Янгиликлар

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг иловаларида нима ўзгаради

19.09.25
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга тузатишлар киритилган Солиқ қўмитасининг қарори лойиҳаси 2 октябрга қадар ҚҲТБТда муҳокама қилинмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Умумий овқатланиш корхоналари учун чиқиндиларни назорат қилиш қисмида қандай янги талаблар киритилмоқда

18.09.25
Умумий овқатланиш корхоналари учун янги талаблар киритилди. Улар янги объектларнинг канализация тармоғига уланиши, чиқиндилар ва ташланмалар таркиби, шунингдек тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш масалаларига тааллуқли. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

IT-парк резидентлари қандай янги преференциялар олишди

18.09.25
Технопарк (IT-парк) резидентлари учун мавжуд кўплаб имтиёз ва преференцияларга янгилари қўшилди. Улар рақамли маълумотлар платформаси ва «E-contract» тизими билан ишлаш шартлари, ижара харажатларини қоплаш ва бошқа муҳим масалаларга тегишли. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Soliq иловасида электр энергияси истеъмолини қандай текшириш керак

16.09.25
Soliq мобил иловасининг янгиланган версиясида (2.0.18-версия) маиший фойдаланувчилар электр энергиясининг кунлик ва ойлик истеъмолини кузатишлари мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқда

16.09.25
Президентнинг 15 сентябрдаги «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-282-сон қарори билан янги тизимли ислоҳот бошланади. Ҳужжат 2025 йил декабрь ойида кучга киради. Асосий ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзини ўзи банд қилган шахс ортиқча тўланган солиқларни қандай қайтариб олади

16.09.25
My3.soliq.uz сайтида ўзини ўзи банд қилган шахснинг шахсий кабинетида янги хизмат пайдо бўлди – «Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш». Ростини айтганда, у ҳозирча ишламаяпти, лекин долзарблигини ҳисобга олиб, уни яқин вақтда «ишлатишга тайёрлаш» имконияти бор. Шаклни қаердан излаш ва қандай тўлдиришни тушунтирамиз:

Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тўғрисидаги Низомда нима ўзгарди

15.09.25
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом актуаллаштирилди. Эслатиб ўтамиз: ҳужжат ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан операцияларни ҳисобга олишни тартибга солади, лекин истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар тартиби ва шартнома шартлари тўғрисидаги нормаларни ҳам ўз ичига олади. Тафсилотлар - buxgalter.uz сайтида:

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартибида нима ўзгарди

12.09.25
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кичик, лекин муҳим ўзгартириш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz да:

Марказий банк асосий ставкани 14% даражасида сақлаб қолди

11.09.25
2025 йил 11 сентябрь куни Марказий банк асосий ставкани йилик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Buxgalter.uz ставка миқдори нимага таъсир қилиши ва қайси ҳисоб-китобларда ишлатилишини эслатади:

«Ҳуқуқий тарғибот» тизими қандай ишлайди

11.09.25
Ўзбекистонда 2026 йил мартгача аҳоли ва бизнес ўртасида ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими босқичма-босқич жорий этилади. Қонунчиликдаги ўзгартиришлар ҳақидаги ахборот soliq.uz ва ЯИДХПдаги шахсий кабинетлар орқали, шунингдек бошқа каналлар орқали тарқатилади. Buxgalter.uz батафсилликларни аниқлаштирди:

2025 йил августдан ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни ким тўлайди

11.09.25
Вазият: ўзини ўзи банд қилган шахс юридик шахсга ФҲТ шартнома бўйича хизмат кўрсатади ва ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўлов олади. Даромадлар солиққа тортилмайдиган 100 млн сўмдан ошди. Ўзини ўзи банд қилган шахс августда my.soliq.uz орқали июль ойи учун ҳисобот юборди ва ошган сумма билан солиқ тўлади. Сентябрда август учун солиқ «барча солиқ суммасига камайди», тўлашга 0 сўм чиқди. 1198 қисқа рақами «ишонч телефони» ходимлари август ойидан ўзини ўзи банд қилган шахс учун солиқни юридик шахс – солиқ агенти тўлашини тушунтирдилар. Солиқ агенти орқали тўлашда солиқ илгари ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан тўланган суммаларни ҳисобга олмасдан олиб ташланди. Ушбу аниқ мисолда вазиятни кўриб чиқамиз:

2026 йил 1 январдан «хавфли ЭҲФ»ларни баҳолашнинг янги тизими нимани назарда тутади

10.09.25
2026 йил 1 январдан бошлаб Солиқ қўмитаси товарлар етказиб беришнинг ягона занжири бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдаги хавф даражасига – ЭҲФларни реал вақт режимида автоматлаштирилган таҳлил қилишнинг янги тизимини жорий этади. Бунда юқори хавф даражасига эга ЭҲФлар ҳисобот даврида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Buxgalter.uz батафсилликларни аниқлаштирди:

Янги ПФ-161-сон Фармон «осилиб қолган» идоравий ҳужжатлар масаласини қандай ҳал қилади

10.09.25
Оғриқли даражада танишли вазият: Президент қарори билан солиқ имтиёзи жорий этилди, лекин уни ҳеч ким қўллай олмайди, чунки Солиқ кодексига қачон ўзгартиришлар киритилиши ҳеч кимга маълум эмас... Ёки ислоҳотлар доирасида муҳим механизм ишга туширилади, лекин – тегишли йўриқномалар, тартиб ёки қоидалар йўқлиги туфайли амалга ошмайди. Бунда ушбу янги механизмни назарда тутмайдиган НҲҲлар амал қилишда давом этади. Амал қиляпти – демак, уларни бажариш керакми? Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва муҳим қарор ва ташаббусларни амалга ошириш учун 08.09.2025 йилдаги янги ПФ-161-сон Фармон қабул қилинди. Энг муҳими — buxgalter.uz сайтида:

ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради

08.09.25
Президентнинг 05.09.2025 йилдаги «Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-268-сон қарори билан МЧЖ иштирокчилари таркибига кириш ва таркибидан чиқиш тартиби сезиларли даражада ўзгартирилди. Ҳужжат илгари ҳуқуқларни ўтказиш жараёнини чўзиб юборадиган ва корпоратив низоларга олиб келадиган расмий тўсиқларни бартараф этади. Қарор 6 сентябрдан кучга кирди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Янги Низомга кўра экспорт қилувчилар божхона қийматини қандай аниқлаши керак

05.09.25
Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тасдиқланди. Янги Низом божхона тўловлари билан солиқланадиган товарларга тарқалади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари). Ҳужжат 4 сентябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қудуқлардан сув олишда сув ҳисоблаш воситаларини қандай ўрнатиш керак

05.09.25
30 ноябрдан бошлаб барча сувдан фойдаланувчилар фойдаланаётган бурғу қудуқлар ва булоқлар каптажида (сув олиш иншоотларида) сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш мажбуриятига эга бўладилар, бундан фойдаланувчиларнинг фақат бир тоифаси мустасно. Вазирлар Маҳкамаси томонидан бундай ҳисоблаш воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламентини тасдиқлади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда қандай маҳсулотлар учун мажбурий сертификатлаш талаб этилмайди

04.09.25
Мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш муносабати билан Ўзбекистонда мажбурий тартибда мувофиқликни тасдиқлаш талаб этиладиган объектлар рўйхатларига тузатишлар киритилди. Рўйхатлардан бири бекор қилинди, бошқаларининг таркиби эса сезиларли даражада ўзгартирилди. 02.09.2025 йилдаги 554-сон ВМҚ бўйича ўзгаришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Сентябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

03.09.25
Сентябрь ойида айрим ташкилотлар 2025 йил август ойи учун статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эслатди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2025 йил сентябрдан нимaлар ўзгаради

27.08.25
Туризм учун навбатдаги имтиёзлар, «яшил» тадбиркорлик, иссиқлик энергияси учун тарифларнинг ўсиши ва 2025 йил сентябрда бизни кутаётган бошқа муҳим ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида:

ПФ-137-сон Фармон бўйича дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун нима ўзгаради

26.08.25
Ўзбекистонда дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва тиббий техникалар муомаласи тартиби халқаро стандартларга мослаштирилади. Ўзгартиришлар асосан бундай маҳсулотларни импорт қилиш ва ишлаб чиқаришда давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларига дахл қилади. Тафсилотлар – бизнинг шарҳимизда: