Янгиликлар

Огоҳлантиришсиз солиқ аудити: нима қилиш керак

05.08.26
Тошкентдаги корхона 2023–2025 йиллар учун солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида буйруқ олди. Аудит буйруқ чиқарилгандан 3 кун ўтиб тайинланган. Буйруқда кўрсатилган ягона асос – солиқ хавфини баҳолаш тизими бўйича юқори хавф даражасидир. Buxgalter.uz илтимосига биноан Наталья ТУРАЛИНОВА, аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари бунга нима учун йўл қўйиб бўлмаслигини ва бундай вазиятда солиқ тўловчи нима қилиши кераклигини тушунтириб беради:

Хавфли чиқиндилар бўйича кимлар ҳисобот топшириши керак

05.08.26
2026 йил 1 октябрдан бошлаб фаолиятида I–IV хавфлилик синфига мансуб чиқиндилар ҳосил бўладиган корхоналар статистика ҳисоботини шакллантириши шарт. Ушбу ва бошқа мажбуриятлар Президентнинг 03.08.2026 йилдаги ПҚ-289-сон қарорида белгиланган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Марказий банк банкларнинг мижозлар мурожаатлари билан ишлаш қоидаларини қандай ўзгартирди

04.08.26
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом»га киритилган навбатдаги тузатишлар пакети истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тизимли ёндашувни мустаҳкамлайди, мижозларга йўналтирилганликни ва банк раҳбариятининг шахсий масъулиятини оширади. Ҳужжат Марказий банк бошқарувининг қарори билан қабул қилинган бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач – 2026 йил 4 сентябрдан кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Янги шакл – соддалаштирилган тартибда ҚҚС ҳисоб-китоби очилди

04.08.26
My.soliq.uz порталида 2026 йил 1 июлдан бошлаб қўлланиладиган соддалаштирилган тартибда Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг янги шакли (коди 10005_11) мавжуд. Батафсил – buxgalter.uz сайтида.

70-сонли МҲМС лойиҳаси: Ўзбекистон агросектори қачон янги ҳисоб қоидаларига ўтади

03.08.26
Таклиф этилаётган 70-сонли МҲМС «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» аграр секторда бухгалтерия ҳисоби тизимини яхшилашга қаратилган. Ушбу ҳужжат қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларига йўналтирилган биринчи соҳавий стандарт бўлади. Regulation.adliya.uz порталида жамоатчилик муҳокамаси учун 70-сонли Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» лойиҳаси (лойиҳа ID-си: 10841) тақдим этилди. Муҳокамада 2026 йил 11 августга қадар ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Батафсил – buxgalter.uz сайтида.

Нима учун умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналарда маркировкаланган алкоголни реализация қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди

03.08.26
Умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналар Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига асосан иккита преференцияга эга бўлишди: алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун нақд пул тўловларини қабул қилиш ҳуқуқи ҳамда келиб тушаётган алкоголь маҳсулотларининг рақамли маркировка кодларини ҳисобдан чиқаришнинг алоҳида тартиби. 2026 йил 1 июндан кучга кирган ушбу нормалар «айланмаларни очиқлаш ва кичик бизнес субъектларининг ўсишини рағбатлантириш» учун мўлжалланган эди. Бироқ, уларнинг амалиётда жорий этилиши тадбиркорлик субъектлари учун муаммоларга айланди. Уларнинг бир қисми солиқ органидан ушбу соҳаларга мансублиги тўғрисида тасдиқнома ололмаяпти. Бошқалари эса расман сотиб олинган алкоголни сотиш имкони йўқлигига дуч келди. Buxgalter.uz ушбу вазиятларни таҳлил қилиб беришни онлайн-НKТ бўйича эксперт, «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ муассиси Владимир ГИБЕЛдан илтимос қилди – унда ҳолатни тузатиш бўйича аниқ таклифлар ҳам мавжуд.

2026 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси

01.08.26
Биринчи ярим йил ортда қолди, олдинда ёзги ҳисоботларнинг қизғин палласи. Ярим йилликни муваффақиятли якунлаш учун мажбуриятлар рўйхатини тузинг. Ҳисоботларни тайёрлашни аниқроқ режалаштиришингиз ва чалкашликларнинг олдини олишингиз учун бош бухгалтернинг ойлик режаси сизга ёрдам беради.

Импорт қилувчилар янги тариф квоталари қоидалари ҳақида нималарни билишлари керак

31.07.26
Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2026 йилдаги 416-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотларга нисбатан тариф квоталари тизимини Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) стандартларига мослаштирган ҳолда ислоҳ қилинади. Ҳужжат ушбу квоталарни тақсимлашнинг аниқ, шаффоф ва тўлиқ рақамлаштирилган механизмини жорий этади. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтидаги шарҳда:

Солиқ тизимининг рақамли ренесанси: AI-Soliq нималарга қодир ва нималарга қодир эмас

31.07.26
30 июль куни Солиқ қўмитаси мутахассислари AI-Soliq имкониятларини расман тақдим этди ва тизимнинг ишлаши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

ПҚ-279-сон қарор бўйича Тошкентда бизнес қандай янги имкониятларга эга бўлади

31.07.26
Президентнинг 27.07.2026 йилдаги ПҚ-279-сон қарори тадбиркорлар ва инвесторлар учун бир қатор амалий афзалликларни очиб беради. Ҳужжат лойиҳаларни ишга туширишни соддалаштиради, имтиёзли молиялаштиришдан фойдаланиш имконини беради ва пойтахтда ишлаш учун янги имкониятлар яратади. Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари 2026-2027 йилларга мўлжалланган. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида.

Солиқ қўмитаси AI SOLIQ порталини ишга туширди – бухгалтерлар уни синовдан ўтказишди

29.07.26
Солиқ қўмитаси сунъий интеллектга асосланган янги авлод солиқ хизматлари – AI SOLIQ ишга туширилганини маълум қилди.

«Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш» хизматида 6 фоизлик ҚҚС ставкаси пайдо бўлди

29.07.26
ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар янги 6 фоизлик ҚҚС ставкаси билан электрон шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмаган. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш хизматига тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қиламиз:

Давлат органларидан зарарни қоплаш: бизнес учун нималар ўзгаради

29.07.26
27.07.2026 йилда қабул қилинган ЎРҚ-1161-сон Қонун давлат органи ёки унинг мансабдор шахсининг ноқонуний қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиённинг қонуний қопланишини кафолатлаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач – 2027 йил 28 январдан кучга киради.

2026 йил 1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

29.07.26
2026 йил 1 августдан бошлаб миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг анъанавий шарҳини тақдим этамиз.

Ўзбекистонда МҲХСга киритилган ўзгартиришлар тан олинди

28.07.26
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши эътироф этилган МҲХСга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (24.07.26 й. АВ рўйхат рақами 3400-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи). Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан – 25.07.2026 йилдан кучга кирди.

Энди бухгалтерия ҳужжатларида давлат тилида қайси 41 та сўзни эскича ёзиш мумкин эмас

24.07.26
Агар буйруқ ёки далолатномада одатингиз бўйича «xatlov» ўрнига «инвентаризация» ёки «erkin ishchi» ўрнига «фрилансер» деб ёзсангиз, бу расман иш юритишдаги хато ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атамалар комиссияси 41 та хорижий сўзнинг ўзбекча муқобилларини қонунийлаштирди. Уларнинг бир қисми бухгалтерия лексикасига киради, бир қисми ускуналарни номлайди. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида:

Ўзбекистонда юклатилган суғурта: кимларни ва қачон суғурта қилишга мажбур қилишлари мумкин

24.07.26
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Президент Фармони лойиҳаси Ўзбекистон суғурта бозорини 2030 йилгача ислоҳ қилишнинг кенг кўламли дастури ҳисобланади. Лойиҳада юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни суғурта қилишнинг янги мажбурий турлари, суғурта агентларининг воситачилик ҳақини чеклаш, суғурта мукофотларининг солиқ кешбеки назарда тутилган бўлиб, соҳа назорати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси тизимлари орқали автоматик режимга ўтказилмоқда. Муҳокамада 2026 йил 6 августгача ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Нима учун солиқчилар энди «автокамерал» натижалари бўйича асосларингизни эътиборсиз қолдира олмайдилар

24.07.26
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 20.07.2026 йилдаги 393-сонли янги ВМҚ билан ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда Низомда солиқчиларнинг камерал текширувда солиқ тўловчининг асослантиришларини кўриб чиқиш ва уларга белгиланган шакллар бўйича жавоб бериш мажбурияти расман мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, сайёр солиқ текширувларини ўтказиш асослари кенгайтирилди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

ҚҚС ва божхона божини тўламасдан олиб кириладиган асбоб-ускуналар рўйхати тўлдирилди

23.07.26
Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик ускуналар импорти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат СК 246-м. 6-б. бўйича ҚҚС ва божхона божи тўлашдан озод этилади. Рўйхат 20.07.2026 йилдаги 393-сон ВМҚга мувофиқ тўлдирилди:

Лизинг компаниялари учун қандай янги талаблар жорий этилиши режалаштирилмоқда

23.07.26
Regulation.adliya.uz порталида «Лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш»га қаратилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди (лойиҳа ID: 10115). Лизинг компанияларининг молиявий барқарорлиги устидан назоратни кучайтириш, йиллик аудитни жорий этиш, фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг хизматлари бозорини очиш режалаштирилмоқда. Муҳокамада 2026 йил 6 августгача иштирок этиш мумкин. Лойиҳа мазмуни ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.