Қандай қилиб ЭҲФ тизимидаги носозликни тасдиқлаш мумкин?

preview

ЭҲФ тизимида техник носозлик юзага келган ҳолда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозлик ЭҲФ тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим.  Кейинчалик бундай ҳисобварақ-фактуралар носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 кун ичида ЭҲФ тизимига - қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт . Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларини бузмаган ҳолда ушбу норма билан қандай ишлаш мумкин?

Buxgalter.uz тушунтиради:

2-3 ноябрда рўй берган носозлик ва унинг ДСҚ электрон солиқ сервислари ишидаги оқибатлари шу мавзуда фикр юритишга мажбур қилди. Шу жумладан – йирик ЭҲФ оператори - «Солиқ сервис» ишида.

Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:

- ЭҲФни расмийлаштиришда Низомнинг 5-7 ва 59-бандларига амал қиладиганлар учун умуман, бу вазият камроқ оғриқли, сабаби маневр учун вақт бор. Бироқ ҳатто улар ҳам бундан сабоқ олишлари ва кейинчалик ҳеч қачон ЭҲФни расмийлаштиришни сўнгги кунга қолдирмасликлари зарур.

Ҳисобварақ-фактурани Низомнинг 4-бандига мувофиқ товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этишлари керак бўлган солиқ тўловчиларга бу кучлироқ зарба беради. Оператор техник муаммолар туфайли ишламаган даврда улар ҳисобварақ-фактурани қоғоз шаклида тақдим этишлари шарт бўлган. Ва ЭҲФ тизими ишга тушгандан кейингина – улар тўғрисидаги маълумотларни 5 кун ичида киритишлари шарт.

Амалиётда кўпроқ ойдинликни талаб этадиган жиҳатлар мавжуд. Хусусан – техник носозликлар оператор томонидан қандай расман тасдиқланиши керак? Вариантлар кўп бўлиши мумкин, лекин улардан қай бирини ДСҚ текширув чоғида эътироф этади?

Ушбу саволга жавоб Низомда ёзилиши ёки ҳеч бўлмаганда, бу борада ДСҚнинг расмий тушунтиришлари  берилиши керак.

Ва бу – жуда муҳим жиҳат! Солиқ органининг серверлари билан бўлган вазиятда солиқчилар ҳеч нарса керак эмас дейишади, сабаби улар рўй берган ҳодиса ҳақида билишади. Ўзини эҳтиёт қилиш учун ДСҚнинг расмий ресурсларидан эълонларни скриншот қилишни ва сақлаб қўйишни тавсия қилишади. Агар ЭҲФ тизимининг иши унга боғлиқ бўлган бошқа ташкилотнинг ускунасида носозлик рўй берса ва бунчалик глобал оқибатларга олиб келмаса нима қилиш лозим? Агар текширувчилар буни сўрашса, бу ҳолатни қандай тасдиқлаш мумкин?.

Нодир МУҲАММАДОВ, «Янги технологиялар» ИАМ ЭҲА роуминг-оператори етакчи мутахассиси:

-  Серверларга келсак, роуминг-оператори барча носозликлар бартараф этилгандан кейин ўзи ЭҲФ операторлари билан рўй берган носозликларни аниқлаш ва оқибатларини тузатиш бўйича ишлаш ташаббуси билан чиқди. Хусусан, биз ҳозир носозлик чоғида “йўқолган” солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларини тиклаяпмиз.

Агар умуман нормани қўллаш ҳақида гапирилса, қоидага кўра, барча рўй берадиган носозликлар қисқа муддатли ва маҳаллий тусга эга. Бу ҳолларда ЭҲФ тизими умуман қоғоз шаклида ЭҲФни расмийлаштиришга овора бўлмаслик имконини беради.

Техник носозлик рўй бериши ҳолати учун солиқ тўловчи исталган ЭҲФ оператори хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бугунги кунда бизда улар 23 та, рўйхати ва боғланиш маълумотларини ДСҚнинг расмий сайтидан олиш мумкин. Бошқа операторнинг хизматларига уланиш мушкул эмас: шартнома- оферта шаклида, тўлов – пул ўтказиш йўли билан. Ҳаммасини масофадан амалга оширса бўлади. Сизнинг операторингиз ускунасидаги носозлик бартараф этилгандан сўнг, унга қайтишингиз ва унинг хизматларидан фойдаланишда давом этишингиз мумкин.

Бунда, сиз бошқа оператор хизматларидан фойдаланган ҳолда барпо этишга улгурган ҳужжатларни олиб ўтиш мумкин. ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини автоматлаштирилган тарзда тўлдириш тизими, улар қайси оператор сайтида шакллантирилганлигидан қатъи назар, сизнинг ҳисобварақ-фактураларингизни автоматик тарзда тўплайди.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲА ЭҲА ЭҲА /uz/publish/doc/text164502_qanday_qilib_ehf_tizimidagi_nosozlikni_tasdiqlash_mumkin