Чет эллик ходимни солиқ органларида қандай ҳисобга қўйиш керак

preview

Материалда:

– Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун ЖШШИР қандай расмийлаштирилади → → →

– чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ёки қўйилмаганлигини қандай текшириш мумкин → → →

 

Агар сиз чет эллик ходимларни my3.soliq.uzда рўйхатдан ўтказолмаётган бўлсангиз, бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин:

  • чет эллик мутахассис Ўзбекистон компанияси билан илк марта шартнома тузган ва унда ЖШШИР мавжуд эмас;
  • мутахассис Ўзбекистонда ЖШШИР олган, бироқ маълумотлар базасида унинг ЖШШИРи бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Модомики чет элликнинг ЖШШИРи йўқ экан, унга тўловларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда акс эттиришнинг имкони бўлмайди. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишни Солиқ қўмитаси мутахассислари тушунтиришди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2021 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш ЖШШИР бўйича амалга оширилади . Шу боис бошланишига ЖШШИР билан боғлиқ масалани ҳал қилиш керак, сабаби усиз ҳеч нарсани амалга ошириб бўлмайди.

 

Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун ЖШШИР қандай расмийлаштирилади

Илгари Ўзбекистонда ЖШШИР олмаган чет эл фуқароси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати бўлинмаларига ёки яқин орадаги Давлат хизматлари марказига ташриф буюриши керак.

Агар мутахассис масофадан туриб ишласа ва яқин келажакда унинг Ўзбекистонга келиши режалаштирилмаётган бўлса, у Давлат хизматлари марказида ЖШШИР олиш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончномани юборган ҳолда, Ўзбекистондаги вакили орқали ҳаракат қилиши мумкин. Иш берувчининг ходими шундай вакил бўлиши мумкин.

ЖШШИР олиш учун чет эл фуқаросига қуйидагилар керак бўлади:

  • паспортнинг скани (электрон шаклда);
  • оқ фондаги фотосурат (электрон шаклда);
  • ишончнома (агар чет эл фуқароси учун ЖШШИРни вакил олса).

Давлат хизматлари маркази ёки Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати чет эл фуқаросига берилган ЖШШИР кўрсатилган маълумотномани беради.

Персоналлаштириш анентлиги базасининг маълумотлари автоматик тарзда солиқ органларининг маълумотлар базасида акс эттирилади. ЖШШИР билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинганидан сўнг чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда солиқ органларининг маълумотлар базасида пайдо бўлади.

Чет эл фуқароси илгари Ўзбекистонда ЖШШИР олган, бироқ my3.soliq.uz сайтидаги “СТИРингизни аниқланг” интерактив хизмати ёрдамида текширганда “Персоналлаштириш агентлиги маълумотлар базасида ушбу ЖШШИР бўйича маълумот мавжуд эмас”  деган хабар чиқариладиган вазиятларга дуч келиш мумкин. Бу ҳолда чет эл фуқароси ёки унинг вакили ҳам Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати бўлинмаларига ёки яқин орадаги Давлат хизматлари марказига техник сабабларни бартараф этишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишлари лозим. Бунда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш керак.

ЖШШИР билан боғлиқ масала ҳал қилинганидан кейин чет эллик ходим Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ёки қўйилмаганлиги текширинг.

 

Чет эл фуқароси солиқ тўловчи сифатида ҳисобда қўйилганлиги ёки қўйилмаганлигини қандай текшириш мумкин

Бунинг учун:

  • My3.soliq.uz сайтига киринг;
  • “Жисмоний шахслар учун” тоифасида “Хизматлар”га ўтинг;
  • “Шахсий маълумотлар” бўлимида “СТИРингизни аниқланг”га босинг;
  • “СТИР ёки ЖШШИРингизни текширинг” иловасида “Жисмоний шахс” сатрида “Чет эл фуқароси”ни кўрсатинг;
  • чет эл фуқаросининг ЖШШИРини киритинг;
  • суратдаги кодни киритинг;
  • “Текшириш”га босинг. Скринлар

Тизим сўровни бир лаҳзада Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига юборади. Агар экранда чет эл фуқаросининг Ф. И. Ш. пайдо бўлса, демак чет эл фуқаросининг ЖШШИРи Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида тасдиқланган ва у тўғрисидаги ахборот Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида шакллантирилган, яъни чет эл фуқароси автоматик тарзда солиқ органларида ҳисобга қўйилган. Энди сиз чет эллик ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги ахборотни солиқ ҳисоботида кўрсатишингиз мумкин.

Манба.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади