Янгиликлар

Қандай қилиб 1С да бухгалтерия ишини масофадан ташкил этиш мумкин

28.03.20
Бухгалтерияни масофадан ишлашга ўтказиш чоғида 1С да ишлаш билан боғлиқ саволлар юзага келади. “Кўчиб ўтишда” қандай қилиб маълумотлар базалари хавфсизлигини таъминлаш мумкин? Уларни техник сабабларга кўра йўқолиши хавфини қандай камайтирса бўлади? VENKON компанияси муаммонинг ечимини таклиф қилди.

Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари қабул-қилинди

28.03.20
Карантин тадбирлари шароитларида муддатли мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлиш ва банкрот бўлиш хатари бир неча марта ошди. Уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор солиқлар, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб туриш таомили бўйича янги чоралар қабул қилинди. Buxgalter.uz расмий манбаларнинг энг сўнгги хабарларидан ахборотни умумлаштирди.

Ҳомийликка солиқ солишга тузатиш киритилади

27.03.20
Молия вазирлиги Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Карантин даврида шартномавий мажбуриятларни қандай бажариш мумкин

27.03.20
Карантин чоралари натижасида тадбиркор шартномавий мажбуриятларни бажара олмаган тақдирда нима қилиш мумкин?

1Uz масофадан ишлашга ёрдам беради

24.03.20
«1Uz» фойдаланувчилари уйдаги компьютерга ўрнатиш учун лицензияли дастурни бепул олишлари мумкин.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси нима учун «Адолат» СДПга ёқмаяпти?

23.03.20
Аудиторлар, бухгалтерлар, баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўз касбий ташкилотларига мажбурий аъзолиги умумжаҳон тажрибаси ҳисобланади. «Адолат» социал-демократик партиясига ушбу халқаро тажриба ёқмаяпти.

Коронавирус пандемияси вақтида бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари

23.03.20
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг 20.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича чоралар тўплами тасдиқланди.

ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи бекор қилиниши мумкин

22.03.20
ДСҚ ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақдаги ахборот ДСҚ раиси ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ имзоси билан қўмитанинг матбуот хизмати орқали тарқатилган хатда мавжуд.

Ўзбекистонда янги солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда

21.03.20
ДСҚ солиқ тўловчиларни карантин туфайли солиқдаги енгилликлар ҳақида ҳабардор қилишни давом эттиради.

Бизнес ва аҳолини пандемия вақтида қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

20.03.20
Президент томонидан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқирозий ҳолатларнинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар-тадбирлар тасдиқланди. Молия вазирлиги ҳужжатнинг асосий тезисларини келтиради.

Чет эл юридик шахси: ҳисобга қўйиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади

20.03.20
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва шаклларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

Спирт, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмаси автоматлаштирилган тарзда назорат қилинади

20.03.20
19 июндан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизими фаолият юрита бошлайди.

Солиқлар суммаси камайдими? Камерал текширув!

20.03.20
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

Маъмурий жарималарни тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда

19.03.20
Жарима суммасининг 70%ини 15 кун ичида тўлаган ҳолда қолган 30%ини сўндирмаса бўлади. Тегишли тузатишлар МЖТКга киритилди (17.03.2020 йилдаги ЎРҚ-612-сон Қонунга қаранг).

ҚҚС қопланишининг асослантирилганлигини камерал текширув тасдиқлайди

19.03.20
ҚҚСни қоплаш ва қоплашнинг асослантирилганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Қайси сабабларга кўра солиқларни тўлашни кечиктириш мумкин

16.03.20
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан cолиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. У Солиқ кодексининг 99-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилди

13.03.20
ДСҚ Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонун ва Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Солиқ аудити қоидалари муҳокама қилинмоқда

10.03.20
Солиқ қўмитаси Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳасини жойлаштирган. Ҳужжатни муҳокама қилиш 20 мартга қадар давом этади. Гап нима хусусида бормоқда?

Бухгалтер.уз Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди!

06.03.20
Қадрли ва латофатли бухгалтер аёллар (ва бухгалтер бўлмаган аёллар)! Сизни Халқаро хотин-қизлар куни билан қутлаймиз! Ҳаммангизга мустаҳкам соғлиқ ва моддий қут-барака тилаймиз! Бахт-саодат ҳамроҳингиз бўлсин!

Ундирилиши умидсиз солиқ қарзи ҳисоби автоматлаштирилади

06.03.20
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.