Юк ташишда бекор туриб қолиш ҳолатини қандай расмийлаштириш керак

preview

«Бизнинг транспорт компаниямиз бор, шунингдек экспедиторлик билан ҳам шуғулланамиз. Баъзан транспорт воситалари бекор туриб қоладиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шартномада буюртмачи ижрочига ҳар бир бекор туриб қолиш куни учун 600 000 сўм тўлаши белгиланган. Бизнинг компаниямиз ҳам, буюртмачи ҳам Ўзбекистон резиденти. Бекор туриб қолиш қандай кўрсатилиши керак? Ҳисобварақ-фактура ёки қандайдир хат керакми? Агар ижрочи (ташувчи) бекор туриб қолиш далолатномаси (варағи)ни тўлдирмаган, аммо томонлар бекор туриб қолишни оғзаки тасдиқлаган бўлса, низо бўлмаса, бекор туриб қолиш қандай тўланади?»

Саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Тушунимизча, гап транспортнинг меъёрдан ортиқ бекор туриб қолиши ҳақида кетмоқда,  чунки норматив бекор туриб қолиш (юклаш-тушириш остида) хизмат нархига киритилади.

Автотранспорт воситаси ташиш шартномасида белгилангандан ортиқча вақт нормасида юк ортилган ёки туширилган ҳолда бекор туриб қолганлиги, шунингдек мижознинг айби бўйича автотранспорт воситаси тўхташ жойида ёки бориш йўлида бекор туриб қолганлиги учун ташувчи ташиш шартномасида назарда тутилган неустойкани талаб қилишга ҳақлидир . Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади .

Эътибор беринг, сизнинг шартномангизда буюртмачи ҳар бир бекор туриб қолиш куни учун камида 600 000 сўм тўлаши кўрсатилган. Яъни, аниқ сумма белгиланмаган. Тегишинча, жарима миқдори муҳокама қилиниши ва тасдиқланиши керак. Одатда транспорт экспедицияси шартномасида:

«Экспедитор юк топширилган пайтдан бошлаб белгиланган муддатда Мижозга ушбу шартномага мувофиқ  қопланиши керак бўлган амалга оширилган харажатлар суммаси кўрсатилган ёзма ҳисобот ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилиши шарт»лиги кўрсатилган.

Бундай ҳисоботда товар-транспорт юкхати ёки йўл варақаси асосида бекор туриб қолишлар ҳам акс эттирилиши керак .

Агар шартномада ҳисобот тақдим қилиш назарда тутилмаган бўлса, ҳужжат (келишув, хат, далолатнома) эркин ҳолда расмийлаштирилиши мумкин. Ушбу ҳужжат асосида буюртмачи бекор туриб қолишни тўлайди.

Томонлар бекор туриб қолиш тўлов  суммаси тўғрисида келишувга келган ҳужжатдан ташқари, ЭҲФ ҳам тақдим қилиши керак. Ҳисобварақ-фактуралар шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим қилиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда кўрсатилганидек:

«Солиқ солиш объекти сифатида қуйидаги харажат ва бошқа даромадларга бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади:

  • шартнома, шунингдек зарарлар (зиён) суммасини қоплаш мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши керак бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар» .

ЭҲФ буюртмачида ҳам (унинг учун белгиланган санкция – бу харажат), ижрочида ҳам (у даромад олади) бўлиши кераклиги сабабли, ҳар бир томон бир томонлама ЭҲФни тақдим қилиши керак деб ҳисоблаймиз. Ижрочи шартномада тасдиқланган ҳужжатга  ёки ижрочи ва буюртмачи томонидан имзоланган эркин ҳолда тўлдирилган ҳужжатга мувофиқ тўлов учун келишилган сумма санаси билан  оддий икки томонлама ЭҲФ тақдим қилиши  мумкин.

Бекор туриб қолиш учун жарималар – бу  маҳсулот ёки хизмат эмас, тегишинча, ҚҚС ҳисобланмайди .

 

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text193355_yuk_tashishda_bekor_turib_qolish_holatini_qanday_rasmiylashtirish_kerak