Қозоғистонда тўланган фойда солиғи бўйича ҳисобга олишни амалга ошириш мумкинми

preview

“Тошкентдаги бош офис (МЧЖ) Қозоғистонда филиал очмоқда. Фаолият тури – улгуржи савдо. Қозоғистонда фойда солиғи 20% ставка бўйича, Ўзбекистонда – 15% ставка бўйича ундирилади. 

Биз Қозоғистонда тўланган солиқ суммасининг қандайдир қисмини Ўзбекистонда қайтаришимиз мумкинми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Амалиётчи мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ўзбекистон компаниясининг Қозоғистондаги филиали Қозоғистоннинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Филиалнинг ҳуқуқий мақоми ҳам Қозоғистоннинг қонун ҳужжатларига асосан белгиланади.

Агар ҚРнинг қонун ҳужжатлари бўйича сизнинг филиалингиз Қозоғистоннинг резиденти деб эътироф этилса, солиқлар мазкур мамлакатда Қозоғистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ тўланади. Қозоғистонда тўланган солиқ суммаси Ўзбекистонда ҳисобга олинмайди.

Сизнинг филиалингиз норезидентнинг доимий муассасаси сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин. Бу ҳолда ДМ томонидан Қозоғистонда тўланадиган солиқлар республикалар ўртасидaги

даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида Битимнинг (Алмати, 1996 йил 12 июнь, 1997 йил 21 апрелдан кучга кирган) 23-моддасига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

Фойда солиғи суммасини фақат бир вақтда қуйидаги шартларга риоя қилинган тақдирда ҳисобга олиш мумкин:

  • Қозоғистонда ундан солиқ тўланган ёки ушлаб қолинган даромадга Ўзбекистонда солиқ солинади;
  • мамлакатлар ўртасида халқаро шартнома амал қилади;
  • сиз Қозоғистонда солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишингиз мумкин .

Ҳисобга олинадиган сумманинг миқдори  солиқ тўловчи кўрсатилган даромад олиниши лозим бўлган (олинган) солиқ даври учун Ўзбекистонда тўлаши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас . Яъни, агар Қозоғистонда солиқ 20% ставка бўйича тўланган бўлса, ташкилот Ўзбекистонда 15% ставка бўйича тўлаши мумкин бўлган фойда солиғи суммасидан ошмайдиган суммани Ўзбекистонда ҳисобга олиши мумкин.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text192394_qozogistonda_tulangan_foyda_soligi_buyicha_hisobga_olishni_amalga_oshirish_mumkinmi