Иш куни давомида ходимга танаффусларни белгилаш тартиби
Тавсияда:
– дам олиш ва овқатланиш учун танаффус;
– қўшимча танаффуслар:
технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ; йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совутилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлганлар учун;
болани овқатлантириш учун.
Ҳар бир иш берувчи ходимларга иш куни (смена) давомида дам олиш учун вақт – танаффуслар бериши шарт. Ходим танаффуслар пайтида меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади. Танаффус турига қараб иш вақти давомийлигига киритилиши ёки киритилмаслиги мумкин.
Ишдаги танаффуслар қуйидаги турларда бўлади:
- иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус;
- иш вақтига киритиладиган қўшимча танаффуслар:
– технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ;
– йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совутилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлганларга;
– болани овқатлантириш учун.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус
Иш куни (смена) давомида ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилади ва у иш вақтига киритилмайди. «Тушлик» танаффусининг энг кам давомийлиги – 30 дақиқа, энг кўпи – 2 соат
.
Танаффус бериш вақти (иш бошланганидан кейин айнан қачон) ва унинг аниқ давомийлиги ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра (меҳнат шартномасида) белгиланади.
ИМТҚ ва меҳнат шартномаси ҳар кунги иши тўрт соатдан ошмайдиган ходимда тушлик танаффуси бўлмаслигини назарда тутиши мумкин
. Масалан, тўлиқсиз, қисқартирилган иш вақтида ва ҳ.к.
«Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак» тавсиясига қаранг.
Амалиётда иш вақтининг нормал давомийлигида танаффус кўпинча иш бошланганидан тўрт соат ўтгач белгиланади ва бир соатни ташкил қилади. Лекин ташкилот мавжуд шароитларга қараб камроқ давомийликдаги танаффус ҳам белгилаши мумкин.
Масалан, агар компанияда ходимларни комплекс тушлик билан таъминлайдиган ошхона бўлса, танаффус 45 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Асосийси – ходимлар бундай муддатларда тушлик қилишга улгуриши учун барча тегишли омилларни ҳисобга олиш: ошхонанинг яқин масофада жойлашганлиги ва унинг гавжумлиги (навбатлар, овқатланиш учун бўш жой) ва ҳ.к.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти умуман барча ходимлар учун ва таркибий бўлинмалар, бригадалар, ходимларнинг айрим гуруҳлари учун алоҳида белгиланиши мумкин
. Бу айниқса штати катта ташкилотлар учун долзарб.
Ишлаб чиқариш (иш) шароитлари ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга чиқишга имкон бермайдиган иш ўринлари мавжуд. Масалан, бундай иш хусусияти колл-марказ операторлари, қоровуллар, ўтказиш пункти ходимлари, узлуксиз ишлаб чиқаришда ва б.да бўлади. Бу ҳолда иш берувчи ходимга иш вақтида дам олиш ва овқатланиш имкониятини таъминлаши керак. Бундай ишларнинг аниқ рўйхати, дам олиш ва овқатланиш тартиби ҳамда жойлари ИМТҚда белгиланиши керак.
- биринчи ходим учун – 12:00 дан 12:20 гача;
- иккинчи ходим учун – 12:20 дан 12:40 гача ва ҳ.к.
. Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақтида компания ҳудудидан кетганлиги учун жарима солиш ҳам мумкин эмас.унга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши керак
. Танаффуслардан ҳар бирининг давомийлиги бир соат ёхуд бир соатдан кам бўлиши мумкин. Масалан, 30–45 дақиқадан.Айрим тоифадаги ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларни беришнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчилик, шунингдек санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ) билан тартибга солинган. Қуйидаги мисолларга қаранг.
Қўшимча танаффуслар
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари, ходимларга иш куни (смена) давомида иш вақтига киритиладиган қўшимча танаффуслар берилади
.
1. Қонунчиликда, СанҚваМ ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган, технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ танаффуслар.
Масалан, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро туристик-экскурсия ташишларини амалга оширувчи автобус ҳайдовчиларига дам олиш учун қўшимча танаффус назарда тутилган. Ҳайдовчилар ҳар 1,5 соат бошқарувдан сўнг камида ўн беш дақиқа ёки 4,5 соат бошқарувдан сўнг қирқ беш дақиқа дам олишлари керак
.
СанҚваМ 0224-07-сонга кўра шахсий компьютерлар, видеодисплей ва оргтехникада ишлаганда чарчашнинг олдини олиш мақсадида ўн беш дақиқа давомийликдаги тартибга солинган танаффуслар белгиланиши керак
:
- иш бошлангандан 2 соат ўтгач;
- тушлик танаффусидан сўнг – ҳар бир соат ишдан сўнг.
Бундай танаффуслардан жисмоний машқлар ва ўзини уқалаш учун фойдаланиш ҳамда уларни иш хонасидан ташқарида ўтказиш мақсадга мувофиқ.
2. Йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совутилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун махсус танаффуслар.
Иш берувчи ходимларга исиниш ёки салқинлаш учун дам олишга яроқли бўлган ва зарур жиҳозлар билан таъминланган хоналарни таъминлаши шарт. Бундай танаффуслар тақдим этиладиган ишлар рўйхати, ҳарорат кўрсаткичлари, шунингдек ушбу танаффусларнинг даврийлиги ва давомийлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади.
3. Болани овқатлантириш учун танаффуслар.
Болани овқатлантириш учун танаффуслар – оилавий мажбуриятларни бажариш билан банд бўлган шахсларга қўшимча ижтимоий кафолат. Бундай танаффусларни тақдим қилиш – ҳар бир иш берувчининг мажбурияти бўлиб, бу ходимнинг хоҳишига боғлиқ эмас.
Болани овқатлантириш учун танаффус икки ёшгача бўлган боланинг ота-онасидан (васийдан) бирига берилади. Бундай танаффус дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ҳамда МКнинг 204–205-моддаларида назарда тутилган бошқа қўшимча танаффуслардан ташқари берилади.
Одатда болани овқатлантириш учун танаффуслардан боланинг онаси фойдаланади. Агар буни отаси хоҳласа, у иш жойидаги иш берувчига боланинг онаси бу кафолатдан фойдаланмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Бундай ҳужжат иш жойидан маълумотнома, ўлим тўғрисида гувоҳнома, суднинг онани муомалага лаёқатсиз деб топганлиги ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарори ва бошқалар бўлиши мумкин
.
Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда бола парвариши ва тарбияси билан банд бўлса ёки ишласа ва овқатлантириш учун танаффуслардан фойдаланса – улар отага берилмайди.
Танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган давомийликда тақдим қилинади. Уч соатлик оралиққа нафақат иш вақти, балки дам олиш ва овқатланиш, шунингдек болани овқатлантириш учун танаффус вақти ҳам киради. Яъни ўтган ҳар уч соат ҳисобга олинади.
Икки ёшгача бўлган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффус камида бир соатни ташкил қилиши керак.
Болани овқатлантириш учун танаффусларнинг аниқ давомийлиги ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади
.
Ходимнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун танаффусларни:
1) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб бериш;
2) иш кунини (сменани) тегишинча уни қисқартирган ҳолда, шу жумладан жамланган ҳолда, иш куни (смена) бошига ёки охирига жамланган ҳолда кўчириш мумкин
. Масалан, саккиз соатлик иш кунида ходим ишга бир соат кечроқ келиши ёки ишдан бир соат эртароқ кетиши мумкин. Тегишинча, иш вақти бу танаффуслар йиғиндисига қисқаради – иш ҳақи тўловида йўқотишларсиз.
- Танаффусларни тақсимлашнинг I варианти
- Танаффусларни тақсимлашнинг II варианти
.Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter