Жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда бир томонлама ЭҲФсиз ишлаш мумкинми

preview

2022 йил 11 июлдан бошлаб ДСҚ жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда суиистеъмолчиликни қисқартириш ва фискал маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини чеклади. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига биноан бундай шароитларда солиқ ҳисоботларини тўғри шакллантиришни қандай таъминлашни тушунтиришди.

 

Эслатиб ўтамиз: ЭҲФ ва онлайн-НКТ маълумотлари солиқ бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттирилади.

Онлайн касса-техникасини аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари қўллаши шарт :

  • юридик шахслар;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • оилавий тадбиркорлик субъектлари.

Қуйидагилар назорат-касса техникаси жумласига киради :

  • онлайн-НКМ;
  • виртуал касса;
  • солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган ва фискал белгили чекни шакллантира оладиган маркетплейс (шу жумладан - интернет-дўконлар, тўлов мобиль иловалари, банк иловалари).

Назорат-касса техникасининг барча учта тури фискал маълумотлар операторининг ягона ахборот тизимида ишлайди ва онлайн-НКТ чекларига белгиланган талабларга мувофиқ фискал чекларни шакллантириши мумкин.

Онлайн-НКМ маълумотларини айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида тўғри акс эттиришга ёрдам берадиган маслаҳатларни сиз қуйидаги тавсияларда топасиз:

Бир ойдан кўп амалга ошириладиган шартномалар бўйича, агар улар ҳар ойда тўлов амалга оширилишини назарда тутмаса, солиқ ҳисоботи тўғри шакллантирилиши учун ҳар ойда сотиш чекини уриш лозим. Бундай чек бўйича ўтадиган тўлов суммасини аниқлашда СКнинг 303-моддасига амал қилинг - шартнома бўйича хизмат (ишлар) қийматини шартнома бажариладиган ойлар сонига бўлинг. Бунда мижоз тўловни бир неча ой олдин бўнак билан тўлаши ёки хизматларни олгандан кейин ҳисоблашиши мумкин. Сиз эса бундай тўловлар факти бўйича бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) чекини берасиз.

 

Ким бир томонлама ЭҲФ тақдим этишда давом этиши мумкин

Бундай имконият коммунал, алоқа ва молиявий соҳа корхоналарининг айрим хизмат турлари бўйича сақлаб қолинган. Ушбу хизматлар рўйхатини МХИК билан бу ерда кўриш мумкин.

Хизматлар экспорти ва импорти, товарларни бозор ва божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш ҳам бир томонлама ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади.

Мутахассисларнинг бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш бўйича маслаҳатларини сиз қуйидаги тавсияда топасиз:

 

Товарларни жисмоний шахсларга бериш тўловсиз ёки тўловлар онлайн-НКМ орқали қабул қилинмасдан амалга оширилган ҳолларда

Агар сиз товарларни (хизматлар кўрсатишни) жисмоний шахсларга беришни тўловсиз (моддий наф,  дивидендлар, УКга улушни қайтариш ва ҳоказо ҳисобига) ёки улар учун тўловларни онлайн-НКМ орқали қабул қилмасдан амалга оширсангиз, икки томонлама ЭҲФ расмийлаштиринг. Унда жисмоний шахснинг Ф.И.О. ва ЖШШИРни кўрсатинг. Ва харидор уни ўзининг жисмоний шахснинг ЭРИси билан имзолаши керак.

Бундай ЭҲФни тўғри расмийлаштиришда сизга “Норма” экспертларининг тавсиялари ёрдам беради:

Манбага қаранг.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text183095_jismoniy_shahslar_bilan_hisob-kitoblarda_bir_tomonlama_ehfsiz_ishlash_mumkinmi