Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Йўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай берилади
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қоплаб берилиши мумкин . Аризани қандай беришни ДСҚда тушунтиришди:
- My3.soliq.uz сайтига киринг.
- “Хизматлар” бўлимини танланг ва изчил тарзда “Солиқ мажбуриятлари” ва “Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш”га босинг. Очилган ойнада иш берувчи тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлади.
- Ижтимоий солиқни қоплаш даврини кўрсатинг. Эътибор беринг: 2022 йил декабрь ойи учун тўланган солиқни қоплаш учун ариза беришнинг сўнгги муддати - 2023 йил 1 апрель.
- Дастур автоматик тарзда корхонанинг охирги 6 ой давомида узлуксиз ишлаган 25 ёшдан ошмаган ходимлари рўйхатини ва ижтимоий солиқ суммасини шакллантиради.
- Маълумотларнинг тўғрилигини текширинг.
- “Аризани шакллантириш”га босинг. Ариза ва унга иловани сақлаш ва чоп этиш мумкин.
- “Аризани жўнатиш”га босинг.
“Жўнатилган аризалар” бўлимида аризанинг мақоми, ижрочи ва кўриб чиқиш муддатлари тўғрисида маълумотлар пайдо бўлади.
Ариза 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Солиқ органлари уни асосланган деб ҳисоблашса - Ғазначиликка қайта йўллашади.
Қайтариш шартлари
Тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди. Бундан ташқари:
- ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
- 25 ёшдан ошмаган ходим узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган бўлиши;
- иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланган бўлиши керак.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия қилади