2022 йил учун давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ставкалари

preview

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар бўйича 2022 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

 

Ҳудудлар ҳокимлари қарорларини қуйидаги ҳаволалар бўйича юклаб олиш мумкин:

Ҳудуд

Ҳавола

Андижон вилояти

Юклаш >>

Бухоро вилояти

Юклаш >>

Жиззах вилояти

Юклаш >>

Қашқадарё вилояти

Юклаш >>

Қорақалпоғистон Республикаси

Юклаш >>

Навоий вилояти

Юклаш >>

Наманган вилояти

Юклаш >>

Самарқанд вилояти

Юклаш >>

Сурхондарё вилояти

Юклаш >>

Сирдарё вилояти

Юклаш >>

Тошкент шаҳри

Юклаш >>

Тошкент вилояти

Юклаш >>

Фарғона вилояти

Юклаш >>

Хоразм вилояти

Юклаш >>

 Давлат мулки ижарасининг энг кам ставкалари бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг таянч ставкасини ҳисоблаб чиқиш учун қуйидаги формула бўйича фойдаланилади:

Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко), бунда:

  • Тс - 1 йилга 1 кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
  • Эс - 2022 йилга 1 кв. метр учун энг кам ставка;
  • Кз - худудий зоналар коэффициенти;
  • Кқ - қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори (том) қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
  • Кх - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;
  • Ко - ижара мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашган ҳамда иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашган мулк ва бошқалар).

Коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Манбага қаранг.

Фойдали тавсиялар бу ерда:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади