Янгиликлар

«E-aktiv» расман бекор қилинди

13.04.26
22.09.2021 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон ВМҚга тадбиркорларнинг хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилувчи тузатиш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

ЖШДС бўйича проактив ҳисоботнинг меҳнат сарфини камайтириш учун «E-ijara» тизимида нималар ўзгарди

13.04.26
2026 йил 10 апрелга келиб Солиқ қўмитаси «E-ijara» тизимида қатор янгиланишларни амалга оширди. Хусусан, идора ер участкаларига нисбатан минимал ставкаларни қўллашни бекор қилди, антенна-мачта қурилмалари учун ижарани рўйхатдан ўтказишни соддалаштирди, солиқни ҳудудлар бўйича тақсимлаш масаласини маълум даражада ҳал этди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz сайтида:

Заргарлик тармоғи корхоналарига тўланган ҚҚСнинг бир қисми ПҚ-207-сон қарорга асосан қандай шартларда қайтарилади

10.04.26
«Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний фаолият юритиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 745-сон ВМҚ яна битта Вақтинчалик низом билан тўлдирилди. Бу сафар заргарлар (ишлаб чиқариш, чакана савдо) рағбатлантирилади. Янги Вақтинчалик низом ўтган йилнинг июль ойида қабул қилинган ПҚ-207-сон Президент қарорига мувофиқ уларга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди. Қайтариш шартлари ва схемаси – buxgalter.uz шарҳида:

My.soliq.uz сайтида 2026 йил учун қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби пайдо бўлди

09.04.26
Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 январдан бошлаб қўлланиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби шаклини жойлаштирди (код 10503_14):

«E-aktiv»... қайтяптими?

09.04.26
Солиқ қўмитаси ЭҲФ тақдим этишда товарларнинг ҳақиқий мавжудлигини автоматик назорат қилиш қандай ишлашини маълум қилди. Buxgalter.uz таҳририяти расмий хабар юзасидан, Солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, вазиятга аниқлик киритди.

Ўзбекистонда «спин-офф» корхоналар қандай имтиёзларга эга бўлади

07.04.26
Ўзбекистонда муассислари – олий таълим ва илмий ташкилотлар бўлган «спин-офф» корхоналар ташкил этилади. Бу Президентнинг 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон Фармонида назарда тутилган. Албатта, улар кўплаб имтиёз ва преференциялар, жумладан, «зарар кўриш ҳуқуқи»га эга бўлишади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда солиқ юкини қандай камайтириш режалаштирилмоқда

07.04.26
«Солиқ юкини камайтириш мақсадида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТда 18 апрелга қадар муҳокама қилинади. Ишлаб чиқувчи – Адлия вазирлиги! Тузатишлар учта солиқ – ҚҚС, фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига таъсир қилади. Ушбу НҲҲ қабул қилингандан кейин солиқ юки кимга ва қандай қилиб камайтирилишини buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз:

2026 йил 1 июлдан қурилиш материалларининг қайси МХИКларидан фойдаланиб бўлмайди

03.04.26
Tasnif.soliq.uz портали 1 июлдан бошлаб қурилиш материалларининг умумий номларига эга бўлган 200 та МХИКдан фойдаланишга чекловлар жорий этилишини маълум қилди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Тошкент халқаро молия маркази қандай шартлар асосида ташкил этилади ва унга қандай имтиёзлар берилади

02.04.26
Президентнинг 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармони билан ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази иштирокчилари мисли кўрилмаган 50 йил давомида фойда солиғи ва ҚҚС тўлашдан озод этилади. Шунингдек, ЖШДС бўйича 2 та имтиёз –резидентликка қараб, ҚҚС, ижтимоий, ер ва бошқа солиқлар, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Бош бухгалтернинг 2026 йил апрель ойи учун режаси

01.04.26
Апрель ойида бизда режа бўйича баҳор ва тўққизта назорат санаси бор. Бухгалтерлар I чорак якунларини чиқарадилар ва ҳисобот берадилар... Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил апрель ойидаги ҳар бир назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботлари ва тўловлари муддатлари батафсил кўрсатилган. Яна жадвал кўринишидаги қисқа шпаргалка ҳам бор (юклаб олиш учун). У солиқ идорасига ҳисобот топшириш ёки солиқларни тўлаш қайси санагача мўлжал қилинаётганини тезда текширишга ёрдам беради.

Ўзбекистонда 2026 йил апрель ойида нималар ўзгаради

31.03.26
2026 йил 1 апрелдан бошлаб турли соҳаларга оид қонунчилик ҳужжатларида кўплаб ўзгаришлар кучга киради. Бу ерда сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг мажбурий агрегацияси (чакана савдо кутиб қолди...), ичимликлар, чипслар ва нефть маҳсулотларига акциз солиғининг янги ставкалари, муайян товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларнинг янги қоидалари, янги талаблар... Бир сўз билан айтганда, қизиқарли нарсалар кўп. 24 та янгилик – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда алкоголь ва тамакига акциз маркалари қандай янгиланади

31.03.26
2026 йил 30 мартдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь (пиводан ташқари) ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини ўзгартиришнинг умумий қоидалари амал қилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг қўшма қарори эски намунадаги акциз маркалардан янгиларига ўтиш тартибини жорий қилишнинг аниқ муддатлари ва уларни бузганлик учун оқибатларни батафсил тартибга солади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Солиқ кодексига ислом молияси билан боғлиқ қандай нормалар киритилади

31.03.26
Ўзбекистонда ислом молия операцияларини ривожлантириш учун база яратилмоқда. Солиқ кодексига ушбу соҳани солиққа тортиш ва махсус солиқ режимини яратиш бўйича ўзгартиришлар киритилди. Янгиликларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ изоҳ берди. Шунингдек, солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА томонидан тайёрланган солиқ солишнинг умумий қоидалари ва исломий молиялаштиришнинг махсус режими солиштирма жадвалини эълон қиламиз:

Халқаро автомобиль ташувларига рухсатнома беришнинг янги тартиби: 2026 йил 1 июндан нималар ўзгаради

29.03.26
Ўзбекистонда юк ва йўловчиларни халқаро автомобиль йўналишларида ташиш учун рухсатномаларни тақсимлаш ва бериш тизими ўзгармоқда. 1 июндан бошлаб улар тўғридан-тўғри чегара божхона постларида берилади, рухсатномани олдиндан банд қилиш имконияти яратилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керак

27.03.26
Апрель ойининг охирида АCCА талабалар, аъзоликка номзодлар, амалдаги аъзолар ва ҳамкорлар учун янгиланган MyACCA порталини ишга туширади. Янги платформага ўтиш муносабати билан барча ACCA тизимлари 2026 йил 17 апрелдан 29 апрелгача ишламайди. Buxgalter.uz асосий саналар ва вақтинчалик ўчиришдан олдин бажарилиши керак бўлган ҳаракатларга аниқлик киритди.

26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди

27.03.26
Солиқ қўмитаси 25 февраль куни бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан тайёрланган 16 та савол ва таклифларга жавоб берди. У проактив тартибда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш ва тақдим этиш муаммоларига бағишланди. Хусусан, хорижлик шифокорлар учун ЖШДС бўйича имтиёз ва текин фойдаланиш шартномалари бўйича даромадларни солиққа тортиш билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди. Гапни чўзмай, дарҳол мақсадга ўтамиз:

Тошкент вилоятида 2026 йил 1 апрелдан чиқиндиларни олиб чиқиш тарифлари оширилди

26.03.26
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлади. Улар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб амал қилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Давлат кўчмас мулкини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишда мол-мулк солиғи ва ер солиғи қандай ҳисобланади

25.03.26
2026 йил 17 мартдан ЎРҚ-1122-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Улар давлат кўчмас мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишда мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаш тартибини аниқлаштиради. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Фойда солиғи ҳисоб-китобида (код 10205-47) нималар ўзгарди

25.03.26
Фойда солиғи бўйича 10205-47 кодли янги ҳисобот шаклини my.soliq.uz сайтида тўлдириш мумкин. Ушбу шакл 10007 автокамерал формуласида фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ базаларини таққослашни соддалаштириш мақсадида такомиллаштирилди. Ўзгаришларга «TAX CONSENSUS» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳ берди:

2026 йил I чораги учун танланма кузатув кимлар томонидан ўтказилади

25.03.26
Миллий статистика қўмитаси I чорак якунлари бўйича танланма кузатувларга тушган «омадлилар» рўйхатини жойлаштиришни бошлади. Рўйхатлар ҳали тўлиқ эълон қилинмаган ва шакллар ҳали очилмаган, аммо жараён аллақачон бошланган. Шунинг учун мунтазам равишда қайта текшириб, руҳан тайёргарлик кўрамиз... Тафсилотлар –buxgalter.uz сайтида: