Чет эллик ходим даромадларини декларациялаши лозимми

preview

Корхонада меҳнат шартномасига асосан чет эллик-норезидент ишлайди. Унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинади. Ўзбекистонда 183 кун бўлгандан кейин у солиқ резидентига айланади ва унинг иш ҳақига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади. Бунда у чет элда ҳам даромад олади. У Ўзбекистонда жами даромади тўғрисида декларация топшириши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax»  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА тушунтирди:

- “Қуйидагилар ЖШДС тўловчиси деб тан олинади :

1) Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;

2) Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.

Қуйидагилар ЖШДС бўйича солиқ базаси ҳисобланади :

1) резидентлар бўлган жисмоний шахслар учун - СКда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланган ҳолдаги жами даромадлари;

2) норезидентлар бўлган жисмоний шахслар учун - СКда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолдаги жами даромадлари.

Жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади :

1) резидентлар учун - Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;

2) норезидентлар учун - Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлардан.

Шу тариқа, агар чет эллик ходим Ўзбекистоннинг резидентига айланса, у томондан тегишли давр мобайнида Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган бутун даромадига  солиқ солиниши лозим. Бундай ходим ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромади тўғрисида декларацияни тақдим этиши шарт.

Эътибор беринг
Агар чет эллик жисмоний шахс жорий йилнинг 1 апрелига қадар резидентга айланган бўлса, у олдинги солиқ даври учун жами йиллик даромади тўғрисида декларация топширади .

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text160711_chet_ellik_hodim_daromadlarini_deklaraciyalashi_lozimmi