Янгиликлар
22.05.20
Янги Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.05.2020 йилдаги 301-сон ВМҚ).
22.05.20
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
22.05.20
ҚҲТБТ порталида барча электрон савдо субъектларини 2021 йил 1 январдан виртуал кассага ўтишини назарда тутатиган ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
21.05.20
Ҳукумат томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарима санкциялари билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш топширилди.
20.05.20
2019 йилдан аудиторлик хизматлари бозорини босқичма-босқич либераллаштириш бошланган. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталига нисбатан сунъий талаб ҳамда дунё бўйича ягона ҳисобланган хизматлар кўрсатиладиган объектлар бўйича таснифлаш бекор қилинган. Яна бир қадам қўйиш – бир аудиторлик ташкилотида мажбурий тартибда белгиланадиган сертификатланган мутахассислар сонини камайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш фурсати келди.
16.05.20
Олий суд Пленумининг 28.04.2020 йилдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 8-сон қарори қабул қилинди.
14.05.20
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни мамлакатимизда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
12.05.20
«Norma» Профессионал ривожланиш маркази 5 май куни DipIFR(rus) Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АССА) имтиҳонига тайёрланиш бўйича курсни ишга туширди. Худди шу куни АССА мазкур имтиҳонга рўйхатдан ўтказишни бошлади. Қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВАнинг босқичма-босқич йўриқномасида ўқинг.
06.05.20
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндан бошлаб корхоналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширадиган инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация маблағларини тақсимлаш тартибини белгиловчи қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
05.05.20
«Didox» электрон ҳужжат айланиши тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилган ҳолда электрон ишончномаларни яратиш ва имзолаш имконияти назарда тутилган. Электрон ҳужжатни имзоловчи шахсларни идентификациялаш қандай таъминланаётганлиги ҳақида «Venkon Group»нинг бош директори Асқар ИСМОИЛОВ гапириб берди:
04.05.20
5 май куни соат 12 дан 14 га қадар «Norma» Профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган DipIFR (rus) курси бўйича биринчи машғулот ўтказилади. Сиз унда бепул иштирок этишингиз – масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Ирина ЗАВАЛИШИНА ва ўқув методикаси билан танишишингиз мумкин.
02.05.20
Экспорт-импорт операциялари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Карантин билан боғлиқ ходимлар билан ҳисоблашишларни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.
29.04.20
Хайрия ишлари билан шуғулланадиган тадбиркорларга қандай имтиёзлар тақдим этилади? Йирик солиқ тўловчи мақоми қандай аниқланади? Карантин даврида ишлар тўхтаб турганлиги сабабли солиқларни қандай тўламаслик мумкин? Квартирани ижарага олиш шартномасини вақтинчалик бекор қилиш ҳақида солиқ органларини қандай хабардор қилиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги тўплам материалида.
29.04.20
DipIFR (rus) имтиҳонига иштирок этишнинг тўғри келадиган вариантини танлаб, ўзига хос арзон нархда тайёрланиш имкониятидан фойдаланинг.
27.04.20
29 апрель куни «Norma» ПРМнинг онлайн-платформасида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади (12.00 да – ўзбек тилида, 15.00 да – рус тилида). Агар ёзилишга улгурсангиз, сиз унда иштирок этишингиз мумкин. Иштирок этиш – бепул.
25.04.20
ПФ-5978-сон Фармон қабул қилингунига қадар товар олиб кирилган бўлса, ушбу Фармонда назарда тутилган божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкасини қўллаш мумкинми? Карантин даврида божхона божини тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш мумкинми? Паррандачилик ва қурилиш ташкилотлари қандай божхона имтиёзларига эгалар? Карантин даврида ходимнинг синов муддатини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги материаллар тўпламида.
25.04.20
Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингач, ХМҲС бўйича мутахассисларга талаб анча ошди . Қандай қилиб ходимларни имтиҳонга тез, тежам билан ва сифатли тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ bir.uz бухгалтерлар малакасини ва direktor.uz тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини баҳолаш тизимларида муваффақиятли синовдан ўтган онлайн-платформасини таклиф этади.
25.04.20
Бошқа шаҳарда ўтказиладиган тендерда қандай иштирок этиш мумкин? Қурилиш материалларини қандай сотиб олиш мумкин? Кун кечиришга маблағи етмаётган жисмоний шахсларга банклар томонидан кўмак кўрсатиладими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.
24.04.20
Ким ўз фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қандай шартларда имтиёзли кредитларни олиши мумкин? Ишлаб чиқариш ҳажми камайган пайтда озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади? Қайси янги давлат мулки объектларини қандай шартларда 0 сўмга сотиб олиш мумкин? Акциядорлик жамиятлари пандемия шароитида акциядорларнинг умумий йиғилишларини чақириш ҳақидаги талабни қандай қилиб бажара оладилар? Ҳисоб палатасига кўмаклашишдан бош тортганлик учун қандай янги санкциялар назарда тутилган?
23.04.20
Ҳурматли «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Налоговые и таможенные вести», «Норма маслаҳатчи» ва «Норма» газеталари обуначилари!