ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Президент имтиёзлар ва солиқ текширишларини ўтказишга мораторийнинг узайтирилиши ҳақида маълум қилди
Президент Олий Мажлис палаталари аъзолари олдидаги чиқишида - бизнес учун солиқ ва божхона имтиёзларини, шунингдек солиқ текширишларигни ўтказишга мораторийни узайтириш ташаббусини маълум қилди. Шунчаки давлатимиз раҳбарининг сўзларини келтирамиз:
- “Шу боисдан ҳам асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт соҳасидаги бож тўловлари бўйича берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилади”.
- “Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилади”.
- “Шунингдек, 20 мингта тадбиркорнинг <...> ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтиришни таклиф этаман”.
- “Хабарингиз бор, бундан 4 йил олдин тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга мораторий эълон қилган эдик. Бунинг натижасида ўтган даврда тадбиркорлар сони 2 баробар кўпайиб, 400 мингтага етди. Шунинг учун мораторий муддатини яна бир йилга узайтиришни таклиф этаман”.
- “Келгуси йилда корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 100 миллион доллар ажратилади. Экспорт қилувчиларга чет элда савдо уйлари ва дўконлар очиш ҳамда реклама харажатларининг 50%и қоплаб берилади”.
Президент чиқишининг асли - бу ерда.