Агар резидент даромадларини декларациялашни хоҳламаса

preview

Чет эллик ходим даромадлар тўғрисида декларация топширишни хоҳламаяпти. Бухгалтер бундай вазиятда унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолиши лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax»  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

- “Норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига солиқ базаси ҳамда белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ЖШДС солинади .

Норезидентлар томонидан меҳнат шартномалари (контрактлар) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга 20% ставка бўйича ЖШДС солинади. Резидент томонидан олинган худди шу даромадларга 12% ставка бўйича солиқ солинади . Бу шуни англатадики, қачонки жисмоний шахс резидентга айланса, резидентларга қўлланиладиган 12% ставка қўлланилиши лозим.

СКда резидентга айланган чет эллик жисмоний шахсга 20% ставка бўйича ЖШДС қўллаш имконини берадиган нормалар мавжуд эмас.

Агар чет эллик ходимнинг даромадларига 20% ставка бўйича ЖШДС қўлланилган бўлса, у солиқ даврида резидент мақомига эга бўлган ҳолда, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва мазкур даврда норезидент мақомида ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ҳуқуқига эга.

Ортиқча ушлаб қолинган ЖШДСни қайтариш чет эллик яшаш жойи (турган жойи) бўйича ҳисобга қўйилган солиқ органи томонидан амалга оширилади. Бунинг учун ходим жами йиллик даромад тўғрисида декларацияни тақдим этиши керак .

Уни тақдим этиш тартиби СКнинг 397-моддасида белгиланган. Декларацияга ушбу солиқ даврида резидент мақомини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилиниши керак”.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text160725_agar_rezident_daromadlarini_deklaraciyalashni_hohlamasa