Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Нотижорат ташкилоти ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса
ДСҚ нотижорат ташкилотларга улар ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтишлари кераклиги ҳақида хабарнома йўллади. Бундай тавсияни шунчаки маълумот учун қабул қилиб, ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаса бўладими? Шунингдек, ҚҚС тўловчилар сафига қўшилганларда савол туғилмоқда - агар улар ҳали гувоҳномани олишмаган бўлса, нима қилиш керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
– “2022 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. Хусусан, СКнинг 462-моддасида айланмадан олинадиган солиқ тўлаш ҳуқуқига эга бўлмаган тўловчилар рўйхати кенгайтирилди. Улар жумласига нотижорат ташкилотлари ҳам киритилди. Бинобарин, улар ҚҚС ва фойда солиғи тўлашлари ва улар бўйича белгиланган муддатда ҳисобот топширишлари керак.
Бу борада ОАВда турли маълумотлар, шу жумладан - шубҳали, низоли хулосага эга маълумотлар эълон қилинди. Хусусан, манбалардан бирида таъкидланишича, хорижий компаниянинг ваколатхонаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси нотижорат ташкилотлари деб эътироф этилади. Назаримда, хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини нотижорат ташкилотлари жумласига киритиш учун бу нормада етарли ҳуқуқий асосларни белгилайдиган аниқлик йўқ.
Нотижорат ташкилоти - бу юридик шахс, Хорижий тижорат ташкилотларининг
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низомнинг 7-бандида эса: ваколатхоналар юридик шахслар ҳисобланмайди, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдилар, деб аниқ айтилган, бундан хорижий авиакомпаниялар ваколатлари мустасно .
Аниқ нотижорат ташкилотининг мақоми ва ҳуқуқларини аниқлашда айрим шахсларнинг шарҳларига эмас, балки биринчи манба - қонунга мурожаат қилиш лозим.
Нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик - жуда мураккаб. Мисол учун, уй-жой мулкдорлари ширкати тўғрисида, касаба уюшмалари тўғрисида ва ҳоказо тўғрисида алоҳида қонунлар мавжуд. Мутахассислар ўзларининг умумий шарҳларида айнан сизнинг фаолиятингиз хусусиятини эътибордан қочиришлари мумкин.
Хуллас, нотижорат ташкилотлари ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтказилишига қарамай, улар СКнинг 237-моддаси 4-қисмига мувофиқ ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтишлари шарт.
Бинобарин, 2022 йилнинг дастлабки иш кунларида улар солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизмати орқали рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза беришлари лозим бўлган. Бироқ, кимлардир буни ҳали ҳам амалга оширмаган.
Эҳтимол, таҳлика-таҳлил тизими (шахсий кабинетнинг “Менинг ҳолатимни текшириш” менюси) асосида кимгадир ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этишгандир.
Агар сиз ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олмаган бўлсангиз, бу сизни январь учун ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва уни тўлашдан озод қилмайди. Лекин сиз ҳисобга олиш ҳуқуқидан фақат Гувоҳномани олганингиздан кейин фойдаланишингиз мумкин.
Сизда ҳали ҳисоботни топшириш ва ҚҚСни тўлаш учун вақт бор. СКга мувофиқ сўнгги кун - 20 февраль, бироқ у якшанбага тўғри келганлиги боис, душанба куни ҳам январь учун солиқ мажбуриятини бажариш мумкин.
Барча нотижорат ташкилотларига молиянинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишни тавсия қиламан. Бунда СКнинг 48-моддаси, СКнинг 304-моддаси, СКнинг 318-моддаси ва сизнинг фаолиятингизни регламентловчи НҲҲларга амал қилинг. ҚҚС ва фойда солиғини фақат тадбиркорлик фаолиятидан олинган айланмалардан тўлаш зарур”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади