Йил ўртасида фойда солиғини тўлашга ўтилса, даромад ва харажатлар қандай ҳисобланади

preview

“Жорий йилнинг август ойида МЧЖ айланмаси 1 млрд сўмдан ошгандан кейин ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди.

Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш мумкин – даромадлар ва харажатларни бутун йил учун ўсиб борувчи якун билан кўрсатиш керакми ёки фақат 2023 йилнинг август ойидан сентябрь ойигача бўлган давр учунми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ даври давомида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан ҚҚСни ва фойда солиғини тўлашга ўтади .

Жами даромади 1 млрд сўм чегаравий миқдордан ошган солиқ тўловчилар Фойда солиғи ҳисоб-китобида фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келган кундан эътиборан олинган даромадлар ва амалга оширилган харажатларни кўрсатади.  Сабаби ушбу кунга қадар (1 млрд сўм чегаравий миқдордан ошгунга қадар) уларда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш бўйича мажбурият сақланиб қолади.

Сизнинг вазиятингизда Фойда солиғи ҳисоб-китобида даромадлар ва харажатларни 2023 йилнинг август ойидан сентябрь ойигача бўлган давр учун акс эттириш лозим, сабаби жами даромадингизнинг қолган кўрсаткичлари 2023 йилнинг январь-июль ойлари даври учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ўсиб борувчи якун билан акс эттирилган.

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text194347_yil_urtasida_foyda_soligini_tulashga_utilsa_daromad_va_harajatlar_qanday_hisoblanadi