлари очиқлик, холислик ва адолат тамойиллари асосида амалга оширилган |
||
KPI тизимининг самарадорлиги даврий равишда таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган |
||
KPI баҳолаш натижалари бўйича раҳбар ва профессор-ўқитувcҳиларни очиқлик, холислик ва адолат тамойиллари асосида моддий ва маънавий рағбатлантириш амалиёти йўлга қўйилган |
||
6-БОБ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ЙЎНАЛИШИ
|
||
28. |
Таълим ташкилотида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишлари ва халқаро мобиллиги учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги |
Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун зарур лабораториялар ва моддий-техник база яратилган |
Илмий фаолиятни молиялаштириш учун маблағлар (халқаро ва маҳаллий грантлар, буджет, донорлик ёрдамлари ёки бошқалар) жалб қилинган |
||
Профессор-ўқитувчилар халқаро илмий лойиҳалар ва грантларда иштирок этган |
||
Халқаро мобиллик дастурлари орқали хорижий стажировка имкониятлари яратилган |
||
Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича тартиб ва механизмлар мавжуд |
||
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича йиллик ҳисоботлар тайёрланган |
||
Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари таҳлил қилинган ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш чоралари белгиланган |
||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган илмий ишланмалар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган |
||
29. |
Илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши |
Илмий-ноширлик фаолиятида антиплагиат тизими жорий этилган* |
Кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ички тартиб (йўриқнома) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган |
||
Барча диссертациялар, монографиялар, илмий мақолалар ва тезисларни антиплагиат тизими орқали текшириш йўлга қўйилган |
||
Текширув натижалари бўйича ҳисоботлар шакллантирилган ҳамда маълумотлар базаси юритилган |
||
Плагиат ҳолатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси мавжуд |
||
Илмий ишларнинг ўртача ўхшашлик фоизи ва тенденсиялари бўйича йиллик ҳисоботлари тайёрланган |
||
30. |
Халқаро ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманларнинг (бундан буён матнда амалий анжуман деб юритилади) ўтказилгани |
Олий таълим ташкилоти томонидан йиллик режа асосида амалий анжуманлар ташкил этилган |
Амалий анжуманлар олий таълим ташкилотининг устувор илмий-тадқиқот йўналишларига мос равишда ўтказилган |
||
Амалий анжуманларда талабалар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, ҳамкор маҳаллий ва хорижий ташкилотлар иштирок этган |
||
Амалий анжуман материаллари (тезислар, мақолалар тўпламлари ёк бошқалар) нашр этилган |
||
Амалий анжуманлар натижасида илмий ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувлар (меморандумлар, шартномалар, қўшма лойиҳалар ёки бошқалар) амалга оширилган |
||
Амалий анжуманлар фаолияти олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритилган |
||
Олий таълим ташкилотининг фаолияти самарадорлигига амалий анжуманларнинг таъсири таҳлил қилинган ва ҳисобот юритилган |
||
31. |
Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани |
Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик бўйича келишувлар (шартномалар) имзоланган ва уларнинг амал қилиш муддатлари тасдиқланган |
Ҳамкор ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар иштирокида амалга оширилган (оширилаётган) илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар мавжуд |
||
Илмий-тадқиқот фаолияти натижалари асосида илмий ечимлар ва технологиялар ишлаб чиқариш ва (ёки) ўқув жараёнларига жорий этилган |
||
Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) ўқув жараёнларига татбиқ этиш бўйича далолатномалар, баённомалар ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд |
||
Iшлаб чиқариш ва (ёки) ўқув жараёнларига татбиқ қилинган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг иқтисодий, технологик ёки ижтимоий самарадорлиги бўйича таҳлиллар олиб борилган ва ҳисоботлар юритилган |
||
32. |
Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Сcопус, Wеб оф Сcиенcе ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) (бундан буён матнда индексацияланган маълумотлар базалари деб юритилади) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани |
Олий таълим ташкилотида индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд* |
Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (йўриқномалар) ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказилган |
||
Талабалар, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар учун индексатсийаланган маълумотлар базаларига кириш имконияти (IP манзил, логин, корпоратив аккаунт ёки бошқалар) яратилган |
||
Илмий мақолалар индексацияланган маълумотлар базаларида чоп этилган ҳамда чоп этилган илмий мақолалар ва уларга иқтибослик кўрсаткичлари бўйича талабалар, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар кесимида таҳлиллар юритилган |
||
Илмий натижалари халқаро даражада тан олинишини белгиловчи кўрсаткич "Хирш" индекси (ҳ-индэкс) беш ва ундан юқори бўлган илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар бўйича таҳлиллар юритилган ҳамда уларни моддий рағбатлантириб бориш тизими жорий этилган |
||
Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлил олиб борилган ва ҳисоботлар юритилган |
||
33. |
Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг мунтазам мониторинг қилиб борилгани |
Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва умумийлаштириш бўйича олий таълим ташкилотида масъул таркибий бўлинма ёки ишчи гуруҳнинг фаолияти йўлга қўйилган |
Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари белгиланган |
||
Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини рақамли таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш учун махсус ахборот тизимларидан фойдаланилган |
||
Илмий-тадқиқот фаолияти натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва статистик маълумотлар тайёрлаб борилган |
||
Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун патент, ижодий (жумладан, санъат йўналишида) ишларга олинган муаллифлик гувоҳномалари ҳамда электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур ёки маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар мавжуд |
||
Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижалари бўйича ОТТ кенгашида мунтазам муҳокамалар ўтказилган |
||
34. |
Талабаларнинг стартап лойиҳалари ва рационализаторлик ғоялари билан республика ва халқаро илмий дастурларда иштироки ҳамда уларнинг натижадорлиги |
Талабаларнинг стартап лойиҳалари ва рационализаторлик ғоялари учун танловлар, акселерация дастурлари ва инкубация жараёнлари ташкил этилган |
Талабаларнинг стартаплари ва рационализаторлик ғояларини қўллаб-қувватловчи ички механизмлар (грант, моддий ёрдам, маслаҳатчилик, менторлик ёки бошқалар) йўлга қўйилган |
||
Талабаларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ўқув-семинарлар, тренинглар ва мастер-класслар ўтказилган |
||
Талабалар республика ва халқаро илмий танлов, грант ёки стартап дастурларида иштирок этган |
||
Талабаларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳалари олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиб борилган |
||
Рэспублика ва халқаро илмий танлов, грант ёки стартап дастурларидаги талабалар иштирокининг натижадорлиги бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва самарадорлик кўрсаткичлари (йиллар ва таълим дастурлари кесимида лойиҳалар, иштирокчилар ва ғолиблар сони, молиявий қўллаб-қувватлаш, жорий этилган ечимлар ва бошқалар) мавжуд |
||
35. |
Таълим ташкилоти талаба ва профессор-ўқитувчиларининг илмий ва илмий-техник фаолияти натижаларининг тижоратлаштирилгани |
Илмий-тадқиқот ишлари, шу жумладан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ички тартиб (регламент) мавжуд |
Олий таълим ташкилотида тижоратлаштириш бўйича таркибий бўлинма (технология трансфери маркази, инновация бўлими) ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган |
||
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича тузилган тижорат келишувлари (шартномалари) мавжуд |
||
Тижоратлаштиришдан олинган молиявий тушумлар ҳақида ҳисоботлар юритилган |
||
Тижоратлаштирилган илмий-тадқиқот ишлари рўйхати ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги бўйича таҳлиллар юритилган |
||
7-БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙЎНАЛИШИ
|
||
36. |
Таълим хизматлари юзасидан талабалар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани |
Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича ички тартиб (йўриқнома) ҳамда талабаларнинг таълим сифати ва яратилган шароитлардан қониқиши даражасини баҳолаш бўйича сўровнома (анкета) шакли ва методологияси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган |
Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича сўровномалар (интервьюлар, муҳокамалар ва талабалар фикрини ўрганишга қаратилган бошқа тадбирлар) мунтазам (камида ҳар семестрда бир маротаба) ўтказилган |
||
Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш боъйича мониторинг тизими (онлайн анкета платформаси) мавжуд |
||
Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижалари олий таълим ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмаларининг (факультет, кафедра, бўлим ва бошқалар) йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган |
||
Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижалари ўқув жараёнини такомиллаштиришда инобатга олинган ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган |
||
Талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижалари олий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ички ахборот тизимида эълон қилинган |
||
37. |
Талабаларга етарли даражада таълим олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда карера хизматларининг ташкил этилгани |
Талабаларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган |
Талабаларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходимлар ажратилган |
||
Карера маркази (битирувчилар билан ишлаш бўлими) фаолияти самарали ташкил этилган ҳамда талабалар бандлигини таъминлаш бўйича фаолият йўлга қўйилган |
||
Талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида карера ярмаркалари, иш берувчилар билан учрашувлар ва маҳорат дарслари мунтазам ўтказилган |
||
Психологик ва карера хизматлари самарадорлигини ошириш учун таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда амалий чоралар кўрилган |
||
38. |
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани |
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш) механизмлари ишлаб чиқилган |
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларнинг рўйхатлари шакллантирилган ҳамда улар учун индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган |
||
Талабанинг ўз иқтидорини кўрсатиши учун шарт-шароитлар (стипендиялар, грантлар, танловлар ва бошқалар) яратилган ҳамда иқтидорли талабаларни саралаш, қўллаб-қувватлаш ва эътироф этишда очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига амал қилинган |
||
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги мониторинг қилинган, шунингдек мониторинг натижалари ва талабаларнинг эҳтиёжлари (таклифлари) асосида ушбу механизмлар такомиллаштирилган |
||
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабалар олий таълим тасҳкилотининг талабалар турар жой(лар)ига жойлаштирилган |
||
Талабалар турар жойида тарбиявий, маданий ва психологик қўллаб-қувватлаш тадбирлари ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича фаолият йўлга қўйилган |
||
39. |
Ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани |
Ёшлар сиёсати ва тарбия ишларини мувофиқлаштириш бўйича ички тартиб мавжуд |
Ёшлар билан ишлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ходимлар (куратор, тютор, психолог, ҳуқуқшунос ёки бошқалар) фаолияти йўлга қўйилган |
||
Талабалар учун ҳуқуқий онг ва маданиятни оширисҳ бўйича тадбирлар ўтказилиб борилган |
||
Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини таргъиб қилиш, спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирлар орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган |
||
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга талабалар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилган |
||
Ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги талабалар билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилган ҳамда уларнинг натижадорлиги таҳлил қилинган ва ҳисоботлар юритилган |
||
Ёшлар билан ишлаш, шу жумладан ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги талабалар билан ишлаш самарадорлиги бўйича натижаларга эришган тюторлар рағбатлантириб борилган |
||
40. |
Талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги |
Талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш бўйича ички тартиб мавжуд |
Ариза ва шикоятлар талабалар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали (қутилар, электрон воситалар, психолог, масъул шахс, ишонч телефони ёки босҳқалар) қабул қилиб борилган |
||
Ариза ва шикоятлар белгиланган муддатлар ва тартибга қатъий риоя қилган ҳолда очиқлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан кўриб чиқилган |
||
Ариза ва шикоятлар рўйхати юритилган, уларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланган ҳамда коъриб чиқиш жараёнлари ҳужжатлаштирилган |
||
Ариза ва шикоятларни коъриб чиқиш натижалари таҳлил қилинган ҳамда талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тизимли чоралар кўрилган |
||
8-БОБ. МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТ ЙЎНАЛИШИ
|
||
41. |
Таълим дастури/шакллари хусусиятидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш учун талабалар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминланганлиги |
Олий таълим ташкилотининг умумий майдони талабаларнинг контингенти ҳисобга олинган ҳолда бино ва иншоотлар, аудиториялар, махсус хоналар, лабораториялар, амалий машғулот хоналари, амалиёт базалари, ахборот ресурс маркази ва бошқа инфратузилмалар билан таъминланган |
Олий таълим ташкилотининг бино ва иншоотлари ва моддий-техник базаси меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради |
||
Таълим дастуридан келиб чиққан ҳолда лаборатория ва амалий машғулотлари талабаларнинг амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, мусиқа асбоблари, техник воситалар, реагентлар, хомашё материаллари ёки бошқа воситалар билан таъминланган* |
||
Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг электрон таълим платформалари (LMS, Zoom, Moodle, Google Classroom ва бошқалар) ҳамда дастурий таъминотга кириш имконияти мавжуд |
||
Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона моддий-техник база, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ёки янги технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (йиллик режа) ишлаб чиқилган ва ижро этилган |
||
Инфратузилма ва уни ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича молиявий ҳисоботлар мавжуд |
||
Олий таълим тасҳкилотининг талабалар турар жой(лар)и мавжуд ҳамда унинг фаолияти йўлга қўйилган |
||
42. |
Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани |
Амалиёт ўтиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилма (лабораториялар, махсус хоналар, амалиёт хоналари, амалиёт базалари) мавжуд ва фаолият кўрсатади |
Таълим дастурига мос лаборатория, махсус хоналар, амалиёт хоналари ва амалиёт базалари ташкил этилган ҳамда зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган |
||
Лаборатория, махсус хоналар ва амалиёт хоналаридаги жиҳозлар ва асбоб-ускуналар ишчи ҳолатида ҳамда уларни янгилаш ва калибровка қилиш бўйича режали ишлар амалга оширилган |
||
Саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотларининг базаларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик келишувлари мавжуд ҳамда ушбу ташкилотларда талабалар учун машғулотлар ва амалиётлар ташкил этилган |
||
Амалиёт базаларидан фойдаланиш тартиби ва режаси ишлаб чиқилган ҳамда амалга оширилиши доимий мониторинг қилиб борилган |
||
Талабалар учун ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларда амалиётлар ташкил этилган ҳамда уларда иштирок этиш натижалари бўйича ҳисобот юритиш тизими йўлга қўйилган |
||
Амалиётлар натижалари таҳлил қилинган, улар асосида ўқув жараёни ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш чоралари кўрилган |
||
43. |
Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) талабалар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги |
Олий таълим ташкилоти талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда фанлар (модуллар) бўйича асосий ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминланган |
ARMнинг фонди таркиби ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари, шу жумладан китоблар сонининг (электрон манбаларнинг) талабалар сонига нисбати ўқув-методик таъминотга қўйиладиган минимал талабларга мос келади* |
||
Талабалар, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар учун электрон кутубхона ва рақамли таълим ресурслари, шу жумладан халқаро маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти яратилган |
||
ARM замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (компютерлар, интернет, электрон каталог, электрон қурилмалар ёки бошқалар) билан жиҳозланган, интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган ҳамда улардан фойдаланиш бўйича талабаларга тушунтиришлар берилган |
||
Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастурлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланма ва адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, рақамли таълим ресурслари ва мултимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган |
||
ARM соҳавий илмий нашрлар ва журналлар билан таъминланган ҳамда электрон каталог ва онлайн фойдаланиш тизими яратилган ва мунтазам янгиланган |
||
ARM хизматлари ва элэктрон ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг ва фойдаланувчилар статистикаси юритилган ва таҳлил қилиб борилган |
||
44. |
Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани |
Олий таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (талабалар) учун мослаштирилган |
Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), эргономик ўриндиқлар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд |
||
Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр, экран ўқувчи тизимлар ёки бошқалар) яратилган |
||
Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд ҳамда индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган ва амалга оширилган |
||
Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг юритилган |
||
45. |
Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани |
Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни, амалиёт жараёнлари ва эргономика меъёрларига мос |
Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, меҳнатни меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига мос равишда жойлаштирилган |
||
Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ иситиш, шамоллатиш, кондициялаштириш ва ёритиш тизимлари билан таъминланган |
||
Ўқув, лаборатория, махсус ва амалиёт хоналарида эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган |
||
Хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши бўйича мунтазам текширувлар ва профилактика тадбирлари ўтказилган |
||
46. |
Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани |
Ўқув хоналари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган |
Рақамли таълим муҳити (LMS, сунъий интеллект, VR тизимлари, электрон журнал, электрон кутубхона, рақамли ўқув ресурслари ёки бошқалар) жорий этилган ва ўқув жараёнида фаол қўлланилган |
||
Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнида рақамли таълим муҳитидан, шу жумладан электрон таълим платформалари, мултимедиа воситалари ва интерактив ускуналардан самарали фойдаланилган |
||
Онлайн дарслар ва видеоконференсиялар учун техник шароитлар яратилган |
||
Ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари таъминланган |
||
Ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида барқарор ва юқори тезликдаги интернет тармоғи таъминланган ҳамда Wi-Fi зоналари ташкил этилган |
||
47. |
Таълим ташкилотида талабалар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги |
Олий таълим ташкилотида, шу жумладан талабалар турар жой(лар)ида талабалар контингентига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган, шунингдек буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган |
Олий таълим ташкилотида, шу жумладан талабалар турар жойи(лар)ида талабалар контингентидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд |
||
Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари доимий фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланган ва янгилаб борилган |
||
Dам олиш ва суҳбатлашиш учун қулай жойлар (ёритилган очиқ майдонлар, айвонлар, ўриндиқлар, ёпиқ хоналар) ташкил этилган |
||
Талабаларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инфратузилмани такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар тизими йўлга қўйилган |
||
Изоҳ:
1) мезонларни мажбурий ва умумий турларга ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон "Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади;
2) мажбурий ва умумий индикаторлар "мувофиқ" ёки "мувофиқ эмас" тарзида баҳоланади;
3) мажбурий ва умумий индикаторлар бўйича мезонни баҳолаш мазкур изоҳнинг 4-кичик бандининг талабларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда аниқланади:
70 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар "мувофиқ" деб баҳоланса - мезон "мувофиқ";
50 фоиздан 70 фоизгача индикаторлар "мувофиқ" деб баҳоланса - мезон "қисман мувофиқ";
50 фоизгача индикаторлар "мувофиқ" деб баҳоланса - мезон "мувофиқ эмас" деб баҳоланади;
4) мезон таркибидаги мавжуд мажбурий индикатор (мажбурий индикаторлардан бири) "мувофиқ эмас" деб топилса, умумий натижадан қатъи назар, ушбу мезон "мувофиқ эмас" деб баҳоланади;
5) индикаторларда назарда тутилган олий таълим ташкилотининг ички ҳужжатларини (тартиб, низом, қоидалар, йўриқнома, чора-тадбирлар, мониторинг ва таҳлил натижалари) бирлаштириш (унификация қилиш) мумкин;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter