Диққат! Янги чек “амнистия”си 2023 йилнинг 19 апрелига қадар амал қилади

preview

2023 йилнинг 3 апрелидан 19 апрелига қадар тадбиркорларга 2022 йилнинг 1 январидан буён  хато равишда урилган онлайн-НКТ ва маркетплейслар чекларига тузатиш киритишга рухсат берилди.

Buxgalter.uz тушунтиради:

 

Чеклардаги хатоларни my.soliq.uz ёки my3.soliq.uzда (ихтиёрингизга кўра) тузатиш мумкин:

 

Портал

Функционал

Ким тузатиши мумкин

Buxgalter.uz тавсиялари

1.

my.soliq.uz

“Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга доир ахборот”  интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” ва “Маркетплейс чекларига тузатиш киритиш” иловалари

Онлайн-НКТ номига рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъекти

2.

my3.soliq.uz

“Назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматининг чекларга тузатиш киритиш учун функционали

1) Онлайн-НКТ номига рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъекти;

2) шунингдек, комитент – воситачига-онлайн-НКТга эгалик қилувчига ёрдам юзасидан мурожаат қилмаган ҳолда – чекдаги хатони мустақил равишда тузатиши мумкин

Урилган чекларда нотўғри кўрсатилган қуйидагиларни тузатиш мумкин:

  • МХИК;
  • маҳсулотлар сони;
  • ўлчов бирликлари;
  • чек суммаси;
  • комитентнинг СТИРи;
  • тўлов усули (нақл шаклда ёки банк картаси орқали).

Шаклни чекнинг ўзгартирилган маълумотлари билан тўлдиргандан кейин тегишли сатрда фақат битта ҳужжатни – тадбиркорлик субъектининг вазият батафсил тушунтирилган расмий хатини (фирма бланкасида муҳр билан) бириктиринг. Ҳисоботларда акс эттириладиган маълумотлар “Жўнатиш” тугмасига босилганидан сўнг 24 соат мобайнида ўзгартирилади.

Солиқ қўмитаси эслатиб ўтади:

  • кешбэк тўланган чекларга тузатиш киритилмайди;
  • чекларга тузатиш киритиш автоматик тарзда қабул қилинади;
  • чекларга тузатиш киритилган тақдирда солиқ ҳисоботларини қайта топшириш керак;
  • чекка тузатиш киритиш учун функционалдан чекларда кўрсатилган ахборотни ғайриқонуний равишда ўзгартириш мақсадида фойдаланган тадбиркорларга қонун билан белгиланган тартибда чоралар қўлланилади.

Манбага қаранг.

Эътибор беринг

Чекка тузатиш киритиш учун функционалга муҳтож бўлмаслик учун “Норма” ПРМ вебинарларида иштирок этинг:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text189343_diqqat_yangi_chek_amnistiyasi_2023_yilning_19_apreliga_qadar_amal_qiladi