ЙЎРИҚНОМА: рақамли маркировкалаш кодини ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қандай акс эттириш мумкин

preview

Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. 

 

Агар товарнинг қадоғида (тарасида) рақамли маркировкалаш коди мавжуд бўлса, мазкур устунлар тўлдирилади . ЭҲФ ва чекларда мажбурий рақамли маркировкалашни акс эттириш тўғрисидаги қоидалар қачон кучга кириши ва  ушбу жараёнга ким жалб қилинганлиги ҳақида биз бу ерда ёзгандик. 

  

ЭҲФ

ЭҲФ операторлари ҳозирги вақтда зарур функционални жорий қилишмоқда ва йил якунига қадар у барчада пайдо бўлади. Didox уни биринчилар қаторида жорий қилди.

Didox мижозлари учун йўриқнома: 

 1) ЭҲФни яратиш чоғида “Товар маркировкаланган” деб белгиланг; 

 2) пайдо бўлган ойнада “Товар номи”, “Сони” майдонларини тўлдиринг, тушувчи рўйхатдан “Товар тури” ва “Қадоқ тури”ни танланг; 

 3) қўлда ёки қадоқдаги кодни сканерлаш йўли билан “Маркировкалаш коди” майдонини тўлдиринг; 

 4) “Сақлаш”га босинг; 

 5) агар киритилган маълумотларни таҳрир қилиш зарур бўлса, “Қалам”га босинг, тузатиш киритинг ва яна ҳаммасини сақланг;

 6) жўнатилган ва олинган ЭҲФларда кодлар тўғрисидаги маълумотни қараб чиқиш учун:

  • “Маркировкалаш кодлари” кўрсатилган ҳужжатни очинг, “Маркировкалаш кодларини қараб чиқиш” тугмасига босинг. Тушувчи рўйхатда “Маркировкалаш кодлари”, “Қадоқ тури” тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек товар номи акс эттирилади;

7) ЭҲФларнинг умумий массасидан маркировкалаш кодлари билан ҳужжатларни фильтрлаш учун:

  • фильтрда “Маркировкаланган”ни белгиланг;
  • “Қўллаш”га босинг.

Натижада маркировкалаш кўрсатилган ЭҲФлар рўйхати шакллантирилади.

 

Онлайн-НКТ чеклари

Онлайн-НКТга сизнинг товарларингиз ҳақида маълумот киритиш чоғида рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни белгиланг.  Буни сизнинг касса аппаратингиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қандай бажаришни ТХКМ мутахассислари айтиб беришади.

 

Кассада маркировкаланган товар билан ишлашда қулайлик учун сизнинг онлайн-кассангизга  2D-сканер, маълумотларни йиғувчи терминал ёки маркировкалашни ўқишга  мўлжалланган бошқа шунга ўхшаш қурилмани сотиб олиш ва улашни тавсия қиламиз. Бундай қурилмани харид қилиш харажатларини 2023 йил 1 январга фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ёки қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС ҳисоб-китобида чегириб ташлаш мумкин (лекин ҳар бир харид қилинган қурилма учун 4 БҲМдан кўп эмас) .

Маркировкаланган товарларни сотишда онлайн-НКТ сиздан автоматик тарзда рақамли маркировкалаш кодини сўрайди. Уни қўлда ёки Data Matrix ни сканерлаган ҳолда киритиш мумкин.

Айрим НКТ моделлари билан дарҳол Data Matrix ни сканерлаш мумкин ва бу онлайн-НКМ автоматик тарзда товар бўйича онлайн-НКТга киритилган барча қолган маълумотларни - номи, МХИК, идентификация коди (штрих-коди), ҚҚС ставкаси, нарх (агар қатъий белгиланган нарх ўрнатилган бўлса), чегирмаларни (агар мавжуд бўлса) тортиб олиши учун етарли бўлади.

Эслатиб ўтамиз

2021 йил 1 январдан бошлаб тамаки ва алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун мажбурий маркировкалаш жорий қилинган.

Маркировкалаш жорий қилингунга қадар ишлаб чиқарилган мазкур тоифалардаги маркировкаланмаган маҳсулотлар қолдиқларини 2021 йил 31 декабрга қадар реализация қилишга улгуриш лозим.

2022 йил 1 январдан бошлаб маркировкалаш кодларига эга бўлмаган тамаки, алкоголь, пиво маҳсулотлари (металл, жумладан алюмин тарадаги маҳсулотлардан ташқари) ва фильтрсиз сигаретларни реализация қилиш тақиқланади  .

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text174207_yuriqnoma_raqamli_markirovkalash_kodini_ehf_va_onlayn-nkt_cheklarida_qanday_aks_ettirish_mumkin